Маърузаси мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминлашда молия бозори салоҳиятидан фойдаланиш йўналишлари



Download 55,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi55,5 Kb.
#201794
Bog'liq
2015.11.18


Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директори, и.ф.н. С.П. Абдуллаевнинг «Халқаро молия бозорларига интеграциялашув шароитида Ўзбекистон банк-молия соҳасини модернизациялашнинг замонавий тенденциялари»” мавзусида ташкил этилаётган халқаро илмий-амалий конференциясидаги
МАЪРУЗАСИ


Мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминлашда молия бозори салоҳиятидан фойдаланиш йўналишлари

Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамкасблар,


конференция иштирокчилари ва меҳмонлар


Сўз бошида Ўзбекистон банклари Ассоциацияси номидан Сизларни самимий қутлаб, халқаро молия бозорларига интеграциялашув шароитида Ўзбекистон банк-молия соҳасини модернизациялашнинг замонавий тенденциялари масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ишининг бошланиши билан табриклашга ижозат бергайсизлар.


Жаҳондаги молиявий глобаллашув шароитида муҳтарам Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган ривож­ла­ниш­нинг “Ўзбек модели” асосида амалга оширилаётган прогрессив мак­роиқтисодий ва фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон молия бозорининг иқтисодиётдаги ролини янада ошириш натижасида, жаҳон иқтисодиётида юз бераётган инқироз ҳолатларига қарамасдан, мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий мутаносиблик таъминланмоқда.


Мустақил мамлакатимиз молия бозорида, шу жумладан банк-молия тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида замонавий жаҳон андозаларига ва талабларига мос келадиган молия-банк тизими ҳамда бозор инфратузилмаси босқичма-босқич шакллантирил­моқда, молия-банк соҳасини янада эркинлаштиришга қаратилган қатор қонунчилик ташаббуслари ва улардан келиб чиқувчи муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Республикамизда банк-молия тизими барқарорлигини таъминлашга катта эътибор берилаётганлиги туфайли мамлакатимизда барпо этилган банк-молия тизимининг барқарор ва ишончли фаолият юритиши, унинг жаҳон молия бозоридаги нуфузи ортиб бориши, шунингдек мамлакатимизни модернизация қилиш йўлидаги дадил қадамларимиз дунё жамоатчилиги, шунингдек, қатор нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан эътироф этилмоқда.


Такидлаш жоизки, глобал жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида ҳам мамлакатимиз банк-молия тизими барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолди. Бугунги кунда банк бизнеси Республикамиз иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган сегментларидан бири бўлиб, соҳадаги активлар, капитал даражаси, кредит қўйилмалари ва инвестицион амалиётлар ҳажми каби асосий кўрсаткичларининг ўсиш суръатлари буни яққол тасдиқламоқда.


Маълумки, республика молия-банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, банклар ва бутун молия-банк тизими фаолиятига ёндашувларни ҳамда баҳолаш тизимини тубдан ўзгартириш, қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ банк фаолиятини ташкил этишнинг янада юқори даражасига чиқишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011–2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-1438-сонли Қарори қабул қилинди.


Мазкур қарорда молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини оширишнинг асосий йўналишлари сифатида Базель қўмитаси томонидан белгиланган халқаро стандартлар талабларига мувофиқ, тижорат банкларини янада капитал­лаштириш, ушбу соҳага хусусий капитални жалб этиш, ресурс базасини кўпайтириш, тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини кучайтириш, омонатчилар учун кафолатларни ку­чайтириш ва банк тизимига аҳоли ҳамда хорижий инвесторларнинг ишончини янада мустаҳкамлаш, янги жозибали омонатлар ва депозитларни татбиқ этиш, кўрсатилаётган банк хизматларининг тури ва кўламини кенгайтириш йўли билан аҳоли ҳамда хўжалик субъектларининг бўш маблағларини банк айланмасига кенг жалб этиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, нобанк молия ташкилотлари, лизинг, суғурта ва аудиторлик компанияларининг ролини янада ошириш ҳамда тармоғини ривожлантириш, халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ уларнинг барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлаш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар тури ва кўламини кенгайтириш, молия бозори инфратузилмаси институтларини мустаҳкамлаш, шунингдек, молия-банк фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, замон талаблари ва халқаро нормалар ҳамда стандартларга мувофиқ ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.


Ўз навбатида шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки,“Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши мамлакатимизда хусусий тижорат банкларини ҳамда лизинг, суғурта компаниялари, микромолиявий ташкилотлар каби молиявий институтларни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун қулай ва тенг шарт-шароитларни яратиш, хусусий капитални жалб этиш ва ундан самарали фойдаланиш, ҳусусий секторнинг молиявий базаси ва даромадларини ошириш, аҳоли бўш пул маблағларининг депозитларга жалб қилинишини янада рағбатлантириш, тижорат банклари ва бошқа молия-кредит муассасаларининг ресурс базасини кенгайтириш ҳамда замонавий молиявий инфратузилмани ривожлантириш учун муҳим омил сифатида хизмат қилувчи ҳуқуқий асосни яратди.

Маълумки, мустақиллик йилларида мамлакатимиз молия бозорини янада ривожлантириш, уни жаҳон андозалари даражасига кўтариш ҳамда замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш борасида қабул қилинган қонунларга биноан юртимизда Марказий банк ҳамда тижорат банкларидан иборат бўлган, бозор иқтисодиётига мос келадиган мустақил, икки поғонали банк тизими яратилди, қатор суғурта ва лизинг компаниялари, микрокредит ташкилотлари, “Тошкент” фонд биржаси, валюта биржаси ва қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатмоқда.




Ҳурматли конференция иштирокчилари, мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш учун катта ҳажмдаги инвестициялар зарур бўлади. Инвестицияларни эса молия бозори ва қимматли қоғозлар бозори орқали олиб келиш мумкин. Шунинг учун ҳам мамлакатнинг иқтисодий ўсишида молия бозори ва қимматли қоғозларнинг роли ниҳоятда каттадир.


Молия бозори ҳамда замонавий молиявий инфратузилманинг ривожланиши инновацион ривожланиш йўлига ўтишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Фақат шундай шароитдагина инвестиция фаолиятини фаоллаштириш ва инвестиция оқимларини ишлаб чиқариш, сўнгра эса юқори технологиялар соҳасига қайта йўналтириш мумкин бўлади. Замонавий молия бозорларининг асосий унсурларини яратмасдан туриб, иқтисодий ўсиш асосий омилларидан бири ҳисобланган тўғридан-тўғри инвестицияларнинг киришига эришиб бўлмайди.


Молия бозори ёрдамида иқтисодиётда пул маблағлари ҳаракати таъминланади, шунингдек, молия ресурсларини бетўхтов шакллантириш, улардан самарали фойдаланиш ва сармоялаш амалга оширилади. У инвестицияга айланаётган пулнинг хўжаликнинг турли соҳалари ўртасида эркин кўчиб юриши, молия ресурсларидан эркин ва оқилона фойдаланишни таъминлайди.


Ўз навбатида, пулнинг капитал сифатида ишлаб чиқаришга сафарбар этилиши иқтисодий салоҳиятни кучайтиради, инновациялар, фан-техника тараққиётини жадаллаштиради ва шу асосда халқ фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.


Маълумки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида мамлакатимиз молия бозори ўзининг барқарор ва ишончли эканини ис­ботлади. Шу билан бирга, Ўзбекистон молия бозорини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш учун куйидаги ишларни олиб бориш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

- жаҳон амалиёти талабларига мувофиқ Ўзбекистон молия бозори фаолиятини тартибга солиш, назорат қилиш ва барқарор ривожланишини таъминлаш, шунингдек, молиявий хизматлар бозори иштирокчилари ва инвесторларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш;


- жаҳон стандартлари талабларига мувофиқ молия бозорини янада эркинлаштириш, унинг барқарорлиги ва капиталлашув даражасини ошириш;


- мамлакатимиз молия бозори рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва унинг янги сегментларини шакллантириш;


- молия бозорига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, миллий иқтисодиётга хорижий валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида мамлакатнинг халқаро молия бозорлари билан интеграциясини таъминловчи самарали воситаларни ривожлантириш;




-Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни таъминлаш, шунингдек, устувор ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш учун ресурсларни шакллантириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда соҳалар ва корхоналар ўртасида самарали капитал оқимини ташкил этишда молия бозори салоҳиятидан янада кенг фойдаланиш;


- тижорат банклари ва нобанк молия институтларининг инвестицион фаоллигини янада кучайтириш ҳамда иқтисодиётни модернизация қилиш ва инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришдаги иштирокини янада кенгайтириш;
- молия бозорини янада ривожлантириш ҳамда маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида молия бозорида ҳисоб-китоб, клиринг тизими бар­қарорлигини ошириш ва унга замонавий халқаро тажрибаларни жорий этиш;
- мамлакатимиз молия бозорида реал иқтисодиёт ёки молия бозоридаги базис активлар муомаласи доирасида ҳосила молиявий воситалар билан операцияларни амалга ошириш. Бунда ҳосила молиявий воситалар билан спекулятив амалиётларни чеклаш механизмларини жорий этиш;


- молиявий активлар ликвидлилигини ошириш, молия бозорида инновацияларни яратиш мақсадида молиявий активлар секьюритизацияси учун зарурий шарт-шароитларни яратиш;


- молия бозоридаги ликвидлиликни тартибга солиш мақсадида РЕПО, СВОП операцияларини янада ривожлантириш;


- молия бозорида фаолият юритувчи молия институтлари томонидан хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда замонавий молиявий хизматлар кўламини янада кенгайтириш;


- глобал молиявий-иқтисодий инқироз шароитида жаҳон молия бозори ривожланишининг илғор хориж тажрибасини таҳлил қилиш ва ундан Ўзбекистон амалиётида фойдаланиш имкониятларини баҳолаш.

Ҳурматли конференция иштирокчилари миллий иқтисодиётимизни модернизация қилишда мамлактимизда шакилланиб бораётган қимматли қоғозлар бозори салоҳиятидан ички ва ташқи инвестицияларни жалб этишнинг ишончли воситасига айлантириш муҳим аҳмаиятга эга. Бу борада, куйидагиларни таклиф этамиз:


– тижорат банклари томонидан облигациялар ва депозит сертификатларни муомалага чиқариш билан боғлиқ бўлган жараёнларни янада соддалаштириш ва уларнинг эмитентлар ҳамда инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш;

– чақириб олинмайдиган депозит сертификатлари муомаласини йўлга қўйишни ташкиллаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш;


– Базель қўмитасининг янги тавсияларига мувофиқ банк капитали таркибида барқарор элементлар, яъни оддий акциялар салмоғини ортириш;


– қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини фаоллаштириш, субординар қарзнинг ҳажмларини кенгайтириш;


– прогрессив фонд дастакларини, шу жумладан коммулятив акциялар, конвертацияланадиган облигациялар, ипотека сертификатлари, ҳосилавий ва гаров қимматли қоғозларни эмиссия қилиш ва муомалага чиқариш кўламини кенгайтириш;


– банкларнинг узоқ муддатли ресурсларини кўпайтириш борасида банк депозитлари, депозит сертификатлари ва корпоратив облигацияларининг янги турларини жорий этиш ва амалдаги турларини уларнинг муддатлари, суммаси, валюта турлари ва тўлаш усуллари бўйича янада такомиллаштириш;


– гаров объекти ҳисобланган қимматли қоғозлар рўйхатини кенгайтириш ва бу рўйхатни мунтазам эълон қилиб бориш;


– активлар секьюритизациясини тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш. Бунда “молиявий пуфаклар” пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида ушбу фаолият устидан пруденциал назоратни кучайтириш, секьюритизацияланаётган активлар шаффофлигини ошириш ҳамда уларнинг таъминланганлик даражасига эътибор бериш.




Ҳурматли иштирокчилар, ўйлаймизки, конференция очиқ музокара тарзида ўтказилиб, анжуман тавсиялари мамлакатимиз банк-молия соҳасида модернизация жараёнларини янада жадаллаштириш, мамлакатимиз молия бозорини янада мустаҳкамлаш ва жаҳон талабларига мос келадиган замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш, молия бозорида рақобатни янада кучайтириш, молия-кредит институтлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтиришга имкон яратади.

Конференция ташкилотчилари, иштирокчилари ва меҳмонларга яна бир бор миннатдорчилик билдирган ҳолда, конференцияни самарали ўтишини тилаб қоламиз!


Матерал опубликован в сборнике тезисов Международной научно-практической конференции на тему: “Современные тенденции модернизации банковско-финансовой сферы Узбекистана в условиях интеграции в международные финансовые рынки”. Ташкент издательство “Молия” 2014 год. С. 11-14. (Конференция прведена в Банковско-финансовой академии Республики Узбекистан 18 ноября 2015 года).
Download 55,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish