Эслатма: базавий цикллар сони NHO, пўлатни қаттиқлигига нисбатан аниқланади; қаттиқлиги НВ<200 да NHO=107, НВ200÷500 гача бўлса, NHO чизиқли қонун асосида ортади, яъни NHO=107÷6·107;
Қия тишли ғилдираклар учун ҳисобий рухсат этилган контакт кучланиш:
(10)
бу ерда: ва лар - шестерня ва ғилдирак учун рухсат этилган контакт кучланишлар; бу катталикларни аниқлангандан сўнг, қуйидаги шартни бажарилишини текшириб кўриш керак.
бу ерда: .
1.3. Лойиҳа хисоби кетма-кетлиги
1. (7)-формулага кирувчи катталиклар тўғри тишли ва қия тишли узатмаларни ҳисоблашда ўринлидир. Бундай ҳол учун Т2 қиймати берилганлар қаторида бўлиши керак. КНβ– коэффициент ва лар юқорида келтирилган тенгламалар асосида аниқланади. Узатишлар сони “u” шестерня ва ғилдирак тишлари сонлари нисбатига тенг, лекин z1 ва z2 қийматлари ҳали аниқланмаган, шунинг учун қуйидагича қабул қиламиз:
бу ерда: ω1, ω2 лар бурчак тезликлари; n1, n2 – айланишлар частотаси.
Агар “u” ни стандарт қийматларига асосланиш талаб этилган бўлса, унинг аниқланган қиймати ГОСТ 2185-66 бўйича яхлитланади:
1-қатор 1; 1,25; 1,6; 2,0; 2,5; 3,15; 4,0; 5,0; 6,3; 8,0; 10,0. 2-қатор 1,2; 1,4; 1,8; 2,24; 2,8; 3,55; 4,5; 5,6; 7,1; 9,0; 11,2. Иложи борича 1-чи қатордаги қийматлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Узатишлар сонини стандарт қийматларини номинал қиймат деб қаралади. Бундан буён z1, z2- қийматларини қабул қилишда “u” нинг ҳақиқий қийматларига аниқлик киритилади. Гардиш энини коэффициенти ψba қиймати ГОСТ 2185-66 даги қатордан олинади.
0,10; 0,125; 0,16; 0,25; 0,315; 0,40; 0,50; 0,63; 0,80; 1,00; 1,25. Тўғри тишли ғилдирак учун ψba ≤ 0,25 деб қабул қилиш тавсия этилади; қия тишли ғилдираклар учун ψba = 0,25÷0,63 бу шартни бажарилиши текширилади (ψba <0,4 бўлганда)
2. (7)-формула асосида ўқлар орасидаги масофа “аw” аниқланади ва ГОСТ 2185-66 бўйича яхлитланади.
1-қатор: 40; 50; 63; 80; 100; 125; 160; 200; 250; 315; 400; 500; 630; 800; 1000; 1250; 1600; 2000; 2500. 2-қатор: 71; 90; 112; 140; 180; 224; 280; 355; 450; 560; 710; 900; 1120; 1400; 1800; 2240. Иложи борича биринчи қатордан фойдаланиш тавсия этилади.
3. Модуль қуйидаги ораликда танланади ва ГОСТ 9563-60 асосида белгиланади.
1-қатор: 1; 1,25; 2; 2,5; 3; 4; 6; 8; 10; 12; 16; 20. 2-қатор: 1,375; 1,75; 2,25; 2,75; 3,5; 4,5; 7; 9; 11; 14; 18; 22. Иложи борича биринчи қатордан фойдаланиш тавсия этилади.
Қия тишли ғилдирак учун нормал модуль mn – cтандарт модуль ҳисобланади. Шеврон тишли ғилдираклар учун нормал ва айлана модуль (mn ва mt) стандарт модуль бўлиши мумкин.
4. Тишлар сони йиғиндиси аниқланади. .
Тўғри ва шеврон тишли ғилдираклар учун айлана модули:
(11)
Қия тишли ва шеврон тишли ғилдираклар учун нормал модуль
(12)
Тиш чизиғини қиялик бурчаги “β”, қия тишли ғилдирак учун β=8÷150оралиғида, шеврон тишли ғилдирак учун β=25÷400 (450 гача) оралиғида олинади.
5. Шестерня ва ғилдирак тишлари сони аниқланади:
(13)
Z1 ва Z2 ни яхлитланган қийматлари асосида узатишлар сони “u” аниқланади:
Олдин қабул қилинган “u” ни номинал қиймати билан 2,5% гача фарқ қилиши мумкин, агар u ≤ 4,5 бўлса, агар u > 4,5 бўлса, фарқ 4% гача рухсат этилади.
Барча яхлитлашлардан сўнг, ўқлар орасидаги масофа “аw” ни текширамиз. Тўғри тишли ва шеврон тишли ғилдираклар учун (стандарт айлана модули асосида)
(14)
Бундай текшириш қия тишли ва шеврон тишли ғилдираклар учун нормал стандарт маодуллар орасида фарқ йўқлигини тасдиқлайди.
(15)
Текшириш натижасида “аw” ни олдинги қиймати билан, янги топилган қиймат орасида фарқ бўлиши мумкин (стандартга нисбатан). Бундай ҳолларда “β” қийматини ўзгартириш ҳисобига фарқ йўқотилади.
(16)
Ҳисоблашда 5 хонали сон даражасида ҳисоблаш керак, сўнг d1ва d2 ни қийматлари асосида текшириш тавсия этилади.
; (17)
Текширамиз: .
Аниқланган қиймат миллиметрни юздан бир аниқлигида бўлади.
6. Ҳисобни бошқа вариантда бажариш мумкин: шестерняни тахминий тишлар сони қабул қилинади. У “zmin” дан кичик бўлмаслиги керак, ҳамда тўғри тишли ғилдирак тишлари шартли равишда кесилмайди деб қаралади.
Қия тишли ва шеврон тишли ғилдираклар учун:
Радиал ва нормал модуллларни аниқлаймиз:
(18)
Топилган қиймат яхлитланади ва ҳисоб ишлари юқорида кўрсатилган тартибда давом эттирилади.
Шестерняни якуний ўлчамларини қабул қилингач, ғилдиракни ҳисобий контакт кучланиш қиймати текширилади (4, 5 ва 6 – формулалар), чунки узатма ўлчамлари яхлитланганлиги сабабли – коэффициентлар қийматлари, дастлабки қийматларига қараганда аниқроқ кўрсатилиши мумкин. Пўлат ғилдирак учун “ZМ” юқорида аниқланган эди, яъни бу қийматни ва ни (4)-формулага қўйиб, уни қуйидаги кўринишга келтирилади.
(19)
(4)-формулага кирувчи катталиклар, ўлчов бирликлари ҳақида маълумот берилган эди, лекин дастлабки ҳисобда Zε ва КН қийматлари таҳминий аниқланади, шунинг учун унга текшириш ҳисобида аниқлик киритилади.
Тўғри тишли ; қия тишли узатмалар учун,
бу ерда: εα- қопланиш коэффициенти (торцовой)
КН– коэффициент қийматини аниқлашда (4), (5) ва (6)-жадваллардан фойдаланилади.
КНα – коэффициентни қия ва шеврон тишли узатмалар учун қийматлари 200>