Тарқатма материал
Антибиотиклар (АБ) – бу антибиоз жараёнида тирик организмлар ишлаб чиқарадиган моддалардир. Антибиотиклар олиш учун асосий маънба - моғор ва баъзи замбуруғлар, бактериялар, шунингдек уларнинг синтетик аналоглари ва таъбиий антибиотикларнинг унумлари.
Л. Пастер ва И.И. Мечников баъзи микроб колониялари бошқа микроблар борлигида ўса олмаслигини биринчи марта аниқладилар ва антибиоз тушунчасини фанга киритдилар. 1929 й. А.Флеминг моғордан пенициллинни ажратиб олди ва унинг микробга қарши таъсирини аниқлади. 1940 й. Чейн ва Флори пенициллиннинг химиявий тоза препаратини олишди. Ушбу тадқиқотлардан кейин тиббиётда антибиотиклар жуда кенг кўламда қўлланила бошланди. Тезда стрептомицин, левомицетин, тетрациклинлар, цефалоспоринлар ва бошқа АБ олинди. Хозирги кунда бир неча минг АБ бор.
АБ ўзларининг микробга қарши активлиги жихатидан бошқа химиотерапевтик воситалардан устун туради. АБ ишлатилиши жуда кўп юқумли касалликларнинг оғир ўтишини ва ўлим холларини камайтирди, уларнинг кечишини енгиллаштирди, клиник кечишини ўзгартирди ва оғир асоратлар хавфини камайтирди. Бир вақтнинг ўзида АБ-терапиянинг бехатарлиги ва самарадорлигини камайтирувчи муаммолар юзага келди:
1. микробларнинг резистент ва полирезистент (иногда АБ- зависимых) штаммлари пайдо бўлди.
2. АБ -терапиянинг ножўя эффектларининг кўпайиши.
Микроорганизмлар резистентлигининг ривожланиши АБ ларни системасиз ва асосланмаган холда қўлланилиши ва химиотерапия принципларига риоя қилмаслик натижасида юзага келди. АБ ларни системасиз ва асосланмаган холда кулланилиши, бемор ахволини, қўшимча патологияларни, аллергик анамнезни хисобга олмаслик АБ-терапиянинг самарадорлигини камайтиради ва кўпгина асоратларга сабаб булади.
Микроорганизмларнинг орттирилган резистентлиги асосида уларнинг АБларни парчаловчи ферментлар ишлаб чиқариш хусусиятлари ётади (масалан бета -лактамаза). Бу хусусият генетик мустахкамланади ва ушбу АБга сезгир бўлмаган микроб штаммлари пайдо бўлади. Худди шундай равишда биосинтетик пенициллинларга сезгир бўлмаган стафилококклар пайдо бўлди. Жуда кўп патоген микроблар полирезистентлик ( куп АБ ва ХТВга сезгирликнинг йўқолиши) орттиришди. Бу терапияга катта қийинчиликлар туғдиради. Резистентнликни йўқотиш учун қуйидаги методлардан фойдаланилади:
Химиотерапия принципларига қатъий риоя қилиш;
АБларни ўзаро ва бошқа ХТВлар билан комбинирлаш;
Буюрилган хусусиятларга эга янги АБлар яратиш;
Микроблар ўрганиб қолган АБни қўллашни вақтинчалик тўхтатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |