Биринчи даражали-техникадан фойдаланувчи фермерлар уюшмалари
таркибидаги ТТСБ. У ѝз ичига хѝжаликлардаги марказий таъмирлаш устахоналари
(МТУ) ва алтернатив МТПлар, профилакторияли автомобил гаражи, машина
ҳовлиси, мой қуйиш постлари нефтомборлари ва ҳаракатдаги техник хизмат
кѝрсатиш ва таъмирлаш воситалари киради. Бу жойларда асосан машина ва
жиҳозлардаги носозликлар ва бузилишлар бартараф қилинади, мураккаб бѝлмаган
ТХК ва таъмирлаш ишлари ва техникани тѝғри сақлаш ишлари бажарилади.
Иккинчи даражали-бунга туман, АСМ даги фирма ѐки бирлашмадаги ТТСБ
киради. Уларга умуммақсадли устахоналар, тракторларга, чорвачилик ферма ва
комплекслари ва парранда фабрикаларига ва қайта ишлаш кичик корхона
жихозларига техник хизмат кѝрсатиш станцияси, дон уриш комбайни ва бошқа
мураккаб машиналарни таъмирлаш цехлари, ҳаракатдаги техник хизмат кѝрсатиш
ва техник алмаштириш пунктларини таъмирлаш воситалари киради.
Учинчи даражали-бунга вилоят ва республика миқѐсидаги ТТСБ лари
тегишли бѝлиб улар тракторлар, автомобиллар, комбайн ва бошқа мураккаб
машиналар, двигателлар, ѐқилғи аппаратлари, гидротизим ва машинанинг бошқа
қисмларини, чорвачилик жиҳозлари ва бошқа объектларни капитал таъмирлаш
ишлари билан шуғулланади. Булардан кѝриниб турганидек бу даражадаги
корхоналар функциясига мураккаб машиналарни таъмирлаш ва уларнинг
қисмлари ресурсларини тиклаш ишлари киради. Шу билан бирга бу даражадаги
корхоналар барча бошқа кичик даражадаги корхоналарни таъмирлаш-технологик
жиҳозлар, аснолар ва инструментлар билан таъминлайди.
Корхоналарнинг
турлари
ва
уларнинг
характеристикаси-ТТС
корхоналарининг тури ва ѝлчами кѝпроқ уларнинг мақсад ва вазифаларига, улар
жойлашган минтақанинг тупроқ иқлим шароитларига боғлиқ. Бу омиллар айниқса
иккинчи даражали корхоналарга кѝпроқ таъсир этади. Биринчи даражадаги ТТСБ
ѝлчамлари қишлоқ хѝжалик техникалари сонига қараб анча ѝзгариши мумкин.
Уларнинг тавсифи билан амалий машғулотларда кенгроқ танишамиз. Улардан
баъзилари кѝргазмали қуролларда кѝрсатилган.
Таъмирлаш корхоналарининг майдони ишлаб чиқариш ва ѐрдамчи
майдонларга бѝлинади.
Асосий ишлаб чиқариш майдонларига технологик ускуналар (дастгоҳлар,
верстаклар, стендлар, машиналар ва бошқалар), транспорт ускуналари
(конвейерлар, кранлар кѝтаргичлар ва бошқалар), ремонт объектлари (машиналар,
деталлар, йиғма бирикмалар ва бошқалар) ҳамда йѝлаклар, йѝллар, ҳимоя
зоналари эгаллаган майдонлар киради.
Ишлаб чиқариш майдони F
i
ускуналар эгаллаган майдонлар (F
1
) ва ремонт
объектлари эгаллаган майдонлар (F
2
) ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула
билан аниқланади:
F (F
1
F
2
) ,
м
2
(1)
бу ерда – йѝлакларни ва ишчи зоналарни ҳисобга олувчи коэффициент
(1-жадвал).
Ҳисобланган ишлаб чиқариш майдонлари қиймати 1–жадвалга ѐзилади.
F
1
майдон таъмирлаш устахонаси таркиби асосида қабул қилинган
технологик жиҳозлар эгаллайдиган майдонлар йиғиндисидан ташкил топади.
F
2
майдонини топиш учун машиналар эгаллаган энг катта габарит ѝлчам
олинади ва бу участкада шу вақтда турган машиналар сонига кѝпайтирилади.
Битта машина эгаллаган майдон қийматлари 3.5-жадвалда келтирилган.
Ёрдамчи майдонларга асбобсозлик, омборхоналар, маиший хоналар,
идоралар ва бошқаларнинг майдонлари киради ва уларнинг майдони норматив
техник ҳужжатлар ва намунавий лойиҳалар асосида қабул қилинади.
Асбобсозлик бѝлимининг майдони бир ишлаб чиқариш ишчисига 0,30 0,35
м
2
майдон ҳисобидан қабул қилинади.
Омборхоналар майдони ремонт корхонасининг қувватига қараб 16 28 м
2
қабул қилинади, маиший хоналар учун 40 50 м
2
, идора учун 15 20 м
2
майдон
қабул қилинади.
Газогенератор
хонаси
ишлаб
чиқариш
биносидан
ташқарида
жойлаштирилиб, унинг майдони 8 м
2
ҳисобида қабул қилинади. Қисилган газлар
баллонларга солиниб, ишлаб чиқариш биносидан ташқарида ҳар бир газ учун
алоҳида хонада сақланади.
1–жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |