Маъруза 9. Ўзбек халқининг XIX аср охири ва XX бошларидаги этник тарихининг хусусиятлари.
Режа
1. Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиш арафасида этник ҳолат ва буни манбаларда акс этиши масаласи.
2. Ўзбекистон Республикасида миллий-ҳудудий чегараланишнинг мақсад ва моҳияти.
Таянч иборалар
«Сарт», турғун турклар, Дашти Қипчоқ ўзбеклари, «тазик», 1924 йил 27 октябр
ХХ асрнинг бошларида Туркистонда қадимдан давом этиб келаётган этник мураккаблик анча тартибга тушиб қолган эди. Туркистон ақолиси орасида икки тиллилик, яъни туркий –ўзбек ва форсий – тожик тиллари мавжуд бўлиб, ақолининг кўпчилиги туркий –ўзбек тилида сўзлашарди. Бу икки тилда сўзлашувчи элатлар ҳудудий жойлашиш жиқатидан шунчалар бир-бирлари билан аралашиб кетган кетган эдики, дастлаб миллий-қудудий чегаралаш даврида уларни иккига ажратиш жуда оғир кечган. Бу қолат жуда қадимқадимлардан давом этиб келаётган тарихий жараён ва этномаданий ҳақиқат эди. Ҳар иккаласининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ҳам бир хил бўлиб, антропологик тип жиҳатидан ҳам ўтроқ ўзбеклар билан воҳа тожиклари бир тип, яъни антик даврда шаклланган Ўрта Осиё икки дарё оралиғи типини ташкил этарди.
Ўзб.екистон Республикасини ташкил этиш арафасида туркий – ўзбек тилида сўзлашувчи Ўрта Осиё аҳолиси келиб чиқиши жиҳатидан уч тоифага бўли-нар эди. Биринчи тоифа –Туркистоннинг "сарт" атамаси билан аталувчи ўтроқ аҳолиси; иккинчиси – қадимдан шу заминда ўтроқ ҳаёт кечириб келаётган муқим турклар; учинчиси – Даштиқипчоқ ўзбеклари. Буларнинг иккитаси, яъни "сартлар" ва муқим турклар шаҳар ва қишлоқларнинг муқим аҳолиси эди. Уларнинг шаҳарларда яшовчи қисми ҳунармандчиликнинг турли тармоқлари ва савдо-сотиқ билан шуғулланса, қишлоқлардаги қисми суғорма деҳқончилик, боғдорчилик, полиз экинлари етиштириш билан шуғулланардилар.
"Сарт" атамаси билан юритилган туркий тилли ўзбек этник қатламининг келиб чиқиш илдизлари илк ўрта асрларга бориб тақалади, яъни араблар босқини даврида Ўрта Осиёга истилочи араб қўшини билан бирга яна икки тоифа араблар кириб келишган. Уларнинг биринчиси пайғамбар авлодлари – саидлар бўлса (булар асосан аҳоли орасида ислом динини тарғиб-ташвиқ қилиш билан шуғулланган), иккинчиси – тазик номи билан кириб келган араб савдогарлари бўлган. Ўша кезларда ва унгача ҳам Ўрта Осиёнинг тубжой суғд аҳолиси савдо-сотиқда жаҳонга маълум эдилар.
Шундай қилиб, ўша кезларда, яъни илк ўрта асрларда савдо билан шуғулланучи тоифанинг этник келиб чиқишидан қати назар, "тазиклар" деб аталган. Маҳмуд Кошғарийнинг "Девони луғатит турк" асарида "сарт" савдогар маъносини англатади, дейилган. "Сарт" атамаси дастлаб араб ва суғд савдогарларига нисбатан ишлатилса, Х-ХI асрлардан бошлаб, умуман савдо билан шуғулланувчи аҳоли қатламига нисбатан ишлатилди, яъни савдо билан шуғулланувчи турклар ҳам сарт атала бошланди. Сарт атамаси биринчи бор XV асрнинг охирида Алишер Навоийда учрайди. Унга қадар бу сўз ёзма манбаларда "сартак", "сартаул" кўринишида учрайди. Масалан, Ра-шидиддиннинг (ХIII аср) ёзишича, мўғулларга тобе бўлган қарлуқлар ҳукмдори Арслонхонни (мусулмон) Чингизхон "сартактой" деб атаган. Рашидиддиннинг бир ҳикоясида мусулмон давлатларидан бирининг вазири Абу Бакрни Хубилайхон (ХIII аср) "сартаул одами" деб атайди.
Умуман, Ўрта Осиё ҳудудларидан Мўғулистон томон келган мусулмонларнинг тили, этник келиб чиқишидан қати назар "сартак", "сартактай", "сартаул" деб атаганлар. Бу сўзларнинг асосини "сарт" атамаси ташкил этиб, мусулмон ёзма манбаларида дастлаб бу сўз остида форс тилида сўзлашувчи тазиклар (тожиклар) тушунилган. ХVII асрга келиб, Ўрта Осиёнинг Фарғона водийси, Тошкент ва Хоразм воҳалари сартлари туркийда сўзлашардилар, уларнинг турмуш тарзи ва урф-одатлари Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг ўтроқ туркийлариникидан фарқ қилмас эди.
Алишер Навоий "Муҳокаматуллуғатайн" асарида сарт тилига форсий тил сифатида қараб, уни турк тили билан солиштиради. Академик В.В.Бартолд Навоийнинг айнан шу икки тил қиёсий таҳлилидан хулоса чиқариб, ХV аср бошларида сартларни тожик деб тушунилган, дейди.
Бобур сарт билан тожикни тил жиҳатидан ажратади. Унинг ёзишича, Кобул ва унинг атрофидаги бир неча қишлоқларда сартлар яшайди, бошқа вилоят ва қишлоқларда эса бошқа халқлар, жумладан тожиклар яшайди, дейди. Қозоқ ва қирғизлар учун ҳар қандай ўтроқ ҳаёт кечирувчи мусулмон сартдир. Айниқса, кўчманчи қозоқ учун ҳар бир шаҳарлик ва қишлоқ деҳқони сарт бўлган. Расмий маҳкама тилида сарт сўзи тожиклар эмас, балки туркийлашган ўтроқ аҳоли тушунилган. Академик В.В.Бартолд сарт атамаси туркийча "савдогар", "савдо карвонбошиси" маъносини англатишини ҳамда қозоқ ва қирғизлар, умуман олганда, турк-мўғул қабила ва элатлар этник келиб чиқишидан қатъи назар, "сарт" атамасини Туркистоннинг ўтроқ аҳолисига нисбатан ишлатишларини яхши билсада, сарт форсийзабон этник бирлик –тожикдир, деган хулосага келади.
Ҳозирги кунда фанда сарт атамаси масаласида асосан икки хил қараш шаклланган. Биринчиси – сарт бу этнос, форсийзабон тожикдир, деган қарашдир. Дастлаб Г.Вамбери, В.Радлов, Н. Остроумовлар шундай фикр билан чиққан эдилар. Бундай қарашга академик В.В.Бартолд қўшилиб, уни илмий асослаб, "сарт" алоҳида халқ, аниқ этник бирлик, аммо замон ўтиши билан унинг мазмун ва моҳияти ўзгариб борган, уни на ўзбеклар, на тожиклар билан аралаштириб бўлмайди, дейди. Бу билан у, дастлаб сартлар тил жиҳатидан эроний бўлиб, кейинчалик туркийлашиб кетганлигини таъкидлайди.
"Сарт" масаласидаги иккинчи қараш асосан жадидларга тегишли бўлиб, уларнинг фаоллари Шерали Лапин, Маҳмудхўжа Беҳбудийлар бўлган. Бу қарашга И.Магидович каби рус шарқшунослари ҳам хайрихоҳ эди. Бу қараш тарафдорлари томонидан "сарт"нинг алоҳида этник бирлик, этнос эканлиги инқор этилади. Шерали Лапин "сарт"нинг келиб чиқиши масаласида В.В. Бартолд билан 1894 йилда матбуотда қаттиқ баҳслашади ва ўз позисиясини аниқ ифодалайди. Унингча, «сарт» этник келиб чиқишидан қатъи назар, Ўрта Осиёнинг тубжой аҳолиси; алоҳида "сарт" тили бўлмаганидек, "сарт" деган алоҳида этнос, махсус халқ ҳам йўқ; сартлар маҳаллий форсийзабон ва туркийгўй ўтроқ аҳолининг аралашувидан тарихан таркиб топган туркий тилли туркистонликлардир; уларнинг тили туркий тилнинг замонавий бир кўриниши бўлиб, у арабий-форсий тиллардан ўзлаштирилган сўзлар ҳисобига бойиган янги ўзбек тилидир. Демак, сарт аниқ бир этнос, халқ бўлмай, Туркистоннинг маҳаллий туркий ва эроний этник қатламлари қоришувидан тарихан таркиб топган туркий тилли йирик ижтимоий тоифа.
Мазкур таҳлилий фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, "сарт" ва "тазик" атамалари синоним сўзлар бўлиб, ҳар иккаласи ҳам дастлаб савдогар маъносини англатган. VIII-IХ асрларда савдогарни суғдлар "тазик" деса, савдода устаси фаранг суғдларнинг ўзини ҳам теварак-атроф аҳоли "тазик"деб атай бошлайдилар. Тарих тақо-зосига кўра, суғдийлар ўзларини ҳам ўзга этнослар томонидан аста-секин "тазик" деб аталишига кўникиб, ҳукмрон тил муҳити таъсирида IХ-Х асрлардан бошлаб сутдча "тазик" форсча "тожик"ка айланди, "сарт" атамаси эса "тазик"нинг синоними сифатида тил жиҳатидан туркийлашган суғдийлар бўлиб, дастлаб ҳар икки тилнинг (сутдий-тожик ва туркий-ўзбек) соҳиблари бўлса, кейинчалик (ХVII аср охирларидан) фақат эски ўзбек тилида сўзлашувчи ўтроқ аҳолининг этник қатлами бўлиб қолди.
Ўзбекистон ССРни ташкил этилиши арафасидаги иккинчи йирик туркий тилли тоифа – турғун турклар бўлиб, улар Мовароуннаҳр ва Хоразм ҳудудларида қадимдан, сартлар билан аралашиб, шаҳарларда ҳу-нармандчилик ва савдо-сотиқ, қишлоқларда суғорма деҳқончилик хўжалиги, боғдорчилик ва полиз экинлари билан шуғулланиб келаётган Туркистоннинг ўтроқ аҳолиси эди. Булар туркий тилли учинчи тоифа – кўчманчи шайбоний ўзбекларидан (туркий тил лаҳжаси, турмуш тарзи ва хўжалик юритиши билан) фарқ қилиб, улар аллақачонлар уруғ-аймоқчилик удумларини, қабилавий номларини унутиб юборган эдилар.
Бу турғун муқим турклар сартлар билан биргаликда ўзбек халқининг этник таркибининг мутлоқ асосини, тўртдан уч қисмини ташкил этади.
Ўзбек хонликлари ҳамда Чор Россияси даврида яратилган тарихий ва этнографияга доир ёзма манбаларда, хорижий олимлар асарларида улар туркистонликлар, Туркистоннинг тагли-тугли аҳолиси сифатида тилга олинади. Уларни ўзбеклар деб атамайдилар. Чунки собиқ совет даври ва ҳозирги кундаги ўзбек халқи ҳақидаги тасаввурдан фарқли ўлароқ, у кезларда ўзбек номи остида ХVI аср бошларида Туркистонга кириб келган Даштиқипчоқнинг кўчманчи ўзбеклари тушунилган. Айнан ана шулар Ўзбекистон ССРнинг ташкил топиши арафасидаги туркигўй аҳолининг учинчи тоифаси эди. Ана шу учинчи тоифа аҳоли ХVI аср бошларидан сиёсий ҳокимиятни қўлга олиб, нафақат жамиятнинг сиёсий ҳаётида, балки унинг ижтимоий ва иқтисодий ҳамда этномаданий ҳаётида ҳам катта рол ўйнай бошлади. Улар Ўрта Осиёнинг маҳаллий ўтроқ сарт ва турғун туркларининг маданияти ва Темурийлар давлат анъаналарини қабул қилиб, уларнинг этномаданий ва иқтисодий-хўжалик таъсирида ўтроқлашиб боради. ХVI-ХVII асрлардан улар ягона территотория, маданият ва ёзма адабий тилга эга. Туркий тилнинг қарлуқчигил лаҳжаси уларнинг умумий тилига ай-ланган. Шунинг учун ҳам ўша замон Европа муаллифларининг сиёсий харита ва глобусларида Туркистон ўлкасининг халқи "ўзбек", давлати эса «Ўзбе-кия», "Ўзбекистон" сифатида харитага туширилган. Ўша кезларда бу заминда туркманлар, қозоқ ва қир-ғизлар хам яшар эдилар. Аммо уларнинг Туркистонда сиёсий ҳокимияти бўлмагани учун сиёсий хариталарда этнонимлар сифатида акс эттирилган. Сартлар масаласига келсак, улар тожиклар сингари тарихий карталарда умуман тилга олинмаган. Улар турғун турклар каби яшаётган жой номлари билан бухоролик, тошкентлик, самарқандлик, урганжлик деб аталган, уларга Ўзбекистон сиёсий давлат уюшмасининг таркибий қисми сифатида қаралган. Демак, ХVI-ХVII асрларда топонимлари этномаданий, этносиёсий бирлаштирувчи аҳамият касб этган ва ўзида нафақат туркий ўзбекларни, балки ўтроқ турклар, сартлар ва тожикларнинг шу давлат фуқаролари бўлганлигини тасдиқлайди. Халқ оммаси онгида ўзларини Туркистонлик ёки ўз исмларига тураржой номларини қўшиб айтишларига қарамай, сиёсий ҳокимият таъсирида ўзбеклар давлати фуқароси, ўзбеклар деб аташ рухиятига, қонига сингиб борган. ХХ аср бошларига келганда "ўзбек" номи остида нафақат шайбоний ўзбеклари, балки минтақанинг ўтроқ аҳолиси ҳам ўзларини Туркистон турклари деб аташ билан бирга, Туркистон ўзбеклари деган тушунчага кўникиб қолган эдилар. Хуллас, Ўзбекистон ССРни ташкил этилиши арафасида уларни бирлаштирувчи ягона аниқ этноним бўлмагани каби, уларнинг бўлажак миллий давлати "Ўзбекистон" деб аталишига ҳам қаттиқ эътироз йўқ эди. Чунки Туркистон ҳудудларида яшовчи форсийзабон тожиклар минтақа аҳолисининг бешдан бирини ҳам ташкил этмас эди. Боз устига, Туркистон аҳолисининг аксарият кўпчилиги туркийда, яъни эски ўзбек тилида сўзлашар эдилар. Бу этнолингвистик вазият Туркистонда туркий тилли ягона ресггублика тузишни, унинг номини эса Туркистон деб аталишини тақозо этарди, ёки бўлмаса, Туркистон туркий халқларини миллий давлат тузилмаларини парчалаб юбориб, Мовароуннаҳр ва Хоразм ҳудудларида қарлуқчиғил туркий тил лаҳжалари асосида қурилган Ўзбекистон миллий республикасини ташкил этишни тақозо этарди.
Ўрта Осиёда миллий давлат тузилмаларини таш-кил этиш ғояси болшевиклар орасида ХХ асрнинг 20 йиллари бошларидаёқ туғилган эди. 1920 йил 20 июнда РКП(б) МҚ Сиёсий бюросида ТуркМИҚга "Туркистоннинг маъмурий округларини унинг миллий таркибига мувофиқ қайта тақсимлашга киришиш" топширилган. Шу йўналишдаги ишларни олиб боришда, биринчи навбатда Ўрта Осиёдаги халқларни миллий гуруҳларга ажратиш учун уларнинг этник жиҳатдан ўхшашларини бирлаштиришни лозим кўрилди ва шу мақсадда тил воситасидан фойдала-нилди. "Ягона туркий тил бўлмаганидек, ягона туркий маданият ҳам бўлмайди" деган шиор остида туркий тилнинг айрим лаҳжаларини ислоҳ қилиш ва улар негизида ҳар бир миллий тузилма (ўзбек, туркман, қирғиз) танланган лаҳжа асосида ўз миллий тилларини яратиш керак эди. Дарҳақиқат, Марказда бўлажак республикалар ва уларнинг миллий номлари ҳам олдиндан белгилаб қўйилган эди. Масалан, шарқшунос олим И.Магидович ўз тадқиқотларида Ўрта Осиёда "ХХ аср бошларига келганда тил, этномаданий ва ўзликни англаш жараёни шундай кечди-ки, ўзбеклар билан сартлар ўртасидаги фарқ қолмади" дейди. Бу фикр 1924 йилда бўладиган миллий-ҳудудий чегараш олдидан Ўзбекистон ССРнинг ташкил этилиши ҳақидаги "каромат" эди.
Туркистон аҳолисини миллий белгилари бўйича гуруҳларга ажратишга қаратилган мафкуравий, сиёсий, тил ва маданий тадбирлар ўзбек ва туркман миллий тили ва маданияти, бўлажак миллий республикаларини ташкил этишга йўналтирилди. Бу тадбирларнинг "ташаббускори" Турккомиссия бўлди. Одатда бу тадбирлар муайян миллий гуруҳнинг мустақил маъмурий-ҳудудий бирлик бўлиб чиқишга "истак билдирганлиги"ни намойиш этиш эди. 1920 йилга келиб Фарғона водийсида истиқлолчилик ҳаракатининг қуролли қаршиликлари шундай кучайдики, унинг таъсирида Самарқанд, Бухоро ва Хоразмда ҳам унинг учқунлари аланга олиб кетди. Бу ҳам Ўзбекистон ССРни ташкил этишни тезлаштирди. Истиқлолчилик ҳаракати йилларида Туркистон жадидлари раҳнамолигида "Туркистон – туркистонлик халқлар Ватани. Ватан чегараларидан душманни қувиб чиқарамиз!" деган шиорлар билан олиб борилган умумхалқ кураши Марказни вахимага солиб қўйган эди. Чунки Урта Осиёда янги ижтимоийсиёсий тузум шароитида минтақа халқлари онгида ўзликни, маънавиятни ҳимоя қилиш билан қадимий миллий давлатчиликни сақлаб қолиш ва уни мустаҳкамлаш ҳаракати узвий боғланиб кетган эди. Шу тариқа, 20 йилларнинг ўрталарига келиб, нафақат РСФСР таркибига кирган Туркистон автоном республикасини янгитдан чегаралаш, балки бу тадбир Бухоро ва Хоразм халқ республикаларининг ҳам келажак тақдирини белгилаш масаласига айланиб кетди.
Ниҳоят, 1924 йил 15 сентябрда Туркистон МИҚнинг навбатдан ташқари сессиясида махсус миллий-ҳудудий чегаралаш масаласи кўрилиб, тегишли қарор қабул қилинди. Қарорда янги миллий давлат тузилмаларини ташкил этишда "миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш принсипларига тўла амал қилиш асос қилиб олинди. Шунингдек, миллий-ҳудудий чегараланиш "халқларнинг хоҳиш-иродаси билан бўлаётгани" биринчи бор очиқ айтилди. Сессия материаллари асосида 16 сентябрда ТАССР МИҚ қарор қилади. Бунда ўзбек халқига ТАССР таркибидан чиқиб, мустақил ЎзССРни тузиш ҳуқуқи берилади. Яна қарорда туркман халқига ТАССР тар-кибидан чиқиш ва мустақил Туркманистон ССР тузиш, тожик ва қирғизларга муайян вилоятлар тузиш топширилади. Буларни тасдиқлаш Бутунроссия МИҚ навбатдаги сессиясидан сўралиши айтилади. 1924 йил 4 октябрда миллий-ҳудудий чегаралаш бўйича Ўзбекистон бюроси Тожик кичик комиссияси таклифига кўра, Тожик Автоном вилояти эмас, балки Тожикистон Автоном ССРси ташкил этиш ва унинг таркибига Панжикент ва Ўратепа туманла-рининг қўшиб олинишига розилик билдиради.
Шундай қилиб, 1924 йил 27 октябрда Ўзбекистон ССР ташкил этилди.
1925 йил 13 февралда Бухорода ЎзССР Советларининг И сезди очилди. Сезд 17 февралда ЎзССР ташкил топганлиги ҳақидаги декларасияни қабул қилди. Декларасияга кўра, ЎзССРни ташкил этилганлиги қонунлашди ва ЎзССРнинг ихтиёрий равишда СССР таркибига кирганлигини эълон қилинди. Шундай қилиб, жаҳон харитасида СССР таркибидаги Ўзбекистон миллий давлати пайдо бўлди. Ўша пайтдаги 8.131.062 кишидан иборат бўлган Ўрта Осиё аҳолисининг 3.963.285 таси Ўзбекистон Республикасига ўтди. Ўрта Осиё ҳудудидаги барча ўзбекларнинг қарийб 90 фоизи Ўзбекистон ССР ҳудудида эди.
Хуллас, Ўзбекистон миллий республикасининг ташкил топиши икки босқичда амалга оширилди. Биринчи босқич–1920-1924 йиллар. Бу босқичда миллий чегаралаш ғояси пайдо бўлиб, уни Ўрта Осиё аҳолиси онгига сингдирилди, маҳаллий аҳолини ўзбек номи остида миллий давлатни ташкил этиш ташаббускорига айлантирилди. Иккинчи босқич–1924 йил. Бу босқичда туркизм ғояси амалга оширилди, яъни 1924 йилда бевосита миллий чегаралаш ўтказилди. Ўзбекистон миллий республикасининг ташкил этилиши "ўзбек" номи остида миллатнинг шаклланишига, "ўзбек" номи остидаги сиёсий уюшмани этник маъно ва мазмун касб этишига кенг имкониятлар очиб берди, ўзбек миллатининг таркиб топишига олиб келди.
Мустақил Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг ибораси билан айтганда, Ўрта Осиёда ташкил қилинган бу тузилмалар давлат бўлиб шаклланмаган (давлатга ўхшаш) тузилмалар эди. Дарҳақиқат, мазкур тузилмалар (республикалар) аслида собиқ СССРнинг маъмурий-иқтисодий раёнлари даражасига туширилган "мустамлака" ҳолатидаги миллий давлатлар эдики, уларнинг миллий раҳбарлари мунтазам тартибда Марказ назорати остида эдилар..
Do'stlaringiz bilan baham: |