Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар:
«Қора қутича» усули
«Қора қутича» усулини қўллаш
Ушбу усул машғулот давомида ҳар бир талабани дарсда фаол қатнашшишини
талаб қилади ва бир вақтнинг ўзида уларнинг барчасини билим даражасини
текшириб олишга имконият беради. Шу дарсда бу усулни қўлланиши моддалар
формуласи бўйича уларнинг номини, номи бўйича формуласини топиб, уларни эслаб
қолишга имконият яратади.
Ҳар бир талабага саволлар тўпламидан биттадан савол берилади. Бу саволда
гетероҳалқали бирикманинг таърифи ва унинг организм фаолиятидаги аҳамияти
кўрсатилган бўлади. «Қутича» ичидан ўзи учун қуйилган савол асосида сўралаётган
модда формуласини танлаб олиши керак бўлади. Талабалар қўйилган саволга оғзаки
жавоб беради. Жавоблар ўқиб эшиттирилади ва нотўғри жойлари талабалар
тарафидан тузатилади. Муҳокама вақтида ўқитувчи ҳам жавоб берган талабани
жавобини, ҳам жавобни тузатган ва тўлдирган талабаларнинг фаоллигини баҳолайди.
Саволлар вариантлари:
1.
Кўрилаётган моддалар гетероҳалқали бирикмалар туркумига кириб, уларнинг
ичидан азот сақловчиси гем, хлорофилл таркибига киради, кислород
сақловчисининг хосилалари бактерицид хусусиятга эга, олтингугурт
сақловчиси эса оқсил ва еғ алмашинувида иштирок этадиган витамин
таркибига киради. Шу моддаларнинг формуласини топинг ва уларнинг
электрофил ўрин олиш реакцияларидаги фаоллигини тушинтринг.
Жавоби: пиррол, фуран, тиофен.
пиррол фуран тиофен
2.
Ушбу модда ўз таркибида беш аъзоли гетерохалқани тутиб, организмда
витаминлик вазифасини бажаради ва оқсил, ҳамда терида ёғлар алмашинувни
бошқаришда қатнашади. Шу модданинг формуласини топинг ва таркибини
тушинтириб беринг.
Жавоби: тиофен хосиласи – биотин, ёки витамин Н.
Биотин (витамин Н)
3.
Ушбу модда триптофан метаболизмида оралиқ модда сифатида хосил бўлади,
унинг концентрациясини ўзгариши шизофрения касаллигида кузатиладиган
бош миядаги ўзгаришларга олиб келади. Модда формуласини топинг, тузилиш
қисмларини тушинтириб беринг.
Жавоби: индол хосиласи - сератонин.
сератонин (5-gidroksi-β-indolil)
4.
Сўралаётган модда триптофан метаболизмида хосил бўлади, биоген аминлар
қаторига киради ва унинг оксидланиб дезаминланиши натижасида
гетероауксин деган модда хосил бўлади. Бу қайси модда: Унинг формуласини
топинг ва тузилишидаги таркибий қисмларини номлаб беринг.
Жавоби: триптамин
триптамин
5.
Бу моддалар тетрапирролли бирикмалар дейилиб, хелатли комплекс
кўринишида бўлади. Организмда қон метаболизмида қатнашади. Уларнинг
формулаларини кўрсатинг ва таркибини тушинтириб беринг.
Жавоби: гем ва витамин В
12
.
гем витамин В
12
6.
Бу моддалар пиразолон-5 хосиласи бўлиб оғриқ қолдириш хусусиятига эгадир.
Уларни формулаларини кўрсатинг ва таркибини тушинтириб беринг.
Жавоби: антипирин, амидопирин ва анальгин.
Do'stlaringiz bilan baham: |