Master confection


-жадвал  «MASTER CONFECTION” Хусусий корхонасида экспорт товарлари таркибини



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/15
Sana25.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#276540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Намуна хисобот .docx 22

4-жадвал 
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонасида экспорт товарлари таркибини 
диверсификация қилиш стратегиясини такомиллаштиришда таклиф этилаётган 
“Товар-бозор” матритсаси
4
 
Товарлар 
Бозорлар 
Жорий 
Янги 
Жорий 
Бозорга чуқурроқ кириб бориш 
стратегияси 
• Сотишни жадаллаштириш 
• Янги ҳаридорларни қидириш 
• Рақобатчиларни синдириш 
• Товарни 
истеъмол 
соҳасини 
кенгайиши 
Бозорни ривожлантириш 
стратегияси 
• Янги бозорлар 
• Янги сотиш ҳудудлари 
• Халқаро бозорлар 
• Товарни 
ишлатилишини 
янги соҳаларини тўзиш 
Янги 
Товарни ривожлантириш 
• Ўз кучи билан янги товар ишлаб 
чиқариш 
• Битимларни ривожлантириш 
• Литсензия 
• Махорат билан айирбошлаш 
Диверсификация 
• Горизонтал 
Вертикал 
• Консентрик 
Биринчи канал бу – ишбилармонлик матбуоти. Ишбилармонлик 
матбуотининг коммуникатсия воситаси сифатида муҳим устунлиги унга 
нисбатан деярли барча ишбилармонлик вазиятларида ишонч даражасининг 
юқорилигидан иборат. 
Ишбилармонлик матбуотига қўшимча равишда ахборот тарқатиш учун 
яна бир коммуникатсия канали бўлиб «вертикал медиа», яъни тармоқ ёки 
ихтисослашган оммавий ахборот воситалари ва турли хилдаги форумлар – 
тармоқ кўргазмалари, анжуман ва конференсиялар хизмат қилади. 
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонасида экспорт товарлари 
таркибини диверсификация қилиш стратегиясини такомиллаштиришда 
мақсадли 
бозорни 
ўзлаштириш 
йўлларини 
қидиришда 
муқобил 
стратегияларни аниқлаш учун И.Ансоффнинг “товар-бозор” матритсасидан 
фойдаланиш мумкин.
4
Bagiyev G.L. i dr. Marketing, M.:Piter, 2014 g. 


13 
Жадвалдан кўриниб турибдики, «MASTER CONFECTION” Хусусий 
корхонаси афзаллиги ўсиш манбаларини ўзаштиришни 4 та асосий 
стратегияларидан фойдаланиши мумкин: 
1. Бозорга чуқурроқ кириб бориш стратегияси; 
2. Товарни такомиллаштириш стратегияси; 
3. Бозорни ривожлантириш стратегияси; 
4. Диверсификация. 
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси диверсификацияни 3 та 
туридан фойдаланиши мумкин: горизонтал, вертикал ва консентрик. 
Горизонтал диверсификация деганда илгариги товарларга ўхшаш ишлаб 
чиқариш, техник, таъминот ва сотиш шароитларига яқин бўлган товарларни 
ишлаб чиқариш тушунилади. 
Вертикал диверсификация эса илгариги товар ишлаб чиқаришни сотув 
йўналиши сифатида ҳам товар дастурини чуқурлигини устиришни англатади. 
Масалан, гўшт маҳсулотларини сотувчи махсус дўкон мол етиштиришни ва 
селексия бўйича ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди. 
Консентрик диверсификация корхона учун янги товарни ишлаб 
чиқаришни кўзда тутади. 
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонасида янгги товарларни 
ишлаб чиқиш ва қўллаш инновация сиёсатининг тамойил ва услубларига, 
хусусан, товар инновацияси жараёнига мос ҳолда амалга оширилиши 
мумкин. 
Товар инновацияси жараёни 6 босқични ўз ичига олади: 
− янги товар ҳақида ғояни қидириш; 
− ғояни танлаш; 
− янги товар ғоясини тижоратлашувини иқтисодий таҳлили; 
− товарни ишлаб чиқиш; 
− бозор шароитида уни тажрибадан ўтказиш; 
− товарни бозорга қўллаш. 


14 
Товар инновацияси жараёни янги товар ҳақида ғояни қидириш билан 
бошланади. Янги товар ғояни қидиришни асоси бўлиб товар ҳақидаги ички 
ва ташқи ғоялар манбаи ҳисобланади. 
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси учун ташқи товар 
ҳақидаги ғоялар манбаи:
− Савдо корхоналари; 
− Харидор ва истеъмолчилар; 
− Рақобатчилар; 
− Ярмарка ва кўргазмалар; 
− Тадқиқот институтлари; 
− Таъминотчилар; 
− Вазирликлар ва бошқа давлат институтлари бўлиши мумкин. 
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонасида товар ҳақидаги ички 
ғоялар манбаларига эса:
− маркетинг тадқиқотлари бўлими; 
− ишлаб чиқариш бўлими; 
− маркетинг бўлимини барча қисмлари; 
− халқаро иқтисоий ҳамкорлик бўлими; 
− товарни тайёрлаш бўлими кабилар киради. 
Товар инновацияси жараёни босқичлари ўз мазмунига кўра янги товарни 
режалаштириш жараёнини ифодалайди. Янги товарни режалаштиришнинг 
вазифаси муқобил вариантларни қидириш ва ишлаб чиқишдан иборатдир. 
Янги товарни режалаштириш учун турли услублар қўлланилади. Янги товар 
ҳақида ғояни баҳолашда бозорни тадқиқ қилиш ва ижодий услублардан 
фойдаланилади. 
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонасида экспорт товарлари 
таркибини диверсификация қилиш стратегиясини такомиллаштиришда
қуйидаги омилларни инобатга олиш муҳим ахамият касб этади: 
- корхона салоҳиятини оширишлари ҳамда қулай шароитлардан 
фойдаланишлари мақсадида ҳамкор хориж давлатларда савдо уйлари
консигнатсия омборларини ташкил этишлари; 
- жамиятнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида, 
корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган ва етиштирилаётган маҳсулотларни 


15 
хорижга сотишда уларнинг ҳомийлари сифатида ҳамкордикда янада фаолроқ 
иш олиб бориши; 
- маҳсулотларни экспортга чиқарилишини нақадар долзарблигини 
инобатга олиб, ушбу масалани доимо муҳокама қилиниши ва бундан кейин 
экспорт миқдорини ошириш ва импорт миқдорини камайтириш мақсадида 
корхона ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бор имкониятларини 
тўлиқ сафарбар этилиш; 
- фан-техника тараққиётининг айни пайтда зарур бўлган йўналишларини 
излаш ва аниқлаш;
- пул маблағларини ва бошқа зарур бўлган ресурслар (инвеститсиялар) 
излаб топиш;
- замонавий илмий-техникавий ишламаларга ихтисослашган илмий-
тадқиқот институтлари, конструкторлик, технологик ва бошқа илмий 
муассасалар билан керакли алоқаларни боғлаш. 
Албатта, юқорида келтириб ўтилган омилларни амалга ошириш маълум 
бир ресурслар ва вақт сарфлашни талаб қилади. Бироқ бу муаммоларнинг 
моҳияти ва аҳамиятини ўзгартирмайди. Амалиёт шуни кўрсатадики, замон 
билан ҳамнафас ҳолда ҳаракат қилувчи, барча фаолият турларида 
тежамкорликка риоя этувчи, ўз салоҳиятидан унумлироқ фойдаланувчи, 
замонавий фан ва техника ютуқларига таянувчи корхона ўзининг бугунги 
кундаги муваффақиятларидан ташқари, келажакда ҳам муваффақиятларга 
эришишини, жумладан, ташқи бозордаги ўз ўрни ва рақобатчилик муҳитида 
қулай аҳволда бўлишини таъминлайди.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish