Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар


-расм. Денгиз соҳининг уринма тўлқинлар таъсирида емирилиши



Download 62,78 Mb.
bet177/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

169-расм. Денгиз соҳининг уринма тўлқинлар таъсирида емирилиши. www//saga.ua

Денгиздаги геологик жараёнлар кенг майдонда содир бўлади. Шу сабабли тўпланган ётқизиқлар қалин ёки юпқа қатламлардан ташкил топиб, катта майдонларни қамраб олади. Шундай қилиб, денгиз ва океанлар катта иш бажарувчи, беҳисоб чўкинди ва фойдали қазилмалар маконидир.


Ҳавза оқимлари. Сув ҳавзаларида материалларни кўчирувчи асосий омиллар турли ҳавза оқимлари ва қирғоқ урунма тўлқинлари ҳисобланади. Урунма тўлқинлар қирғоққа ўткир бурчак остида таъсир этганда уларнинг қирғоққа урилиши ва симметрик бурчак остида қайтиши туфайли чўкинди материаллар соҳил бўйлаб сурила бошлайди ва бу жараён материалларнинг табиий тўсиқлар ортида тўпланишигача давом этади.
Ҳавза оқимлари турли сабаблар: шамол ҳаракати натижасида (доимий ва даврий оқимлар), сув қатламлари зичлиги орасидаги фарқ туфайли (конвекцион оқимлар) ва сув сатҳининг кўтарилиши-пасайиши таъсирида ҳосил бўлади. Ҳавза оқимлари денгиз шельфи сувларини 200-500 м, баъзан 1000-2000 м чуқурликкача аралаштириб туради. Денгиз оқимларининг тезлиги 0,02 дан 2-3 м/сек ва баъзан ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Бу қуруқлик текисликлари ва баъзи тоғ дарёлари оқими тезлиги билан тенглашиш даражасидадир.
Денгиз оқимларининг баъзилари шамол таъсири туфайли вужудга келадиган тўлқинланиш билан боғлиқдир. Уринма тўлқинлар қирғоққа ўткир бурчак остида таъсир этса соҳилбўйи оқимлари вужудга келади. Бундай оқимлар тўлқинларнинг қирғоқни емиришидан ҳосил бўлган ва қуруқлик сув оқимлари келтирган материалларни соҳил бўйлаб ташийди. Соҳилбўйи оқимларининг тезлиги ва чуқурлиги шамол кучига ва тўлқин амплитудасига боғлиқ.
Ҳавза тўлқинлари қирғоққа нисбатан тик урилганда тўлқинланиш натижасида қирғоқ томон келтирилаётган сув массаси қарама-қарши йўналишда денгиз туби бўйлаб ҳаракат қилувчи қайтув оқимларини вужудга келтиради. Бундай оқимлар денгиз туби нотекис бўлганда маълум ўзанларга бирлашиши ва бунда уларнинг тезлиги тўлқин тезлигидан бир неча марта ортиқ бўлиши мумкин. Қайтув оқимлари денгиз суви сатҳининг Ой ва Қуёш тортиш кучининг таъсиридаги даврий кўтарилиши (прилив) натижасида ҳам вужудга келади.
Юқорида кайд этилган оқимлардан ташқари ҳавзага қуюлувчи қуруқлик дарёларининг давоми ҳисобланган денгиз туби оқимлари ҳам мавжуд бўлади. Уларнинг узунлиги шельф юзаси бўйлаб катта масофаларга, баъзан континент ёнбағригача етиши мумкин. Уларнинг орасида энг муҳими турбид оқимларидир.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish