Назорат саволлари.
1.Лойихалаштирилаётган автомобил йўлини даражаси нималарга боғлиқ.
2.Автомобил йўлларида лойиха қидирув ишлари қачон бажарилади.
3.Қайси замонвий техникалар ёрдамида дала ишларини камайтириш имконяти яратилди.
4.Трассани тиклаш ишлари ким томонидан бажарилади.
5.Лойиха-қидирув ишларига ким томонидан топшириқ берилади.
6.Автомобил йўлини иқтисодий қидирув ишларини бажаришдан олдин кимнинг рахбарлигида иқтисодий бригада тўзилади.
7.Дала қидирув ишлари бошланиши олдидан қандай аниқ маълумотлар талаб этилади.
8.Белгиланган автомобил йўли тармоғини,лойихаланаётган маршрутда йиллик юкланиш формуласини ёзиб тушунтириб беринг.
2.Маъруза. (2-соат).Йўл қурилишини техник-иқтисодий асослаш.Автомобил йўлларини лойихалашнинг босқичлари.
Режа:
1.Йўл қурилишини техник-иқтисодий асослаш.
2.Автомобил йўлларини лойихалашнинг босқичлари.
Автомобил йўлларини қуришда асосий ҳужжатлардан автомобил йўлларини техник-иқтисодий асослаш (ТИА) ва техник-иқтисодий хисоби (ТИҲ) асословчи ҳужжатлар ҳисобланади.
ТИАга асосан қўйидагилар аниқланади:
Лойихалаштирилаётган йўлда юк ва йўловчиларни ташиш хажми,хисобий тезликда харакат жадаллиги,йўл тоифаси, режада ва бўйлама профилда меърий элементлар,трасса вариантлари белгиланади.Техник иқтисодий вариантларни тақослаш ва танланган вариантни танлаш манфатдор корхоналар билан келишилган холда. Йўл пойи,йўл қопламаси,суниий иншоотлар бўйича ва теник топшириқ бўйича аниқ лойиха ечими қабул қилинади.Шунинг билан бир қаторда қўйидаги мухим кўрсаткичлар аниқланади.Капитал қўйилмани фойдаллилиги бахоланади.Қурилиш ишларини хажми ва йўл пойи,йўл қопламаси,суниий иншоотлар бўйича ва техник топшириқ бўйича аниқ лойиха ечими қабул қилинади.Шунинг билан бир қаторда қўйидаги мухим кўрсаткичлар аниқланади.Капитал қўйилмани фойдалилиги бахоланади.Қурилиш ишларини хажми ва нархи катталаштирилган кўрсаткичларга асоан баҳоланади.
ТИАда йўл қурилишини ташкил этиш,йўл қурилиш материаллари бўйича каерьерлар бўйича йиғилган маълумотлар ва мавжуд махаллий саноат махсулотлари йўл қурилишида мумкин бўлганлари,йўл қурилишини фондланган қурилиш материаллари, металл ва темир-бетон конструкциялари,электроэнергия ва сув,ишлаб чиқариш базасини ташкил этиш масалалари обдан уйланган бўлиши керак.
ТИА тўзиш босқичида қўйидагилар белгилаб олинади ва келишилади.
Ердан фойдаланувчилари ва бошқа манфатдор корхоналар билан йўлни утиш жойи,темир йўли билан кесиши, газ тармоқлари,электр ўзаткичлари ва бошқалар билан.
Кўп сонли аҳоли яшаш жойларига яқин жойдан йўлни ўтказишда шаҳарнинг бош режаси схемасига боғлиқ бўлиши талаб этилади.
ТИА қурилишни кетма кетлигини,қурилишни тахминий қурилиш муддати,қурилишни ташкил этиш схемаси, қурилишда талаб этиладиган асосий қурилиш машиналарини, жихозлар ва транспорт воситалари эхтиёжини аниқлаб беради. Шунинг учун ҳам ТИА энг асосий хужжат хисобланади.Шуниг учун хам лоихалаш ишларини бажариш,лойихалаш корхоналарига топширилади.
-Автомобил йўлларини лойихалашнинг босқичлари.
Автомоил йўлларини лойиҳалаш ишлари битта ва иккита босқичда амалга оширилади:
-Битта босқичда (Қидирув ишларига асосан ишчи лойиха,жамланма ҳисобланган смета нархи),оддий усулда бўлиб,объект техник жиҳатдан маҳаллий жойлар,яхши ўрганилган бўлиб,маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўлларида наъмунавий (типовое) ва такрорланадиган,ўзини оқлайдиган индивидиуал лойиҳалардан фойдаланилади.
-Иккита босқичда (Қурилиши бошланиши олдидан,сунги мухандислик-қидирув ишларига асосан лойихани хисобланган жамлаган смета нархи ва ишчи хужжатлари нархи билан).Бунда ҳалқаро ва Давлат аҳамиятидаги автомобил йўллари лойиҳалаштирилади.
Автомобил йўлларини қидирув ишларини ва лойихалаш ишларини бажариш учун лойихалаш корхоналарига (институтига) топшириқни буюртмачи томонидан берилади. Халқ хўжалиги тармоқларини истиқболи ривожланишини,ҳар томонлама ўрганиб,автомобил йўлларини тармоғини ривожланишини хисобга олган холда,техни-иқтисодий асосларга асосан 10-15 йил олдинга лойихалаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |