Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet8/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

5 -расм. Қуёшнинг оловли сирти. www.galspace.spb.ru.
Қуёш диаметри ерникига нисбатан 109 марта катта, ўртача зичлиги 1,41 г/см3, ташқи қобиқларининг ўртача ҳарорати 5600°С, ёши 6-6,5 млрд. йил.
Меркурий

Меркурий - Қуёшга энг яқин жойлашган сайёра. Меркурий Қуёш тизимидаги бошқа сайёралар сингари антик пантионнинг худоларидан бири, хусусан - рим савдо худоси (юнонча Гермесга мос келади) номи билан аталган. Меркурий - Ердан кузатиш учун анча мураккаб сайёра ҳисобланади. Ерга нисбатан ички сайёра бўлганлиги сабабли хеч қачон Қуёшдан 28° дан узоқлашмайди, шунинг учун ҳам у тонгдаги ва кечкурунги ёғдуда қисқа муддатгина кўринади, холос.


Меркурий Қуёш атрофида ўртача масофаси 57,91 млн км ли анча чўзилган эллиптик орбита бўйича ҳаракатланади. Перигелийда Меркурий Қуёшдан 45,9 млн км, афелийда эса 69,7 млн км. масофада жойлашган. Орбитасининг эклиптика текислигига қиялиги 7°. Ўзининг орбитаси бўйлаб Меркурий 87,97 суткада бир марта айланиб чиқади. Орбита бўйича ўртача тезлиги 48 км/с.

6 -расм. Меркурий сиртидаги кратерлар. www.galspace.spb.ru.
Орбитасининг жой-лашиши бўйича Марс ва Венерага яқин бўлсада, Меркурий бошқа сайёра-ларга қараганда Ерга кўп вақт яқин туради.
Меркурий - Ер гуруҳидаги сайёралар орасида энг кичиги ҳисобланади. Унинг радиуси 2439 км бўлиб, бу Юпитернинг Ганимед ва Сатурннинг Титан номли йўлдошларининг радиусларидан ҳам қисқа. Меркурийнинг массаси 3,302•1023 кг. Ўртача зичлиги анча юқори - 5,43 г/см3 бўлиб, бу Ерникидан камроқ. Ер ўлчамларининг Меркурийникидан юқорилиги ҳисобга олинса, унинг заминида металлар кўплигидан далолат беради. Меркурийда эркин тушиш тезланиши 3,70 м/с2 тенг. Иккинчи космик тезлик - 4,3 км/с.
Сайёранинг Қуёшга яқинлиги ва анча секин айланиши ҳамда атмосферсининг йўқлиги сабабли Меркурийда Қуёш тизимидаги ҳароратнинг энг кескин ўзгариши кузатилади. Унинг юзасида кундузги ўртача ҳарорат 623 К тенг, кечаси эса - 103 К. Меркурийдаги минимал ҳарорат 90 К га тенг, максимуми эса, тушда «қайноқ узоқликларда» - 700 К гача боради.
Меркурий юзаси кўп жиҳатдан Ой юзасини эслатади - унда ҳам кратерлар кўп (6-расм). Аммо кратерлар барча майдонларида тенг тақсимланмаган. Меркурийдаги энг катта кратер буюк немис композитори Бетховен шарафига номланган бўлиб, унинг диаметри 625 км.
Меркурий юзасидаги энг қизиқарли тафсилот - бу Иссиқлик текслигидир («лот. Caloris Planitia»). Бу кратер ўз номини энг “иссиқ узоқликка” яқинлиги туфайли олган. У кўндалангига 1300 км. Эҳтимол, урилиш зарбасидан ушбу кратерни ҳосил қилган само жисмининг ўлчами 100 км дан кам бўлмаган.
Венера

Венера - Қуёш тизимида Қуёшдан узоқлиги бўйича иккинчи сайёра. Венера - ички сайёра бўлиб, ер осмонида Қуёшдан 48° дан ортиқ узоқлашмайди.


Венера - осмонда ёрқинлиги бўйича учинчи объект; унинг ялтироқлиги фақат Қуёш ва Ойникидан кам. У башариятга қадимдан маълум бўлган сайёралар жумласига киради.
Венерадан Қуёшгача бўлган ўртача масофа 108 млн км. Унинг орбитаси айланага жуда яқин - эксцентриситети 0,0068 га тенг. Қуёш атрофида айланиш даври 224,7 суткага тенг; ўртача орбитал тезлиги - 35 км/с. Эклиптика текислигига нисбатан қиялиги 3,4°.
Венера ўзининг ўқи атрофида орбитасининг текислиги 2° қияликда, шарқдан ғарбга қараб, яъни кўпчилик пранеталарнинг айланиш йўналишига қарама-қарши айланади. Ўз ўқи атрофида 243,02 суткада бир марта айланиб чиқади.
Венеранинг ўлчамлари Ерникига анча яқин. Унинг радиуси 6051,8 км , массаси - 4,87∙1024 кг, ўртача зичлиги - 5,24 г/см3. Эркин тушиш тезланиши 8,87 м/с2, иккинчи космик тезлиги - 10,4 км/с.
Венера атмосфе-расининг зичлиги анча юқори. Венера Ерга энг яқин сайёра ҳисоб-лансада, унинг юзаси кейинги вақтлардагина ўрганила бошланди. Чунки унинг юзаси булутлар билан қоп-ланган. Агар булутлар бўлмаганда ҳам атмос-ферасининг зичлиги туфайли юзасини кўриб бўлмасди.
Венера атмосфера-си асосан карбонат ангидрит (96 %) ва азотдан (деярли 4 %) ташкил топган. Сув буғи ва кислород унда жуда кам (0,02 % ва 0,1 %). Юзасидаги босим 93 атм, ҳарорати - 737 К га етади. Бу Қуёшга икки марта яқин бўлган Меркурий юзасидагидан ортиқ. Венерадаги бундай юқори ҳароратнинг сабаби бўлиб, зич карбонат ангидритли атмосфера ҳосил қиладиган иссиқхона эффекти саналади. Венера атмосферасининг зичлиги сув зичлигидан 14 марта кам. Сайёранинг секин айланишига қарамасдан атмосферасининг иссиқлик инерцияси шу даражада кучлики, кундузги ва оқшомги ҳарорат орасида ўзгариш кузатилмайди.
Ультрабинафша нурларда булут қопламаси экваторга қараб чўзилган ёруғ ва қора қамбарларнинг нақшларидан иборат.
Венерада атмосфера босими 100 атм га яқин бўлиб, унда газлар зичлиги Ердагидан қарийиб 100 марта ортиқ.


Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish