Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар


- расм. Карст ғоридаги сталактитлар



Download 62,78 Mb.
bet159/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

143- расм. Карст ғоридаги сталактитлар. www/Saga.ua

Карст ғорларининг энг чиройлиси Венгриянинг шимолида жойлашган Агтелек ҳисобланади. У уч қаватли тузилишга эга бўлиб, умумий узунлиги 23 км ни ташкил этади. Кенглиги 60м, баландлиги 40 м гача боради. Ғорнинг тубида сой оқади, баъзи жойларида ерости кўллари ҳосил бўлган. Ғор шифтида сталактитлар кенг ривожланган (143-расм). Сталактитлар пастдан уларга қарама-қарши ўсувчи сталагмитлар билан қўшилиб кетиб, кўп қиррали ва ғаройиб шаклдаги устунларни ташкил этган (144-расм). Ғор деворлари силлиқ юзали оқмалар билан қопланган. Ғорнинг 55 х 43 м ли кенг жойида концерт зали ташкил этилган. Залнинг салқин тоза ҳавоси, ажойиб акустикаси, тиниқ сувли кўли, деворларидаги кошинкор кристаллар уни туристлар учун ажойиб орогомгаҳга айлантирган (145-расм).




144-расм. Карст сталактитлари ва устунлари. www/Saga.ua

Ғор ичидаги сталактитлар, сталагмитлар ва устунларни ҳамда унинг деворидаги оқмаларни ҳосил қилган минерал заргарликда оникс деб аталувчи арагонит кристалларидан таркиб топган (146-расм).


145-расм. Карст ғоридаги концерт зали. www/Saga.ua


146-расм. Арагонит кристаллари. www/Saga.ua

Ерости сувларининг фаолияти иккита омил билан белгиланади. Улардан биринчиси суффозия бўлиб, остки жинслардан гил зарраларининг ювилиб кетиши ва грунт мустаҳкамлигининг кескин пасайиши билан боғлиқ. Иккинчиси эса ерости сувларининг гидродинамик босими билан боғлиқ. Тупроққа шимилган ерости сувлари гил жинсларини кўпчитиб, улар орасидаги ишқалиш кучини кескин камайтиради. Натижада уларнинг устидаги жинс массалари ёғланган юзадагидек паст қияликда ҳам осон сурилиб кетади. Бу жараёнлар туфайли кўчкилар ривожланади.


Тоғли, тоғолди, дарё бўйлари зоналарида яшайдиган аҳоли ва халқ хўжалиги объектларига катта хавф туғдирадиган табиий офатлардан бири кўчкилардир.
Йирик кўчкиларнинг аксарият қисми зилзиладан сўнг ёки зилзила пайтида ҳосил бўлади.
Марказий Осиёдаги ер кўчиши шакли ва кўлами билан ажралиб туради. Улар лёсс қатламларида тарқалган бўлиб, ер остига шимилаётган атмосфера ёғинлари маълум чуқурликкача бориб, сув ўтказмайдиган қатламга етгач ёнбағир бўйлаб оқади. Ҳосил бўлган юзага силжиш юзаси дейилади. Силжиш юзаси устида турган ер массасига гравитация кучи таъсир қилиши оқибатида ёнбағирда тик қоя ҳосил қилиб узилиш пайдо бўлади ва узилган бўлак пастга силжий бошлайди. Ҳаракатдаги жинсларнинг ҳажми бир неча ўн млн. м3 ларгача боради.
Ер кўчиши ёнбағирнинг қиялигига, тоғ жинси таркибига, атмосфера ёғинлари миқдорига боғлиқ ҳолда ривожланади. Ёнбағир қиялиги қанчалик нишаб бўлса, кўчкининг тезлиги шунчалик катта бўлади. Кўп ҳолатларда кўчки экзоген жараёнлардан сел, жарланиш, чўкиш ҳодисалари билан уйғунлашиб кетади.
Тарихий манбаларга назар ташласак, ҳудудимизда XX асрнинг 60-йилларигача бу жараён табиий омил натижасида ривожланиб борганлигини кўрамиз. 60-йилларнинг охирига келиб тоғли ва тоғолди водийларида ер кўчиши кескин ортиб борган. Бунга асосий сабаб гидрометеорологик шароитнинг мураккаблашуви, атмосфера ёғинларининг ҳаддан зиёд бўлиши, қадимдан лалмикор ерлар ҳисобланган тоғолди зоналарида хўжалик фаолиятининг кенгайти­рилишидир. Тоғолди адирликларида кўндалангига техник ишлов берилиши натижасида ёнбағирнинг эрозияга бардошлилиги пасайиб кетади ва бу хол аввал маҳаллий, кичик-кичик, сўнг йирик кўчкилар пайдо бўлишига олиб келади. Айниқса, бундай жойлар аҳоли яшайдиган қишлоқларга яқин бўлса, жуда катта хавф туғдиради.
Ер кўчиши осуда турмуш тарзига хавф солиши, айниқса қишлоқ хўжалик истеъмолида бўлган майдонларга катта зарар етказиши оқибатида кўпгина иқтисодий қийинчиликни юзага келтиради. Шунинг учун уларнинг пайдо бўлиши, тарқалиш майдонлари махсус дастурлар асосида ўрганиб чиқилиб, керакли хариталар тузилмокда.
Марказий Осиё ҳудудларида тарқалган кўчкилар иқлим шароити билан узвий боғлиқ. Масалан, 1954, 1958, 1969, 1978, 1989 ва 1998 йилларда атмосфера ёғинлари меъёрдан юқори бўлгани учун кўчки жараёнлари ҳам кўп бўлган.
Республикамизда кўчки жараёнлари Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳудудларида энг кўп тарқалган.
Кўчкиларнинг фаоллашув хусусиятини кейинги 40 йил ичида таҳлил қилиш уларнинг кўпайганлигини кўрсатади. 1962 йилдан 1970 йилгача (икки мингдан ортиқ) ва 1991 йилдан 1999 йилгача (уч мингдан ортиқ) кўчкилар содир бўлган. Бу даврларда атмосфера ёғинлари жуда кўп бўлганлиги ҳам қайд этилган. Ўтган асрнинг охирги ўн йиллиги кўчки жараёнининг жуда фаоллашган йили ҳисобланади.
Кўчкилар туфайли халқ хўжалиги объектларига ҳам жиддий зарар етказади. Бунда саноат иншоотлари, темир йўл плотналари ҳам ишдан чиқиши мумкин(147-расм).
Ерости сувлари геологик ишининг яна бир экзотик тури бўлиб балчиқ вулканизм ҳисобланади. Балчиқ вулканизм - бу ер қаъридан маълум каналлар бўйлаб даврий равишда газ, сув ва балчиқнинг отилиб чиқишидир. Балчиқ вулканларнинг ҳосил бўлиши учун ер пўстида сув, кўп миқдорда газ, гилли жинсларнинг кенг тарқалганлиги ва бу материалларнинг даврий равишда ер юзасига отилиб чиқиши учун аномал босим ва ер ёриқлари бўлиши лозим. Омилларнинг бундай уйғунлиги асосан нефт ва газ конлари ривожланган вилоятларда кузатилади ва ушбу ҳудуднинг нефтегазлилигининг бевосита белгиси ҳисобланади (қаранг: Вулканизм).



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish