Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


Денгиз ва океанларнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

18.3. Денгиз ва океанларнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси 
 
Организмларнинг ривожланиши ва тарқалиши денгиз сувининг 
шўрлигига боғлиқ. Кейинги 30 - 40 йилларгача денгиз ва океанларнинг 
чуқур жойларида ҳайвонлар кам деган фикр ҳукмрон эди. Эндиликда 
шу нарса аниқландики, денгиз ва океанларнинг турли чуқурликларида 
тирик мавжудотлар шунчалик кўпки, уларга нисбатан материк гўё бир 
чўлдек кўринади. Бизга маълум бўлган ҳайвонларнинг 75% и сувда 
пайдо бўлган. 
Океан ва денгизларда энг оддий ҳайвон ва ўсимликлардан тортиб 
чиғаноқли, буриноёқли, умуртқали ва ниҳоят суякли сут эмизувчи 
ҳайвонлар ҳам яшайди. Энг кўп ҳайвон турлари (40000) тропик 
минтақадаги океанларда учрайди. Улкан сув ўсимликлари ҳатто Малая 
архипелагида қалин сувости ўрмонини ҳосил қилган. Бундай жойлар 
Европа майдонининг 1/3 қисмига тўғри келадиган машҳур Саргас 
денгизида ҳам кузатилади. Денгиз соҳилларининг тузилиши, у ерда 
ўсимлик ва ҳайвонларнинг ривожланишига катта таъсир этади. 
Маълумки, қояли соҳилларда кўпинча бурғиловчи моллюска турлари: 
методомус, полаз ва қаттиқ чиғаноқли моллюска турлари, денгиз 
типратиконлари, актинийлар, қисқичбақалар яшайди ва сув ўтлари 
ўсади, ўтҳўр қориноёқли моллюскалар ривожланган. 


425 
Тошлоқ соҳилларда тош остига яширинишни яхши кўрадиган 
ҳайвонлар яшайди. Бу соҳилларда серпулалар, денгиз юлдузлари, 
қисқичбақасимонлар, иккитавақали моллюскалар ривожланган. Тропик 
минтақалардаги денгизларда маржонлар кенг тарқалган бўлиб, улардан 
маржон ороллари ҳосил бўлади. Церит ва устрица ҳамда 
қисқичбақанинг бир неча хили лойқа соҳилларда яшашни яхши кўради. 
Денгизда органик ҳаётнинг тарқалиши ва тараққиёти ҳавза тубининг 
тузилишига боғлиқ. Ўсимлик ва ҳайвонлар яшаш шароитларига ва 
тарқалган жойларига қараб 3 гуруҳга бўлинади: 
- денгиз тубида ва унга яқин сувда яшовчи ҳайвон ва ўсимликлар - 
бентос; 
- сувда фаол сузувчи ҳайвон ва ўсимликлар - нектон;
- сувда пассив ҳаракатланувчилар - планктонлар. 
Планктонлар шўр ва чучук сувда яшайверади, уларнинг чиғаноғи 
денгизлар тагига чўкиб, оҳактош ҳосил қилади. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish