Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

13.3. Элювий ва нураш пўсти 
 
Ўзаро мураккаб боғлиқликда бўлган физик, кимёвий ва органик 
нураш жараёнларида икки хил: қолдиқ ва ҳаракатчан маҳсулотлар юзага 
келади. 
Нурашнинг ҳаракатчан маҳсулотлари эритма таркибида нураш 
профилини тарк этади. 
Нурашнинг қолдиқ маҳсулотлари - эллювий континентал 
ётқизиқларнинг бир генетик турини ташкил этади. 
Элювийнинг тузилиши ва қалинлиги бир қатор омилларга боғлиқ 
бўлиб, уларнинг орасида туб жинслар таркиби, иқлим, ўсимликлар 
миқдори, жойнинг рельефи ва нураш жараёнининг давомийлиги асосий 
ҳисобланади. 
Элювий ҳосил бўлиш учун энг қулай шароитлар бўлиб 
текисланган рельефда юқори ҳарорат, намлик ва ўсимликларнинг 
зичлиги саналади. 
Паст ҳарорат шароитларида нураш жараёнлари секинлашади, 
минералларнинг кимёвий парчаланиши деярли содир бўлмайди, тоғ 
жинсларининг механик парчаланиши устуворлик қилади. 
Элювийнинг тузилиши, қалинлиги ва уни ташкил этувчи 
ҳосилалар таркиби жуда турли-туман бўлади. Турли иқлим 


316 
шароитларда элювий тузилишидаги муайян кетма-кетлик нураш 
жараёнларининг босқичли характеридан далолат беради.
Нураш босқичлилиги нураш зонасида тоғ жинсларининг кетма-кет 
қайта ўзгаришида ифодаланган. Нураш қобиғининг якуний маҳсулоти 
бўлиб ер юзасининг муайян иқлим зоналарида барқарор бўлган 
минераллар ҳисобланади, яъни нураш босқичлари бошқа тенг 
шароитларда иқлим билан боғлиқ. 
Нураш босқичлари магматик жинсларда айниқса яққол 
ифодаланган бўлади. Б. Б. Полинов бунда қуйидаги босқичларни 
ажратади: 
- бўлакли; 
- сиаллитли оҳаксизланган; 
- нордон сиаллитли; 
- аллитли. 
Бўлакли босқич
физик нураш устуворлиги билан характерланади 
ва натижада турли ўлчамдаги бўлаклар тўпланади. Бунда минерал 
таркиб ўзгармайди ёки жуда суст ўзгаради. Элювийнинг бундай тури 
қутбий вилоятларда, саҳро ва ёш тоғли районларда ривожланган. 
Сиаллитли оҳаксизланган босқич
кимёвий нурашнинг бошланғич 
босқичи бўлиб, унда силикатлар ва алюмосиликатларнинг парчаланиши 
бошланади, нураш кесмасидан катионлар қисман чиқариб кетилади. Бу 
шароитларда монтмориллонит гуруҳидаги оралиқ гил минераллари, 
қисман гидрослюда ҳосил бўлади ва карбонатлар билан бойийди. 
Бундай элювий қуруқ континентал иқлимда ҳосил бўлади. 
Нордон сиаллитли босқич
барча катионларнинг ва қисман 
кремнеземнинг нураш кесмасидан чиқариб кетилиши билан 
характерланади. Каолинит груҳидаги минераллар ҳосил бўлади, 


317 
карбонатлар олиб чиқиб кетилади. Бундай жараёнлар нам мўътадил 
шароитларда тез кечади. 
Аллитли 
босқичда 
гил 
минералларининг 
парчаланиши 
чуқурлашади, юза шароитларида барқарор бўлган алюминий, темир ва 
кремнийнинг оксидлари ва гидрооксидлари, асосан бокситларнинг 
таркибий қисми бўлган гиббсит ва бемит, гетит, гидрогетит ва опал 
вужудга келади. 
Силикатлар 
ва 
алюмосиликатлар 
тропик 
ва 
субтропик 
шароитларида тўлиқ (аллит босқичи) парчаланади, мўътадил иқлим 
шароитларда эса фақат каолинит ҳосил бўлиш босқичигача боради, 
холос. 
Элювийнинг кесмасида тоғ жинслари турли даражада ўзгарган 
вертикал табақаланиш кузатилади. Унинг устки қисмидан пастки 
қисмига қараб қимёвий ўзгариш даражаси пасайиб боради. Вертикал 
табақаланиш тропик ва субтропиклардаги элювийда ёрқин ифодаланган.
Кимёвий нурашга учраган элювий 
нураш қобиғи
дейилади. Унинг 
қалинлиги пастки зоналар ҳисобига, пастки зоналари эса туб жинслар 
ҳисобига ошиб боради. 
Нураш қобиғининг қалинлиги 30 - 40 м ни ташкил этади, баъзан 
100 - 200 м га етиши мумкин. Энг қалин нураш қобиғи тропик ва 
субтропикларда иссиқ ва нам иқлим шароитларида ривожланади. 
Нураш қобиғининг чуқур ўзгарган устки қисмида нурашнинг якуний 
маҳсулотлари - Al, Fe ва қисман Si оксидлари ва гидрооксидлари ҳосил 
бўлади. А1 ва Fe охралари элювийга қизил ранг беради ва қуруқ ҳолда 
ғиштни эслатувчи қаттиқ бўлади. Бундай нураш қобиғи 
латерит
(лотинча later - ғишт) дейилади (113-расм). 


318 
Чўкинди жинсларда нураш қобиғи одатда унча катта бўлмаган 
қалинликка эга. У 5 - 10 м ни ташкил этади, аммо дарзлашган зоналарда 
ўнлаб метрга етиши мумкин. 
Чўкинди 
жинслар 
(карбонатлар, 
галоидлар 
ва 
сульфатлар), 
айниқса 
сув 
карбонат ангидритга бойиган 
бўлса, қисман ёки тўлиқ эриб, 
сув билан чиқиб кетади. Унинг 
ўрнида карст деб аталувчи 
бўшлиқ 
ҳосил 
бўлади. 
Бу 
жинслар тўлиқ эриганда бўшоқ 
карбонатли материал - карбонатли ун ёки эримайдиган гилли 
минералларнинг 
қолдиқлари 
шаклланади.Нураш 
қобиғининг 
морфологияси, таркиби ва қалинлиги жуда хилма-хил бўлади. Нураш 
қобиғида янги ҳосил бўлган минералнинг устуворлиги бўйича 
каолинли, монтмориллонитли, гидро-слюдали, латеритли ва бошқа 
турлари ажратилади. 
Майдонли ва чўзинчоқ нураш қобиқлари ажратилади. 
Майдонли нураш қобиқлари
йирик майдонларда қоплама шаклида 
ривожланган бўлади. Улар тектоник тинч вилоятлардаги ясси тоғлиқлар 
ва кенг сувайирғичлардаги текисланган майдонларда ривожланади. Бу 
турдаги нураш қобиғининг қалинлиги ўнлаб метрларга боради. 
Чўзинчоқ нураш қобиқлари
дарзлашган зоналар, турли таркибдаги 
жинслар контакти, томирлар ва дайкалар бўйлаб чўзинчоқ таналарни 
ҳосил қилади. Бунда нураш қобиқлари парчаланган рельефли бурмали 
тоғларда вужудга келади, уларнинг қалинлиги юзлаб метрга бориши 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish