Ғилдирак ўқлари айқаш узатмалар.
Бундай узатмаларда ғилдирак тишлари гипербола айланишидаги ясовчи буйича жойлашади. Гипербола айланиш қуйидагича ясалади. Агар подшипникда жойлашган ўққа (10.2а-расм) бошқа текисликда жойлашган рейкани қаттиқ маҳкамланса, ва бу қаттиқ системани ўқ атрофида айлантирилса, рейка фазода из қолдиради, уни гипербола ғилдирак тишлари жойлашади. Мос равишда, бундай узатмаларни гиперболоидли дейилади.
Тишли ғилдирак ясаш учун гиперболанинг алоҳида қисмларидан фойдаланилади. Агар тишли ғилдирак учун гипербола айланишнинг ўрта қисми олинса (10.2а-расм), у ҳолда бу ғилдираклар винтли узатмани ясайди (10.2б-расм). Кўпинча бундай узатмаларда валнинг айқаш бурчаги 90° га тенг бўлиб, кўтариш бурчаги – 45° га тенг тишлар винт чизиқларда жойлашади. Бу ғилдираклар қия тишли цилиндрикка ўхшаш тишнинг оғиш бурчаги катта бўлади. ғилдиракнинг кичик гипербола юзасининг эгрилиги билинмайди. Агар тишли ғилдирак учун гиперболанинг четки қисми олинса (10.2а-расм), у ҳолда бу ғилдираклар гипоидли узатмани ясайди (10.2в-расм). Кўпинча, бундай узатмада, олдинги ҳолатдагидек, айқаш бурчаги 90° га тенг бўлади. Гипоидли узатманинг ғилдираклари қия тишли конуслига ўхшаш бўлиб, тишнинг оғиш бурчаги катта бўлади. Гипербола юзасининг эгрилиги билинмайди. Гипоидли узатмалар автомобиль ва тракторларда бошланғич ғилдиракларга бош узатма сифатида юқори ўтишликни таминлаш учун фойдаланилади. ғилдирак ўқлари айқаш узатмаларга червякли узатмалар ҳам киради (10.2г-расм). 1 – червяк – бу биркиувчи винт. Червякли ғилдирак 2 нинг тишлари маълум бурчак оралиғида червякни қамраб олади. Червякли узатмалар катта узатиш нисбатига эга бўлиши мумкин, лекин ишқаланиш катта бўлганлиги сабабли катта қувватларда фойдаланиш чегараланган.
Илашманинг асосий қонунияти.
Тиш илашмасининг назарияси, тишли ғилдиракнинг геометрик параметрлари ва тишли узатма асосан илашма қонуниятига суянади. Илашма – бу икки тишли ғилдирак тишларининг контактдаги кўриниши (яъни, илашмада бўлиши). Асосий илашма қонуниятини кўрсатиш учун ҳамма тишларни контактда бўлишини қурмасдан, олий кинематик жуфтни ҳосил қилувчи тиш профиллари қисми билан чегараланса бўлади.
10.3-расмда икки тишли ғилдирак тишларининг контакт схемаси келтирилган. 1 ва 2 тишли ғилдирак тиш қисмининг контактини кўрсатиш учун, улар О1 ва О2 ғилдирак айланиш марказлари билан туташтирилган.
Ғилдирак айланиш марказларидан ўтказилган чизиқни марказий чизиқ дейилади. Олий кинематик жуфт назариясига асосан, К контакт нуқтасидан тиш профилига n-n умумий нормал ўтказиш мумкин. Биринчи ғилдиракдан иккинчи ғилдиракка узатилаётган куч векторлари, шу нормалда жойлашади, шунинг учун уни ҳаракат чизиғи дейилади. Нормал билан марказ оралиғидаги чизиқни кесишган нуқтаси Р ни илашма қутуби дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |