Дарё водийларининг шакли. Дарё водийларининг тузилиши тоғ жинсларининг қаттиқ ёки юмшоқлигига боғлиқ бўлади. Каттиқ тоғ жинсларидан ташкил топган майдонлардан оқадиган дарёлар тик ёнбағирли ва тоғ водийларини ҳосил қилади. Бунга табиий дарвозалар: Темирланг, Темир, Боум, Жунғария типик мисолдир. Юмшоқ тоғ жинслардан ташкил топган майдонларда дарё водийлари кенг ва ясси ёнбағирли, уларда ўсимликлар кўп тараққий қилган бўлади. Бундай водийлар Фарғона, Ҳисор тоғларининг жанубий қисмларида кенг тарқалган.
Баъзи олимлар дарё водийларини генезисига кўра эрозион (юқоридаги хиллар тегишли) ва тектоник турларга бўладилар.
Антиклинал, синклинал, моноклинал, грабен, ер ёриқлари бўйлаб ривожланган водийларда аллювиал ётқизиқлар жуда кам бўлади ёки умуман учрамайди.
Дарё водийлари планда кўриниши ёки морфологик тузилишига кўра дара, қисиқ, конъон, тоғарасимон, яшчиксимон, U ва V шаклларда бўлади.
Тоғ дарёлари суви кам бўлишига қарамасдан ниҳоятда катта геологик иш бажаради. Оқими ҳар доим турбулент хусусиятга эга бўлади. Уларда чуқурлатиш эрозияси дарёларнинг юқори ва ўрта оқимларида ўзан тагини ўйиб, лотинча V ҳарфига ўхшаш чуқур дараларни ҳосил қилади (129-расм). Бундай даралар Норин, Чирчиқ, Оҳангарон дарёларининг юқори оқимида кўп учрайди. Баҳор ва куз фаслларида чуқурлатиш эрозияси яна ҳам кучаяди. Тоғ дарёлари юмшоқ жинслардан ўтганда U шаклдаги водийларни ҳосил қилиши мумкин (130-расм).
Дунёдаги энг чуқур дара АҚШ даги Колорадо конъони ҳисобланади. Буюк Каньон (Grand Canyon) АҚШнинг Аризона штатидаги Колорадо платосида жойлашган.
129- расм. V шаклидаги водий.
|
130-расм. U шаклидаги водий.
|
Гранд Каньон Колорадо дарёси фаолияти туфайли ҳосил бўлган, кенглиги 29 километрга боради, сув сатҳи бўйича эса бир километрга яқин. Буюк Каньоннинг узунлиги 446 километр бўлиб, чуқурлиги 1600 метрни ташкил этади.
Буюк Каньоннинг шаклланиши тектоник ҳаракатлар ва Колорадо платосининг кўтарилиши билан боғлиқ. Шу туфайли дарёда оқим тезлиги кучайган, оҳактошлар ва қумтошлардан иборат тубини ювиб, чуқурлатиш эрозияси туфайли ҳозирги кўринишини олган (қранг: 127-расм). Бундай йирик каньонга Жанубий Америкадаги Фиш-Ривер коньонини ҳам мисол қилиб кўрсатса бўлади. У бутун оқими давомида меандр ҳосил қилган (131-расм).
Дарёлар гидродинамик режими бўйича тоғ ва текислик дарёларига бўлинади.
Тоғ дарёлари. Тоғли ҳудудларда дарё ўзани оқим тезлигининг юқорилиги туфайли асосан тўғри чизиқли ва водийси тор бўлади. Бунинг асосий сабаби чуқурлатиш эрозиясининг фаоллигидир. Ўзан ва бутун водийда тўпланган аллювиал жинслар барқарор эмас, баъзан ювилиб туради. Эрозияга учрайдиган туб жинсларнинг каттиқ ёки юмшоқлиги дарё водийларининг шу жойда бирмунча кенгайиши, торайиши ва бурилишига олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |