«Машинасозлик технологияси асослари»


Қутисимон деталларга механик ишлов бериш кетма-



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/74
Sana25.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#292510
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   74
Bog'liq
cYsBag4Rxq6LTA5uNMjsZ2Bik27ZHvNNnP3t7C8Q(1)

8.2. Қутисимон деталларга механик ишлов бериш кетма-
кетлиги ва уларни бажариш тартиби 
Бир бутун (яхлит) тайёрланган 
қутисимон деталларга 
механик ишлов бериш қуйидаги кетма-кетликда бажарилади: 
-
асосий технологик юзаларга ишлов бериш: асос текислиги, 
қопқоқ билан бирикиш текислиги ва улардаги махкамлаш 
текисликларига ишлов бериш; 
-
қолган барча ёрдамчи текис юзаларга ишлов бериш; 
-
асосий тешикларга қора ва ярим тоза ишлов бериш; 


56 
-
қолган барча ёрдамчи тешикларга ишлов бериш; 
-
асосий тешикларга охирги ишлов бериш; 
Икки бўлакка бўлинадиган
, яoни бўлиниш текислигига эга 
бўлган қутисимон деталларга қуйидаги тартибда ишлов берилади: 
1.
Бўлиниш текислигига ишлов бериш; 
2.
Ишлов бериш вақтида ўрнатиш юзаси вазифасини 
бажарувчи текис юзаларга ишлов бериш; 
3.
Тешикларни пармалаш ва резpба очиш, бўлиниш 
текислигидаги штифт ости тешикларини очиш; 
4.
Қутисимон Деталнинг штифтлар ёрдамида қисмларини 
йиғиш; 
5.
Асосий тешиклар ва қолган текис юзаларга биргаликда 
ишлов бериш. 
Донали ва кичик серияли ишлаб-чиқариш шароитида 
қутисимон деталларга ишлов бериш рейсмус ёрдамида асосий 
тешикларни марказларини белгилаш ва уларга нисбатан ёрдамчи 
тешикларни марказларини хамда детал контурини белгилашдан 
бошланади – яoни аввалдан белгилаб олиб ишлов бериш усули 
қўлланилади. Тешикларни марказлари керн ёрдамида ўйиб қўйилади 
ва ўйиққа шпинделга ўрнатилган марказ мосланади, сўнг марказ 
кесувчи асбоб билан алмаштирилади шундан сўнг механик ишлов 
бериш амалга оширилади.
Ўрта ва кўп серияли ишлаб чиқариш 
шароитида қутисимон 
деталларга ишлов бериш махсус мосламаларда бажарилса, автоматик 
қаторларда эса йўлдош (спутник) мосламалардан фойдаланилади. 
Қутисимон деталларни ташқи текис юзаларига рандалаш, 
фрезерлаш, йўниш, катта қатламни жилвирлаш ва сидириш усуллари 
билан ишлов берилади. Дастгохни созлаш ва кесувчи асбобни 
соддалиги туфайли донали хамда кичик серияли ишлаб чиқариш 
шароитида рандалаш кенг қўлланилади. Кичик деталларга ишлов 
беришда кўндаланг рандалаш, катта деталларга ишлов беришда 
бўйлама рандалаш қўлланилади (8.1-расм). 


57 
8.1-расм. Текис юзаларни рандалаш а) бўйлама, б) кўндаланг 
рандалаш. 
Рандалашда иш унумдорлиги кичик. Иш унумдорлигини 
ошириш учун дастгох столига бир гурух деталларига бирин–кетин 
жойлаштириб ёки бўйлама рандалаш дастгохида бир неча 
суппортидан фойдаланиб Деталнинг бир неча текислиги бўйича 
жойлашган юзаларга ишлов бериш мумкин.
Сериялаб ишлаб чиқариш шароитида текис юзаларга сиртни 
фрезерлаш усулидан фойдаланиш қўл келади. Иш унумдорлигини 
ошириш мақсадида бир неча деталга кўп шпинделли бўйлама 
фрезерлаш дастгохида ишлов бериш мумкин (8.2,а-расм). Бу усул 
билан деталларни бир неча юзасига бир вақтда ишлов бериш 8.2,б-
расмда кўрсатилган. Бундан ташқари, хомашёни қайта ўрнатиш 
усулидан фойдаланилса хам бўлади.
8.2-расм. Бўйлама- фрезерлаш дастгохларидан юқори унумли ишлов 
бериш усуллари. 


58 
а) кўп ўринли мосламаларда ишлов бериш; б) бир неча юзаларга бир 
вақтни ўзида ишлов бериш; в) қайта ўрнатиш усули билан ишлов 
бериш. 
Карусел ва барабанли – фрезерлаш дастгохларини қўллаб иш 
унумдорлигини ошириш мумкин (8.3-расм). 
Вертикал-фрезерлаш дастгохларида иккита мослама қўллаган 
холда маятник фрезерлаш- усулидан фойдаланиб сарфланган вақтни 
камайтириш мумкин.
Ялпи ишлаб чиқариш шароитида қутисимон деталларга махсус 
сидириш дастгохларида ишлов берилади (8.4-расм).
8.3-расм. Юзаларни узлуксиз фрезерлаш жараёнлари: 
а) бир шпинделли карусел-фрезерлаш дастгохида; б) икки шпинделли 
карусел-фрезерлаш дастгохида қора ва тоза ишлов бериш; в) 
барабанли фрезерлаш дастгохида ишлов бериш. 1-фреза, 2-ишлов
берилаётган деталлар, 3- дастгох столи, 4- барабан. 
Сидиришни 
ростлаш учун


59 
8.4-расм. Текис юзаларни узлуксиз сидириш усуллари: 
а) карусел сидириш дастгохларда; б) барабанли дастгохларда; 1 – 
ишлов берилаётган детал, 2 – сидиргич. 
Фланецли қутисимон деталларни ички ва ташқи айланиш 
юзаларига токарлик-карусел дастгохларида ишлов берилади. 
Сериялаб ишлаб-чиқариш шароитида қутисимон деталларни текис 
юзаларига сегмент кўринишидаги йиғма жилвир тошларнинг сирти ва 
ликопчасимон жилвир тошлар ёки текис дисксимон дилвир тошини 
сирти билан текис жилвирлаш дастгохларида ишлов берилади. Бу 
услларни дағал ишлов беришда катта қатламни жилвирлашда хам 
қўллаш мумкин (8.5-расм). 
Бўлиниш (ажратиш) юзалари фрезерлангандан сўнг бу 
юзалардаги махкамлаш тешиклари пармаланади, улардан иккитаси 
албатта развёрткаланади, чунки улар кейинги амалларда ўрнатиш 
юзаси бўлиб хизмат қилади. Қутисимон Деталнинг асос юзаси бўйича 
ўрнатилганда развёркаланган тешикларни бири бўйича цилиндрсимон 
бутун бармоққа иккинчиси бўйича эса цилиндрсимон кесилган 
бармоққа ўрнатилади. 
8.5-расм. Текис юзаларни жилвирлаш: 
а) сегмент кўринишидаги жилвир тошининг сирти билан; б) 
жилвир тошини сирти билан. 
Тешикларга ишлов беришда кондуктор қўлланса, радиал 
пармалаш дастгохида (донали, кичик серияли ишлаб-чиқариш) ёки 
кўп шпинделли вертикал пармалаш хамда агрегат пармалаш 
дастгохларида бажарилиш мумкин (кўп серияли ва ялпи ишлаб-


60 
чиқариш). Кўп серияли ва ялпи ишлаб-чиқариш шароитларида парма-
развёртка кўринишидаги йиғма ёки махсус кесувчи асбоб 
қўлланилиши мумкин.
Қутисимон деталларининг асосий тешикларига қора ва ярим 
тоза ишлов бериш йўниб кенгайтирувчи, токарлик, токарлик-карусел, 
радиал ва вертикал хамда агрегат пармалаш дастгохларида амалга 
оширилиши мумкин. Диаметри 40-50 ммли бўлган тешиклар 
«ўлчамли» кесувчи асбоблар парма зенкр ва развёрткалар билан 
ишланса катта диаметрли тешиклар кескислар каллаги, борштанга, 
йўниб кенгайтирувчи кескичлар ўрнатилган оправка ёрдамида ишлов 
берилади. Ишлов беришда ўлчам аниқлигини ошириш мақсадида 
биринчи ва иккинчи холларда хам кесувчи асбобни йўналтиручи 
қурилмали ёки таянчли мосламалар қўлланилади (8.6-расм). Асосий 
тешикларни ўзаро жойлашиш аниқлигини ошириш мақсадида донали 
ва кичик серияли ишлаб-чиқариш шароитида ишлов бериб сўнгра 
назорат қилинади (агарда мақсадга эришилмаса яна бир бор ва х.к. 
ишлов берилиб сўнг назорат қилиб кўрилади). Ўрта серияли ишлаб 
чиқаришда шаблон ёрдамида, кўп серияли ва ялпи ишлаб-чиқаришда 
махсус мосламалар ёрдамида хамда координаталар усулидан 
(координаталар бўйича йўниб кенгайтириш дастгохлари ва рақамли 
дастгохлар билан бошқариладиган дастгохлар (РДБ) учун) 
фойдаланилади. Алохида аниқлик талаб этиладиган тешикларга 
ишлов беришда координаталар бўйича йўниб кенгайтириш 
дастгохларидан фойдаланилади. Уларни координаталар бўйича 
аниқлиги 1 мкм. Кўп серияли ва ялпи ишлаб чиқариш шароитида 
қутисимон деталларни асосий тешикларига ишлов беришда агрегат 
йўниб кенгайтириш дастгохлари қўлланилади.
8.6-расм. Қутисимон деталларни тешикларига ишлов бериш 
жараёнида кесувчи асбобни йўналтириш усуллари: 


61 
а) олд йўналтиргичли; б) орқа йўналтиргичли; в) олд ва орқа 
йўналтиргичли 
Бу дастгохларда пармалаш, зенкерлаш, развёрткалаш, резpба 
очиш ва бошқа ишларни хам амалга ошириш имконияти мавжуд. 
Бундан ташқари, бу дастгохларда бир неча томонидан битта холатни 
(холатни) ўзида ёки бир неча холатда ишлов бериши мумкин. Агарда 
қутисимон Деталнинг бир неча деворлари бўйича тайёрланадиган 
тешикларни ўқдошлигини таoминлаш талаб қилинса у холда бу 
деворлардаги тешикларга бир ўтишда ишлов берилади. Масалан, 
тўртта тешикни зенкерлар ёрдамида махсус кенгайтириш дастгохида 
ишлов бериш 8.7-расмда келтирилган, бунда кесиш асбоблари махсус 
кондуктор втулкалари ёрдамида йўналтирилади. 
Қутисимон деталларини асосий тешикларининг охирги 
механик ишлашда юпқа қатламни йўниб кенгайтириб ички юзаларини 
жилвирлаш, хонинглаш ва роликлар ёрдамида тешикни кенгайтириб 
ишлаш усулларидан фойдаланилади. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish