Маъруза 4. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ (2-соат)
Режа:
1.
Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тизимида жорий қилиниши
ҳамда иқтисодий аҳамияти.
2.
Солиқ тўловчилар.
3. Солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база.
4. Солиқ имтиѐзлари.
5. ҚҚС солиқ ставкаси ва солиқни ҳисоблаш механизми
6. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим
этиш ва солиқни тўлаш тартиби.
7. Хисобваррақ фактура.
1.
Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тизимида жорий
қилиниши ҳамда иқтисодий аҳамияти
Барча билвосита солиқлар каби ҚҚС ҳам асосан солиқларнинг фискал
функциясини бажаради, унинг жорий қилишдан асосий мақсад давлат
бюджетини маблағ билан тўддириш билан боғлиқ бўлган. ҚҚС солиқ
тушумларини нарх-навонинг ўсиши билан тўғридан тўғри боғлаб турганлиги
учун у бюджет маблағларини инфляция бўлишлигидан сақлаб қолувчи
воситалардан бири ҳисобланади.
Бундай ҳолатда солиққа солиш объекти бўлиб товарнинг ѐки
хизматнинг сотиш нархи хизмат қилади. ҚҚС солиққа солиш системасида
ҳар бир ишлаб чиқарувчи (сотиб олувчи) ўзининг ҳаридоридан
(буртмачисидан) қонунда кўзда тутилган солиқ суммасини ундиради ва аввал
хом-ашѐ сотиб олишда солиқнинг тўланган қисми мавжуд бўлса, уни чегириб
ташлаб, қолган қисмини бюджетга тўлайди. Солиқларни таснифлаш жиҳати
бўйича солиққа тортиш объектини баҳолаш даражасидан келиб чиқиб, ҚҚС
реал солиқлар туркумига киради. Солиқ солиқни тўлаш олди-сотди
жараѐнидан келиб чиқади ва солиққа тортиш субъектининг молиявий
ҳолатини ҳисобга олмайди.
ҚҚС Ўзбекистонда қўллана бошлашининг асосий сабаби Солиқ солиқ
бўйича дунѐ ҳамжамиятининг бу борадаги тажрибаси бўлди. Ривожланган
давлатларнинг тажрибаси билвосита солиқлар ривожланиб бориб, ягона
қўлланиладиган солиққа, яъни Солиқ давлатларда бир текисда
тақсимланадиган қўшилган қиймат солиғига айланишини кўрсатди, шу билан
бир вақтнинг ўзида, бирон бир товарлар гуруҳини сотилишига ҳалақит
қилмайди ва халқ хўжалигидаги молия тақсимланишини ўзгартирмайди.
ҚҚС биринчи бор 1954 йил Францияда М.Лоре таклифига мувофиқ
жорий қилинган ва қисқа муддат ичида кўпгина давлатларда қўлланила
бошланди. ҚҚС Ўзбекистонда қўлланилиш даврига келиб 43 та давлатда, шу
жумладан барча Европа иттифоқи давлатларида қўлланилган.
1992 йилдан бошлаб ҚҚС мустақил Ўзбекистон солиқ системасида
ажралмас қисмига айланди.
Қўшилган қиймат солиғининг
суммаси кўрсатилган ҳисобварақ-
фактурасининг мавжудлиги эса олди-сотдининг асосий ва принқипиал
вақтини белгилаб, фирманинг Солиқ солиқ мажбурияти ҳақида маълумотни
беради. Шунинг учун ҳам ҳисобварақ-фактуранинг тўлдирилиши бўйича
қатьий қоидаларга бўйсуниш талаб этилади.
Қўшилган қиймат солиғи бошқа солиқларга нисбатан жуда кўп
афзалликларга эга. Улар қуйидагилардан иборат:
• ҚҚС маҳсулотнинг сотув нархига қўшилмай унинг устига қўйилиб,
ҳаридор томонидан тўлаб берилади, бу ўз вақтида ишлаб чиқаришнинг
ҳаражатларига ва рентабеллигига таъсир этмайди;
• солиққа тортиш объекти маҳсулотнинг бутун ишлаб чиқариш
жараѐнида ягона солиқ ставкасида аниқланиши «маҳсулот сотишнинг охирги
босқичида солиқ суммасини йиғилиб қолишдан сақлайди ва солиққа тортиш
жараѐнида қайта-қайта ҳисобланишнинг олдини олади;
• солиқ ундириш системасининг соддалиги солиқ органи учун ҳамда
солиқ тўловчилар учун ҳам қулайлик яратади. ҚҚСни ҳисоблаш жараѐни ўз-
ўзини текшириш жараѐни деса ҳам бўлади, чунки кейинги сотиб олувчи
аввалги таъминотчини ҳисобварақ-фактурасида тўланган солиқ суммасини
белгилашда тўғри қўйилишини текшириб боради;
• қўшилган қиймат солиғи тармоқ ва корхоналарнинг иқтисодий
фаолият турларидан, капитал жамғармасидан, ишлаб чиқариш туридан,
катта-кичиклигидан қатъий назар бир хилда солиққа тортиш даражаси
қўлланилади;
• кўпгина давлатларда корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини
четга экспорт қилувчи фирма-экспортерларга уларни қўллаб қувватлаш
мақсадида экспорт қилинган маҳсулот сотув нархига кирган қўшилган
қиймат солиғини бир қисмини давлат томонидан қайтариб берилади.
ҚҚСнинг ҳисоблаш системаси эса экспорт қилинаѐтган маҳсулотни фирма
томонидан ишлаб чиқариш учун кетган реал ҳаражатларини ҳисоблаб
чиқриш имкониятини беради. Маҳсулоглар импорт килинаѐтганда ҚҚС
протекқия сиѐсатини юритиш учун қўлланилади. Демак, ҚҚСни ташқи
иқтисодий муносабатларни тартибга солиб туриш учун фойдаланиш мумкин;
• қўшилган қиймат солиғининг
хужжатларда алоҳида кўрсатилиб
ѐзилишлиги уни тўлашдан қочиш ҳолатларни қийинлаштиради;
• ҚҚС бозор иқгасодиѐтини солиқлар ѐрдамида тартибга солишда
даромад (фойда) солиғи ставкасини пасайтирилиши натижасида бюджетнинг
даромад қисмидаги йўқотишларни қоплаш учун тактик восита сифатида
ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |