268
хусусият ер пўстининг ривожланишини ўрганишда
катта илмий ва
амалий аҳамиятга молик.
Қуруқлик вулканлари
. Вулкан жараёни фақат океанда ёки орол,
яриморолларда содир бўлмасдан, балки материк орасидаги тоғлар,
платоларда ҳам кузатилади ва ўз маҳсулоти билан ер пўстини вулкан
жинси ва фойдали қазилмалар билан бойитади. Материкдаги
вулканлар океан ва ороллардагига нисбатан пайдо бўлиши ва
маҳсулоти билан фарқ қилади,
Қуруқликда неоген ва антропоген даврида ҳаракатда бўлган
вулканлардан характерлилари Марказий ва Шарқий Африка, Ара-
бистон, Европанинг ғарби, Осиёнинг маркази, шимолий - шарқий ва
шарқий қисмида кўпроқ тарқалган.
Африканинг марказида ва шарқий қисмидаги
вулканлар асосан
палеоген ва антропоген даврида ҳосил бўлган катта ер
ёриқларида жойлашган бўлиб, янги структуралар ҳосил бўлишига
олиб келган. Африканинг шимолий - ғарбида 3000 км чўзилган
тоғликлар Марказий Африка дўнглигидан минтақавий ер ёриғи
билан ажралиб туради. Жанубда Жанубий Африка тоғлари (эни
2,5 минг км) бор. Материк шарқида эса 4 минг км га чўзилган
баланд Африка тоғлари бўлиб, у Замбиядан бошланиб Қизил
денгизгача боради. Ер ёриқларидан чиққан базальт таркибли
вулкан жинслари қари (токембрий) тоғ
жинслари устига қуйилган.
Бундай вулкан фаоляти айрим жойларда ҳозирги вақтда ҳам
кузатилади.
Масалан
Африкадаги
Килиманжаро
вулкан
гуруҳидан Кибо 6010 м шулар жумласидандир (93-расм).
269
10.5. Балчиқли вулканлар
Бизга маълум бўлган вулканлар ичида балчиқли вулканлар ҳам бор.
Уларнинг маҳсулоти суюқ, балчиқ аралаш сув ва газдан иборат бўлади.
Балчиқли вулканлар Сицилия,
Янги Зеландия оролларида, Марказий
Америкада, Апшерон, Таман ва Керч яриморолларида, Сахалинда ва
бошқа жойларда учрайди. Балчиқли вулканлар ер қатламлари ичидаги
газ ва буғларнинг турли ғовак қатламлардан ўтиб, улар орасидаги гилли
жинсларни юмшатиб, ёпишқоқ балчиққа
айлантириши натижасида
вужудга келади.
Нефт конлари бор минтақалардаги балчиқ вулканлар ўзидан кўп
миқдорда углеводород ажратиб чиқаради. Отилиб чиқаётганда ҳарорати
паст бўлади.
Балчиқ вулканизм - бу вулканизм вилоятларининг тектоник
ривожланиши ҳамда заминнинг нефтгазлилиги билан чамбарчас
алоқада бўлган жуда қизиқарли ва сирли табиат ҳодисасидир.
Бундай
вулканларнинг ҳосил бўлиш механизми жуда мураккаб ва ҳозиргача
номаълум. «Балчиқ вулкан» атамаси узоқ вақт мунозарали бўлиб келган
ва геологик адабиётларда кейинги даврлардагина ўрин олди. Ерда
маълум бўлган балчиқ вулканларнинг умумий сони 700 дан ортиқ.
Уларнинг анча қисми Кавказда жойлашган.
Грифонлар – бу баландлиги 3 м гача борадиган, одатда 1,5 м
атрофида бўлган ўзига хос мини-вулканлардир. Грифонлар ер юзасига
ил, газ, сув, нефтни олиб чиқади, аммо уларда тоғ жинсларининг қаттиқ
бўлаклари учрамайди. Одатда улар турли консистенцияга –
қаймоқсимон қуюқ эритмадан суюқ сопка илигача эга бўлади (94-расм).
Вулкан отилишидан олдин кратер ғови анча кўтарилади, балчиқ ва
газлар чиқабошлайди ҳамда қарсиллаган овоз эшитилади. Бу
белгилар
270
хавфли жойдан олдиндан чиқиб кетиш имкониятини яратади. Балчиқ
вулканнинг куч билан отилиши – бу ер қаърида тўпланиб қолган
углеводород газлари бўлиб, босимдан қутулиб дарзликлар бўйлаб ер
юзасига интилишидир. Ер юзасида улар ўз-ўзидан ёниб кетади. Бунда
аланга баландлиги 500 м, ёниш ҳарорати 1200°С га етиши мумкин. Олов
билан бирга осмонга кўп миқдорда балчиқ, тоғ жинсларининг
бўлаклари ва сув отилиб чиқади. Бу
вулкан отилишининг ажойиб
манзараси ҳисобланади (95-расм).
Озарбойжон балчиқ вулканлар ривожланган энг йирик ҳудуд
ҳисобланади (96-расм). Бундай вулканлар Сахалинда, Қримда,
Мексикада, Колумбияда,
Италияда, Ҳиндистонда, Японияда, Хитойда
ва Малай архипелагида ҳам тарқалган. Балчиқ вулканлар фаол бурмали
Do'stlaringiz bilan baham: