1.2. Юритмали валецлар
Валецлар қурилиш материаллари ва бошха саноат корхоналарида қоришмаларни лист шаклига келтириш, профиллаш ва қиздиришда ишлатилади.
Валецларнинг иш бажарувчи қисми икки ғовак цилиндрдан тузилган бўлиб, улар ўзаро параллел ўқларда ўрнатилган. Улар хар хил айланиш тезлиги билан бир-бирига тескари йўналишда айланади. Валецларнинг бундай харакатига ёпиқ контур хосил қилувчи тишли ғилдираклар орқали эришилади. Валецларнинг юритмаси электродвигатело, редуктор ва секин айланувчи тишли узатмадан ташкил топган.
Технологик вазифасига кўра валецлар бир неча турга бўлинади. Улардан энг кўп ишлатиладигани, аралаштирувчи ва қиздирадиган валецлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |