Маърузалар 1-маъруза фармацевтик биоэтиканинг тарихи ва замонавий ҳолати


йили ЮНЕСКОнинг биоэтика дастурига асос солинди



Download 396,64 Kb.
bet13/36
Sana21.02.2022
Hajmi396,64 Kb.
#36497
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36
Bog'liq
биоэтика маърузала

1993 йили ЮНЕСКОнинг биоэтика дастурига асос солинди. 2002 йилдан биоэтика ЮНЕСКО фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Дастурни амалга ошириш орқали эришилган муҳим натижа 1997 йили ЮНЕСКО Бош конференциясининг 29-сессиясида Инсон гени ва ҳу­қуқлари тўғрисидаги умумжаҳон декларациясининг қабул қилиниши бўлди. ЮНЕСКО бош директори Федереко Майорнинг ташаббуси билан махсус бўлинма тузилди, унинг доирасида Биоэтика бўйича халқаро қўмита фаолият кўр­сатади. Биоэтика масалалари бўйича асосий ва энг янги ҳужжатлардан бири ЮНЕСКО Бош конференциясининг 2005 йил 19 октябрда бўлиб ўтган 33-сессиясида қабул қилинган Биоэтика ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги умумжаҳон деклара­цияси ҳисобланади. Ҳар бир давлат ўз миллий қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда мазкур декларациянинг тамойил ва тартиб-таомилларини уларга имплементация қилиши мумкин. Биоэтика ва инсон ҳуқуқлари ҳамда Инсон гени ва ҳу­­қуқлари тўғрисидаги умумжа­ҳон декларацияларидан таш­қари ЮНЕСКОнинг биоэтика доирасида инсоннинг соғлиқ-саломатликка оид ҳуқуқларини ҳимоя қи­лишга қаратилган қуйидаги халқаро ҳужжатлари қа­бул қилинган: Инсон гени ва ҳуқуқлари тўғрисидаги умумжаҳон декларациясини амалга оширишга доир ЮНЕСКО резолюцияси (1999); Биоэтика бўйича ЮНЕСКО дастури: устувор мақсадлар ва истиқбол (2001); ЮНЕСКОнинг «Био­этика ва бола ҳуқуқлари. Монако декларацияси» номли резолю­цияси (2001); Инсоннинг генетик маълумотлари тўғрисидаги хал­қаро декларация (2003); Био­этика бўйича халқаро қўмитанинг Биоэтика бўйича универсал норматив ҳужжатини ишлаб чиқиш истиқболи тўғрисидаги маърузаси (2003).
Ўз уставига мувофиқ ра­вишда БМТ биоэтика бўйича яна бир нечта халқаро шартномалар:
-Инсонни клонлаштириш ҳақидаги декларация (2005);
-Генетик конфиденциаллик ва камситмасликка доир ЭКОСОС резолюцияси (2004);
-Маҳбуслар ва ушлаб турилган шахсларни калтаклаш ва бошқа қўпол, ноинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазолардан ҳимоя қилишда соғлиқни сақлашнинг ролига тааллуқли тиббий этика тамойиллари (1982);

Download 396,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish