КОНСТИТУЦИЯ ОЛАМИГА САЁҲАТ.
Бошловчи: Болалар, жаҳондаги барча мамлакатлар ўзининг конституциясига эгадирлар. Ўзбекистон Ренспубликасининг Конституцияси 6 бўлимдан, 26 боб, 128 моддадан иборат. Улардан баъзилари билан танишиб чиқамиз.(бошловчи китобни варрақлайди ва Ўзбекистон ҳаритасини очади.)
Бошловчи: Болалар бу ерда нима акс эттирилган? (жавоб) Тўғри, бу бизнинг Ватанимиз Ўзбекистон. 1-модда-Ўзбекистон мустақил, демократик Республика!
1 бола: Ватаним Ўзбекистон,
Мисли очиқ дастурхон,
Пахта, мева, сув билан,
Едиради буғдой, нон!
2 бола: Яхши дўстларга доим,
Очиқ бизнинг дастурхон!
Келинг дўстлар марҳамат,
Сизга деймиз ассалом!
«Ассалом» қўшиғи
(мусиқа раҳбари ихтиёрига кўра алмаштирилиши мумкин.)
Бошловчи: Болалар, Ўзбекистон худудида жойлашган қандай шаҳарларни биласиз?(жавоблар) 4 моддада, Ўзбекистон Республикасининг давлат тили-ўзбек тили деб белгилаб қўйилган.
(болалар «Ўзбек тилим» шеърини айтадилар.)
Бошловчи: (кейинги бетни очади ва бизнинг мамлакатимизда халқ ўз президентини ўзи сайлашлиги ҳақида гапиради). Болалар, қани айтингчи, бизнинг президентимиз ким? (жавоблар) Бугун ҳам худди кўп йиллар илгаридек, президентимизнинг «Ўзбекистон-келажаги буюк давлат» деган сўзлари доим қулоғимиз остида жаранглаб туради. Ҳар бир давлат ўзининг давлат рамзларига эга бўлиши шарт. Ўзбекистоннинг ҳам ўз давлат рамзлари бор. Болалар, қани айтингчи, рамзлар ўзи нима?
Болалар: байроқ, герб, мадҳия.
Бошловчи: Болалар, мадҳия бу давлатимизнинг энг асосий қўшиғи. Қани ким айтади уни муаллифлари кимлар.(жавоблар) келинг, ҳозир мадҳияни тинглаб кўрамиз ва бирозгина жўр бўламиз.
Давлат мадҳияси янграйди
3-4 болалар байроқ, герб ҳақида шеърларни айтадилар.
«Байроқни топ» ўйини.
Турли рангли ва турли давлатлар байроқлари орасидан болалар Ўзбекистон байроғини топишлари керак бўлади.
Ўйин-аттракцион:
«Ўзбекистон гербини яса»
Болалар икки гурухга бўлиниб, кубиклардаги бўлаклардан Ўзбекистон гербини ясайдилар.
Бошловчи: Мана, Ўзбекистонимизнинг давлат герби мана шундай кўринишга эга. Ўртада Хумо қуши, бир томонда буғдой, бир томонда пахта, осмонимизда полаган қуёш, энг юқорида эса, саккиз қиррали юлдуз билан ой. Улар доим бизнинг яхшилик ва эзгулик, тинчлик ва бахт томон йўлларимизни ёритиб турадилар. Энди сеҳрли китобимизнинг навбатдаги саҳифасини очиб кўрамиз. (Тошкент тасвири)
6 модда: Ўзбекистоннинг пойтахти-Тошкент шаҳри. Бу йил Тошкентимиз ўзининг 2200 йиллигини нишонлади. Ҳозир ҳаммамиз Тошкент ҳақида қўшиқ куйлаймиз.
Қўшиқ «Тошкент»
Болалар ҳозир сизлар билан бир қизиқарли ўйин ўйнаймиз. Жахоннинг турли мамлакат ва шаҳарларининг расмлари ичидан Тошкентга тегишли расмларни ажратиб олишимиз керак бўлади.
Ўйин-аттракцион:
«Тошкент»
Боловчи кейинги саҳифани очади. Унда ўзбек спортчилари, спорт турлари, тиббиёт ҳодимлари тасвири акс этган.
Бошловчи: 40-модда. Ҳар бир фуқаро бепул тиббий ҳизмат ҳуқуқига ва спорт билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.
Спорт машқлари.
(мусиқа раҳбари ихтиёрига кўра)
Бошловчи: Келинглар энди меҳнат қилиш ҳуғуғи ҳағида гаплашамиз. (ктобнинг турли касб эгалари тасвирланган бетларини кўрсатади.
«Ким бўлсам экан»
(шеър)
«Ҳунармандлар» қўшиғи.
Бошловчи: Ҳадемай сиз ҳам мактабга бориб, ўқувчи бўласиз. Ўқишни ва ёзишни, қўшиши ва айришни ўрганасиз. Давлатимиз сизнинг бепул умумий таълим олишингизни кафолатлайди. Бу дегани, сиз мактабларда бепул таълим олиш ҳуқуқига эгасиз.
1 бола: Ўсиб, улғайиб мен ҳам,
Мактабларга бораман.
Бепул таълим олишга,
Ватанимда хақлиман.
2 бола: Билим олиш учун биз,
Китобларни очамиз.
Ўз она тилимизда
Ҳамма:Ўқишга биз ҳақлимиз.
Келажакда албатта,
Бизлар бахтли бўламиз.
ЖУФТЛИ РАҚС.
(Мус. Раҳ. Ихтиёрига кўра.)
Бошловчи: Болалар бизлар эрк ва хуқуқларимиз билан бир қаторда бурч ва мажбуриятларимизни ҳам билиб олиҳимиз керак. Конститиуция китобида инсонларнинг бурч ва мажбуриятлари ҳам белгилаб берилган. Биз бу ҳақида сизлар билан машғулотларимизда гаплашган эдик. Бизнинг давлатимиз олдида қандай бурчимиз бор?
Болалар:
-Аъло ўқиш
-ўзгалар меҳнатини қадрлаш.
-Саломатлкни ҳақида қайғуриш.
-Табиатни асраш.
-Катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш.
-Ота-оналаримизга ғамҳўрлик қилиш.
-Она Ватанимизни ҳимоя қилиш.
Бошловчи: Ҳа, она Ватанни ҳимоя қилиш энг олий бурчимиз.(кейинги саҳифани очади. Унда Ватан ҳимоячмғилари тасвирланган).
1 бола: Биз ҳозирча боламиз,
Эрта аскар бўламиз.
2 бола: Мен бўлай жасур танкчи
Ватанга ҳимоячи.
3бола: Мен капитан бўламан,
Океан томон сузаман.
4 бола: Мен бўламан албатта,
Учувчи самолётда.
Ҳамма: Ботир аскар бўламиз,
Ватанни қўриқлаймиз!
«Биз аскармиз» қўшиғи. Н.Норхўжаев мусиқаси.
Бошловчи: Болалар биз яхши ва тинч яшяшимиз учун, осмонимиз мусаффо, еримиз гўзал, гуллур ва ўсимликларга, мева-ю сабзавотларга бой бўлиши. Ариқ ва дарёларимизда сувлар оқиб туриши учун доим она табиатимизни асрашимиз, унга тўқри муносабатда бўлишимиз лозим. Биздан кейин келадиган авлоларга ҳам гўзал табиатни қолдиришимиз керак. Ватанимизнинг катта бойлигидан бири бу пахта. Уни етиштириш учун қанчадан қанча инсонлар меҳнати, қалб қўри керак бўлади. Шунинг учун ҳам пахтани халқимиз «Оқ олтин» деб атайди.
«ПАХТА РАҚСИ»
Бошовчи: (кейинги саҳифани очади) Болалар мана бу бетда сиз болаларнинг дам олаётганини кўриб турибсиз. 44 моддада Ҳар бир бола ўнаш ва дам олишга ҳақлидир деб белгилаб қўйилган. Давлатимиз болалар боғчалари, стадионлар, бассейнлар, мусиқа мактаблари, ёзги дам олиш оромгоҳлари барча барчасини сизлар учун, сизнинг яхши ўқишингиз ва яхши дам олишингиз учун қуради. Барча яхши нарсалар болалар учун.
Мана , болаэонлар, конституция оламига қилган саёҳатимиз ҳам ниҳоялаб қолди. Келинг ҳозир сизлар билан бир ўйин ўйнаймиз. Ҳозир икки гурухга бўлиниб, бугунги олган билимларимизни синаб кўрамиз. (Болалар «Ақллилар» ва «Билимдонлар» командаларига бўлинадилар. ) Ҳар бир тўқри жавоб учун битта байроқча берилади. Беллашув сўнгида қайси командада байроқча кўпроқ бўлса, шу команда ғолиб деб саналади.
Саволлар:
1 Ўзбекистоннинг пойтахтини айтинг.
2 Ўзбекистон Республикасининг президентини айтинг.
3 Ўзбекистон Республикасининг давлат тили қайси тил?
4 Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясининг басткори ким?
5 Мадҳиянинг шеърини ким ёзган?
6 Қандай давлат рамзларини биласиз?
7 Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғида нечта юлдузча бор?
8 Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғининг рангларини айти беринг.
9 Ўзбек миллий таомларидан бир нечтасини санаб беринг.
10 Ўзбек миллий чолғу асбобларидан қайсиларини биласиз?
11 Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларини айтиб беринг.
12 Ўзбек халқининг буюк сиймоларидан кимларни биласиз?
(савол-жавоб сўнгида натижалар таҳлил қилиниб, совғалар топширилпди.)
Бошловчи: Мана сизлар билан Конституция оламига қилган саёҳатимиз ҳам ниҳоясига етди. Қадрли, болажонлар! Соғ-саломат катта бўлинг, аҳил ва иноқ, ақлли ва билимдон бола бўлинг. Ўз ҳуқуқларингизни ҳамиоя қила олинг, шу билан бирга бурч ва мажбуриятларингизни ҳам ҳеч қачон эсдан чиқарманг.
Бошловчи: Водий узра қўшиқ янграр
Ҳамма: Бу бизнинг Ўзбекистон!
Бошловчи: Оқ олтини ҳирмон уяр
Ҳамма: Бу бизнинг Ўзбекистон!
Бошловчи: Бир томони Самарқанду, бир томони Бухоро
Ҳамма: Бу бизнинг Ўзбекистон!
Бошловчи:Тошкентин танир дунё
Ҳамма: Бу бизнинг Ўзбекистон!
«Қуёшли ўлка» қўшиғи. К.Кенжаев мусиқаси.
(мусиқа остида болалар залдан чиқиб кетадилар).
Do'stlaringiz bilan baham: |