Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


Таянч тушунча ва ибораларга изоҳ беринг



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Таянч тушунча ва ибораларга изоҳ беринг 
Тектоника, тектоносфера, ороген, пликатив, дизъюнктив, эпейроген, 
трансгрессия, регрессия, антиклинал, синклинал, горст, грабен, изоклинал 
бурма, бурма ўқи, қаноти, қулфи ва шарнири, брахиантиклинал, флексура, 
узилма, аксузилма, устсурилма, қоплама, силжима, аллохтон, автохтон, 
сурилиш амплитудаси. 
Назорат саволлари 

Тектоносфера деганда нимани тушунасиз? 

Тектоник ҳаракат турлари қандай ажратилади?

Тоғ жинсларининг физик хусусиятлари деганда нималарни тушунасиз? 

Деформация нима ва унинг қандай турлари ажратилади? 

Бурманинг ҳосил бўлиш механизмини тушунтиринг. 

Бурма элементларига нималар тегишли? 

Дарзлик ва узилмали (дизъюнктив) структуралар тўғрисида 
нималарни биласиз? 


198 
 
 
8 боб. ЛИТОСФЕРА ПЛИТАЛАРИ ТЕКТОНИКАСИ 
НАЗАРИЯСИ 
 
8.1. Литосфера плиталари тектоникаси назариясининг 
шаклланиш тарихи 
Литосфера плиталари тектоникаси 
- литосферанинг ҳаракати 
ҳақидаги замонавий геологик назарияга мувофиқ ер пўсти нисбатан 
яхлит блоклардан - литосфера плиталаридан тузилган ва улар бир-
бирига нисбатан доимий ҳаракатда бўлади. Кенгайиш зоналарида 
(ўртаокеан тизмалари ва континентал рифтларда) спрединг туфайли 
(инглизча 
seafloor spreading
- денгиз тубининг кенгайиши) янги океан 
пўсти ҳосил бўлади, эскиси субдукция зоналарида ютилади. Бу назария 
кўпчилиги литосфера плиталари чегараларида жойлашган зилзилалар
вулканизм ва тоғ ҳосил бўлиш жараёнларини тушунтириб беради. 
Ҳозирги даврда Шимолий Америка плитаси Евросиё плитасига 
нисбатан аста-секин ғарбга силжимоқда. Ушбу иккита литосфера 
плиталари орасидаги чегара бўлиб Атлантика океанидаги ўртаокеан 
тизмаси саналади. Янги океан пўсти ўртаокеан тизмаси зонасида деярли 
узлуксиз ҳосил бўлмоқда. Ўрта океан тизмаси Атлантика океанида 


199 
Исландияни қирқиб ўтади. Исландиянинг ғарбий қисми шимолий 
Америка плитасига, шарқий қисми эса Евросиё плитасига киради. Бу 
плиталар бир-биридан узоқлашаётганлиги учун Исландиянинг ўлчами 
йилига 2 см га ошмоқда. 
Плиталар тектоникасини реконструкция қилиш учун палеомагнит 
тадқиқотларнинг натижалари катта аҳамиятга эга. Баъзи минераллар 
ўзида ҳосил бўлиш вақтидаги магнит майдонининг мўлжали тўғрисида 
маълумотларга эга бўлади. Ушбу минералларнинг магнитланганлигини 
ўрганиб, улар қайси кенгликларда ҳосил бўлганлигини аниқлаш 
мумкин. 
Агар келажакда ҳам Африка ва Сомали плиталари қарама-қарши 
томонга ҳаракатларини давом эттирса уларнинг орасида янги океан 
вужудга келади (57-расм). 
Илк бор ер пўсти блокларининг ҳаракати ҳақидаги ғоя Альфред 
Вегенер томонидан 1920-инчи йиллари таклиф этилган континентлар 
дрейфи назариясида ёритилган.  
Бу назария даст-
лаб олимлар томо-
нидан қабул
қи-
линмаган. Ернинг 
қаттиқ 
пўсти 
ҳаракати ҳақидаги 
ғоя - мобилизм 
1960-йиллари 
океан 
тубининг 
рельефи ва гео-логиясини ўрга-ниш натижасида океан пўстининг 
кенгайиши (спрединг) ва бу пўстлар блокларининг бири иккинчисининг 
тагига кириб кетиши (субдукция) жараёнлари ҳақидаги олинган 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish