Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

214-расм. Герцинидларнинг
ҳозирги структурада тутган ўрни. 1-
эпигерцин палтформалари: 1-Аппалача, 2-Жанубий Америка, 3-Ғарбий 
Европа, 4-Ўрол-тиёншон, 5-Муғул-Охота, 6-Шимолий Африка, 7-
Жанубий Африка, 8-Шарқий Австралия; 2-олдинги консолидация 
вилоятлари;3-олд ботиқликлар: А-Аппалачиолди, Б-Ўрололди.
Герцин орогенезининг бошланғич фазаларда Европанинг 
жанубида ва Марказий Осиёда тоғ тизмалари вужудга келган. Бунда 
Шарқий Европа платформасига ва эрта палеозой ёшидаги структуралар 
тарқалган
текисланган вилоятларга денгиз босиб кирган. Кўтарилаётган 
тоғларнинг этакларида пайдо бўлган ботиқликларда тошкўмир конлари 
ҳосил бўлишига олиб келган ўсимлик қолдиқлари тўпланади. Тоғ ҳосил 
бўлишининг кейинги ривожланиши интрузияларнинг фаол ёриб кириши 
ва маъданлашув билан бирга кечган. Перм давридаги тоғ ҳосил бўлиш 


518 
жараёнлари платформаларнинг умумий кўтарилиши билан бирга кечган 
ва пермнинг охирида Пангейнинг Евросиё қисми қуруқликка айланиб, 
унда олдин ҳосил бўлган тоғларнинг нураши ва илгари нам ва 
кейинчалик қуруқ иқлим шароитларида терриген ётқизиқлар тўпланган. 
Гондвана суперконтиненти деярли бутунлай кўтарилган ҳудудни 
ташкил этган. Фақат Шимолий Африка, Шимолий-Шарқий Бразилия ва 
Австралиянинг баъзи жойларидагина континентал ёки саёз денгиз 
шароитларида чўкиндилар ҳосил бўлган.
Палеогеографияси.
Девон даврининг бошларида (400 млн йил 
илгари) токембрий платформалари ва каледон вилоятлари кечки 
силурдаёқ бошланган денгиз регрессиясини ўз бошидан кечирган. 
Кейинчалик ўрта ва кечки девон ҳамда карбонда денгиз бир неча бор 
платформаларга босиб келган ва чекинган. Днгизларда қумлар, гиллар 
ва карбонатли ётқизиқлар тўпланган. Карбонатли жинслар деярли 
бутунлай кечки палеозой денгиз ва океанларида тарқалган умуртқасиз 
ҳайвонларнинг қолдиқларидан таркиб топган. Платформаларнинг 
соҳилбўйи ҳудудларида кўмирли ётқизиқлар шаклланган. 
Девон даврида каледон вилоятлари, токембрий платформаларидан 
фарқли ўлароқ, аниқ ифодаланган тоғли рельефга эга бўлган. 
Тоғоралиғи ботиқликларида вулканоген жинслар қатламчаларига эга 
бўлган катта қалинликдаги қизил рангли конгломератлар тўпланган. 
Аста-секин рельеф текисланиб борган ва карбонга келиб нормал денгиз 
ётқизиқлари ҳосил бўлган. 
Девоннинг бошларида геосинклинал қамбарларда дағал бўлакли 
жинслар (конгломератлар) ҳосил бўлган ва кейинчалик улар қум-гилли 
ва карбонатли жинслар билан алмашган. Кабон даврида эса қум-гилли 
ва карбонатли жинсларнинг алмашиниб чўкмага ўтиши давом этган. 


519 
Геосинклиналларнинг кўп жойларида тошкўмир қатламчалари учрайди. 
Девон ва карбонда кучли вулканизм кузатилган. Госинклиналларда 
тўпланган ётқизиқларнинг қалинлиги 15-20 км га боради. 
Карбон даврида муайян танаффусдан сўнг материклар яна 
чўкабошлаган ва уларнинг пасттекислик қисмлари саёз денгизларга 
айланган.
Европа ва Жанубий Осиёнинг баъзи районлари бутун карбон 
даври давомида денгизлар билан қопланган бўлиб, уларда гилли 
сланецлар ва қумтошлар тўпланган. Африка, Австралия ва Жанубий 
Америкада қуйи карбон ётқизиқларининг жуда кам учраши бу 
ҳудудларда континентал шароитлар мавжуд бўлганлигидан далолат 
беради.
Кечки карбонда (Шимолий Америкада – пенсильвания) мате-
риклардаги шароитлар ўзгарабошлаган. Континентал ётқизиқларнинг 
кенг тарқалганлиги денгизлар эгаллаган майдонларнинг кескин 
қисқарганлигидан далолат беради. Бу вақтда Шимолий-Ғарбий 
Европанинг катта қисми субаэрал шароитларда бўлган. Кенг 
эпиконтинентал Ўрол денгизи Шимолий ва Марказий Россияга 
тарқалган, йирик геосинклинал эса Жанубий Европа ва Жанубий Осиё 
(ҳозирги Альп, Кавказ Ҳимолой тоғлари унинг ўқи бўйлаб жойлашган) 
орқали ўтган. Тетис деб номланувчи бу денгиз кейинги бир қатор 
геологик даврларда мавжуд бўлган.
Кечки карбондан бошланган табиий шароитларнинг ўзгариши 
палеозой эрасини якунловчи перм даврида янада ривожланган. Бу 
даврнинг бошларида ҳозирги Ўрол тоғлари ўрнида шу номли 
геосинклинал жойлашган. Саёз дангизлар Европанинг шимолини 
даврий равишда қоплаб турган ва уларда қатламли денгиз ва қуруқлик 


520 
ётқизиқлари – қумтошлар, оҳактошлар, гилли сланецлар ва ош тузи 
тўпланган. Шимолий Ҳиндистон ва Ҳимолай тоғларининг ўрнида қатта 
қалинликдаги оҳактошлар тўпланган. Перм ётқизиқлари Шарқий ва 
Марказий Австралияда, Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиё 
оролларида кенг тарқалган. Улар Бразилия, Боливия ва Аргентинада 
ҳамда Жанубий Африкада учрайди.
Шимолий Ҳиндистон, Австралия, Африка ва Жанубий 
Америкадаги кўпчилик перм формациялари қуруқлик шароитларида 
тўпланган. Улар зичлашган музлик ётқизиқларидан иборат.
Шимолий Америкада перм денгизлари палеозойнинг илгариги 
даврларидагига нисбатан камроқ майдонларни эгаллаган. Денгизлар 
эгаллаган майдонлар анча қисқарган пермнинг охирида катта 
қалинликдаги тузли ётқизиқлар тўпланган.
Иқлими.
Бутун девон даври давомида иқлим илиқ ёки, ҳатто, 
иссиқ, арид ёки нам бўлган. Кечки карбонда Жанубий яримшар 
материкларида қоплама музликлар ривожланган. Эрта
 
пермда 
экваториал, тропик, субтропик ва мўътадил иқлим қамбарлари 
ажралган. Юқори ҳароратнинг мавжуд бўлиши мономиктли, 
олигомиктли, экстракарбонатли, карбонат-сульфатли ва эвапоритли 
формацияларнинг ривожланишига, риф қурилмалари ва иссиқликни 
севувчи денгиз фаунасининг кенг тарқалишига олиб келган. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish