Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

 
 
9-расм. Ой сирти рельефининг кратерли 
тузилиши. www.galspace.spb.ru. 


31 
 
Марс 
Марс (Mars) - Қуёшдан узоқлиги бўйича тўртинчи, Қуёш 
тизимидаги сайёралар орасида ўлчами бўйича еттинчи сайёрадир. Қизил 
рангдаги ёрқин сайёра бўлганлиги туфайли оддий кўз билан осон 
кузатилади (10-расм). Марс ҳам Қуёш тизимидаги бошқа сайёралар 
сингари антик пантион худоларидан бири - уруш худоси номи билан 
аталган (юнонча Аресга мос келади). Шу тарзда унинг йўлдошлари: 
Фобос ва Деймос ҳам унга урушларда ҳамроҳ бўлган икки ўғлининг 
исми билан аталган. 
Марсдан 
Қуёшгача 
ўртача 
масофа 228 млн. км, 
Қуёш 
атрофида 
айланиш даври - 
687 ер суткасига 
тенг. 
Марс 
орбитаси 
анча 
сезиларли 
эксцентриситетга 
эга 
(0,0934), 
шунинг 
учун 
Қуёшгача масофаси 
206,6 дан 249,2 млн. 
км гача ўзгаради.
10-расм. Марс қизил рангда кўринади. 
www.galspace.spb.ru. 


32 
Сайёралар йўналиши Қуёшникига тескари бўлган қарама-
қаршилик вақтида Марс Ерга энг яқин келади. Бу қарама-қаршилик 
вақти Марс орбитаси-нинг турли нуқталарида ҳар 26 ойда 
такрорланади. Аммо 15-17 йилда бир марта бу қарама-қаршилик 
вақтида Марс перигелий яқинида жойлашган бўлади ва жуда яхши 
кўринади. Марсдан Ергача минимал масофа 56 млн. км, максимал - 400 
млн. км га яқин.
Марс Ердан ўлчамлари бўйича икки марта кичик - унинг 
экваториал радиуси 3396,9 км (Ерникининг 53% и). Сайёранинг анча тез 
айланиши сезиларли қутбий сиқилишга олиб келади - Марснинг қутбий 
радиуси экваториал радиусидан 21 км га қисқа. Марснинг массаси - 
6,418*10
23
кг (Ерникининг 11% и). Эркин тушиш тезланиши 3,72 м/сек
2

иккинчи космик тезлиги - 5,022 км/сек. Марс ўзининг ўқи атрофида 
орбитасининг текислигига 24°56'' бурчак остида қияланиб айланади. 
Айланишининг сидерик даври - 24 соат 37 минут 22,7 секунд. Шундай 
қилиб, марс йили 668,6 марс қуёш суткасига тенг. Марс айланиш 
ўқининг қиялиги унда фасллар алмашинишини таъминлайди. Бунда 
орбитасининг чўзиқлиги улар давомийлигидаги катта фарқни келтириб 
чиқаради. Масалан, шимолий баҳор ва ёзнинг давомийлиги марс 
йилининг ярмидан кўп. 
Марсда ҳам магнит майдони мавжуд бўлиб, у Ерникидан тахми-
нан 800 марта кучсиз.
Сайёранинг экваторида ҳарорат-нинг ўзгариши тушда +30 °C дан 
кечаси -80 °С гача. Қутубларида ҳарорат -143 °С гача пасайиши 
мумкин.
Асосан карбонат ангидритдан иборат Марс атмосфераси жуда сий-
рак. Унинг босими Ер юзасидагидан 160 марта кам.


33 
Атмосферасининг таркиби 95% карбонат ангидрит, 2,7% азот, 
1,6% аргон, 0,13% кислород, 0,1% сув буғи ва 0,07% углерод икки 
оксиди ташкил этади.
Марс тупроғининг устки қисми 21% кремний, 12,7% темир, 5% 
магний, 4% кальций, 3% алюминий, 3,1% олтингугуртдан (ердаги 
жинслардагидан 100 марта кўп) иборат.
Марсда сув, хусусан қуриб қолган дарёлар эрозиясини эслатувчи 
ҳосилалар кўп кузатилади. НАСАнинг Спирит ва Оппортьюнит 
марсюрарларидан олинган маълумотлар ўтмишда сув мавжуд 
бўлганлигидан далолат беради (жинсларга фақат сув таъсир қилиши 
натижасида вужудга келувчи минераллар топилган).

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish