Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан келтирилган 2 та лаборатория тўпламини жойлаштириш учун “Автомобилзозлик” факультети биносининг лаборатория хонаси учун махсус ўлчамдаги мебель жиҳозларига буюртмалар берилган.
6
|
Ўқув-лаборатория ускуналарининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаси ва фан дастурларида келтирилган лаборатория ишларини қамраб олиш даражаси
|
Кафедрадаги мавжуд лаборатория тўпламлари таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув режаси ва фан дастурларида келтирилган жами 255 та лаборатория ишларининг 160 тасини ёки 62.7 %ни қамраб олади. Бироқ, мавжуд лаборатория тўпламларидаги жами 50 та жиҳоздан
10 таси ёки 20 % янгиланишга муҳтож бўлиб, улардан, 8 таси яроқсиз ҳамда 2 таси маънан эскирган.
|
7
|
Мавжуд лабораторияларнинг ёрдамчи материаллар (реактивлар, реагентлар...) ҳамда лаборатория ишларининг услубий қўлланмалар билан таъминланганлиги
|
Лаборатория ишлари услубий қўлланмалар билан тўлиқ таъминланган ҳамда улар белгиланган тартибда расмийлаштирилган. Айни пайтда, Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2021/2022 ўқув йилида келтирилган лаборатория тўпламларини ихтисослик фанлари ўқув дастурларидаги лаборатория машғулотларида қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар тайёрланмоқда.
|
8
|
КАФЕДРАда амалда тўлиқ бажарилмаётган лаборатория ишларининг мавжудлиги, унинг асосий сабаблари
|
60711400-ТЖИЧАБ (тармоқлар бўйича),
60711500-Мехатроника ва робототехника,
60711600-Интеллектуал муҳандислик тизимлари (тар. ва соҳ.бўй.)
таълим йўналишларида ўқув лаборатория ва тренажерлар ташкил этиш ишлари якунланмагани сабабли «Мехатроника асослари» фанидан 8 та лаборатория машғулотлари виртуал тарзда ўтказилади. Шунингдек, ўқув лаборатория базасини ташкил этиш имконияти чекланганлиги сабабли «Мехатрон модулларнинг ва роботларнинг информацион қурилмалар», «Мехатрон модулларнинг ва роботларнинг юритмалари», фанларидан жами
16 та лаборатория машғулотлари виртуал дастурлар асосида ўқитилади.
|
9
|
КАФЕДРА имкониятидан келиб чиқиб, ўқув муассасаси ҳудудидан ташқарида (ишлаб чиқариш корхонаси, ташкилотлар, ўқув тажриба хўжалиги ва шу кабиларда) бажарилаётган лаборатория ишларининг улуши, бу борада ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар
|
5311000-ТЖИЧАБ (тармоқлар бўйича), «Автоматлаштириш системаларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва созлаш» лаборатория тўплами ёрдамида бажариладиган 5 та лаборатория ишлари (жами лаборатория машғулотларининг 1,96 фоизи) кафедра ҳамкор ташкилоти – «Андижон дон махсулоти » АО лаборатория базасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади (ҳамкорлик шартномаси илова қилинади).
60711500-Мехатроника ва робототехника, «Технологик жараёнларни автоматлаштириш» лаборатория тўплами ёрдамида бажариладиган 4 та лаборатория ишлари (жами лаборатория машғулотларининг 1,57 фоизи) кафедра ҳамкор ташкилоти – «Uz-Meter Tech Co» МЧЖ лаборатория базасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади (ҳамкорлик шартномаси илова қилинади).
60711600-Интеллектуал муҳандислик тизимлари (тар. ва соҳ.бўй.) юқори курсларда «Схематехника ва микропроцессорли тизимлар» лаборатория тўплами ёрдамида бажариладиган 4 та лаборатория ишлари (жами лаборатория машғулотларининг 1,57 фоизи) кафедра ҳамкор ташкилоти – «Мустанг Лидер» МЧЖ лаборатория базасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади (ҳамкорлик шартномаси илова қилинади).
|
10
|
Виртуал тарзда ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилаётган лаборатория машғулотларининг улуши
|
Жами 255 та машғулотдан 30 таси ёки 47 %и виртуал дастурлар орқали («Технологик жараёнларни моделлаштириш ва оптималлаштириш асослари», «Автоматик бошқариш назарияси», «Микробиология ва вирусология», «CAD\CAM\CAE асослари» фанлари бўйича) ўтказилади.
|
11
|
Ўқув-лаборатория ускуналарининг кафедралар, факультетлар ҳамда турдош олий таълим муассасалари ўртасида фойдаланиш даражаси
|
60711400-ТЖИЧАБ (тармоқлар бўйича), йўналишида Турдош олий таълим муассасалари ўртасида ўқув-лаборатория ускуналаридан фойдаланиш бўйича хамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.
|
12
|
Ўқув-лаборатория ускуналарини илмий тадқиқот ишларини бажаришда қўлланилиш ҳолати. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, хўжалик шартномалари ва илмий лойиҳаларни бажаришда мазкур ускуналардан фойдаланилиши даражаси
|
Aқлли пиёдалар ўтиш жойи сезгир элементлар орқали пиёдалар эгаллаб турган ўрни ва холати хақида маьлумот беради ва бу маьмумотларни контроллерга узатади. Контроллер ўз навбатида ёруғлик чироқлари орқали автомобилларга огохлантирувчи сигнал беради. Бу лойихада кафедраннг қуйидаги ўқитувчилари талабалар билан фаолият олиб боряпти:
Орифжонов Серобиддин Улуғбек ўғли
|
13
|
Ўқув-лаборатория ускуналаридан тўлиқ фойдаланишдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар (чора-тадбирлар режаси).
|
Кафедрада ўқув-лаборатория ускуналаридан тўлиқ фойдаланишдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлардан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди (чора-тадбирлар режаси илова қилинади).
|
14
|
КАФЕДРАга қўшимча эҳтиёж бўлган лаборатория тўпламлари тўғрисида (номи, сони, йўналиши ва ҳ.к. )
|
Сўнгги 3 йил ичида Кафедрада ташкил этилган янги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ҳамда мавжуд яроқсиз ва маънан эскирган жиҳозларни янгилаш мақсадида 17 та лаборатория тўпламига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди (рўйхати илова қилинади).
|