Маърузалар матни тошкент 2010 й


Шавқ - муҳаббатнинг зўрайиши.  Унс



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/36
Sana16.03.2023
Hajmi0,6 Mb.
#919802
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36
Bog'liq
islom dini tarixi va falsafasi fani bojicha maruzalar matni

Шавқ
- муҳаббатнинг зўрайиши. 
Унс
- кўникиш, Худо меҳрига, шафқатига одатланиш. 
Мужоҳида
- нафсни маҳв этишга қатъий интилиш, танга машаққатни раво кўриб, 
маънавият учун жиҳод, яъни жангга кириш ва ғалаба қилиш демак. Мана шундай жидду 
жаҳд, шиддатли руҳий изтироблардан кейин солик Ҳақ жамолини мушоҳида эта 
бошлайди. 
Мушоҳида
(кўриш) эса ўз навбатида ғайб пардаларининг очилиб, илоҳий 
сирларнинг кашф этилишига йўл очади - 
мукошифа
мартабаси ҳосил бўлади. Албатта, бу 
мартаба - манзилларнинг кетма-кетлик тартибини шартли, деб билмоқ керак. Чунки бу 
ҳолатлар соликда навбатма-навбат юз бериши ҳам ёйинки бирданига бир неча хислат 
соҳибига айланиши ҳам мумкин. Тариқат мақомотлари билан ҳол мартабалари орасидаги 
алоқалар хусусида ҳам шу гапни айтиш мумкин.
Муриднинг мақомлар сари руҳий сафарида зикр, чилла ўтириш, пир билан суҳбат, 
самоъ мажлислари уюштириш муҳим рол ўйнаган. Соликнинг руҳий-маънавий 
камолотини «сайр» ёки «сафар» сўзлари билан тушунтирганлар. Сайр ва сафар тўғри 
маънода ҳам қўлланилган. Чунки сафар қилиш ажзу риёзат турларидан бири ҳисобланган. 
Кўп сўфийлар мусулмон мамлакатларини пиёда кезиб чиққанлар, атоқли шайхларнинг 
суҳбатига етишганлар. Айниқса, пиёда ҳаж сафарига бориш сўфий учун катта шараф деб 
қаралган. Лекин тариқат сафари деганда аксари руҳий сафар тушунилади. Сафар - 
кўнгилнинг Ҳақ сари таважжуҳи.
Сайр ва сафар тушунчаларини изоҳлайдиган бўлсак, қуйидаги маъно ҳосил 
бўлади: биринчи сафар - касрат (дунё) пардаларининг ваҳдат (Илоҳ) юзидан кўтарилиши; 
иккинчи сафар - ваҳдат пардасини касрат вужудидан кетказиш ва ботин орасидаги 
қайдларни бартараф этиш, айнан дунёнинг ўзида Уни кўриш; учинчи сафар - зоҳир 
(жузъ)дан жамъ сари тараққий этиш ва тўртинчи сафар - ҳақдан яна халққа қайтишдир. 
Ҳақдан халққа қайтиш деганда сўфийлар орасида: «расти-расиди» («узилдинг-етдинг») 
деган ибора бор. Бунинг маъноси халқдан узилсанг - Ҳаққа етасан, демакдир. Аммо бу 
ибтидодаги ният, бунга эришгандан кейин эса, энди сўфий халққа Ҳақ номидан гапира 
олиши мумкин бўлади, шу боис халққа қайтиш яна дунё машғулотига қайтиш эмас, балки 
дунёга Аллоҳ нурини таратишдир. 
Ҳақ йўлига кирган дарвешнинг ана шундай руҳий изтироблар сафаридан сўнг 
қўлга киритган маънавий маърифати туфайли у шахсий «Мен»дан қутулади ва тўлалигича 
Мутлақиятга қўшилиб, у билан қоришиб, эриб кетади. Сўфийлар буни қатранинг денгизга 


қўшилиши ёхуд қизитилган темирнинг олов билан бир хил тус олиши билан қиёслаб 
тушунтирганлар. Дарҳақиқат, қатра - денгиздан нишона, денгизнинг моҳияти қатрада 
ифодаланган. Шу сингари инсон руҳида ҳам Илоҳ сифатлари мужассам. Бироқ моддийлик 
уни Илоҳдан ажратиб туради. Аслидан ажралган, вақтинча ғарибликда, мусофирлик 
(сафар)да бўлган инсон руҳи ҳижрон доғида қийналиб азоб чекади. Аммо руҳ 
моддийликдан покланса, мусаффо шабнамдай бўлиб, Денгизга - ўз аслига бориб 
қўшилиши мумкин. Бу васл фақат илоҳий маърифат орқали, яъни ўз-ўзини англаш, таниш 
ва шу асосда ўз Раббини таниш орқали қўлга киритилади. 
Шундай қилиб, илоҳшунослик илми - теософия бўлган ирфон ёки маърифат 
(«маърифат» сўзи арабча «арафа» - билмоқ сўзидан ясалган) тариқатнинг ҳосиласи ва 
бевосита давомидир. Сўфийлар назарида маърифат фикрдан олдин кетадиган ва шубҳага 
заррача асос қолдирмайдиган илмдир. Маърифат илми 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish