МАЪРУЗА РЕЖАСИ: - 1. Хорижий мамлакатларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш зарурияти ва ижтимоий-иқтисодий асослари.
- 2. Ғарб мамлакатларида давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳамкорлик сиёсати.
- 3. Осиё мамлакатларида фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг ўзига хос жиҳатлари.
АҚШда фуқаролик жамиятининг дастлабки расмий институтлари диний уюшмалар, мактаблар ва турар жойи бўйича ҳавфсизлик ва тартибни таъминловчи ижтимоий гуруҳлар сифатида фаолият олиб борган. Ғарбий Европада эса асосан иқтисодий соҳада ўз-ўзини намоён қилиб, олдинги уюшмалар ва корпоратив бирлашмалар асосида ташкил топган мустақил бозор ташкилотлари сифатида фаолият юритган. - АҚШда фуқаролик жамиятининг дастлабки расмий институтлари диний уюшмалар, мактаблар ва турар жойи бўйича ҳавфсизлик ва тартибни таъминловчи ижтимоий гуруҳлар сифатида фаолият олиб борган. Ғарбий Европада эса асосан иқтисодий соҳада ўз-ўзини намоён қилиб, олдинги уюшмалар ва корпоратив бирлашмалар асосида ташкил топган мустақил бозор ташкилотлари сифатида фаолият юритган.
Германияда фуқаролик жамияти институтларининг ўзига хос фаолияти гильдияда ўз аксини топиб, ўз вақтида ҳунарманд ва савдогарларнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва шаҳарларни бошқаришга ўзига хос таъсир ўтказишнинг дастлабки шакли сифатида қарор топган. Ўз навбатида Европанинг Флоренция, Падуя ва бошқа шаҳарлари ўзини гильдия-шаҳар сифатида шакллантирган. - Германияда фуқаролик жамияти институтларининг ўзига хос фаолияти гильдияда ўз аксини топиб, ўз вақтида ҳунарманд ва савдогарларнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва шаҳарларни бошқаришга ўзига хос таъсир ўтказишнинг дастлабки шакли сифатида қарор топган. Ўз навбатида Европанинг Флоренция, Падуя ва бошқа шаҳарлари ўзини гильдия-шаҳар сифатида шакллантирган.
Ҳозирда ривожланган Ғарб давлатларида фаолият олиб бораётган фуқаролик жамияти институтлари давлат устидан назоратни амалга оширади. Бунда сиёсий партиялар таъсири ва ўз-ўзини бошқариш институтлари фаоллиги тобора ортиб бораверади. Шахс эркинлиги олий қадрият сифатида баҳоланади. Масалан, АҚШ, Буюк Британия, Австралияда мазкур принцип сабаб давлатнинг фуқаролик жамияти ҳаётига аралашувига йўл қўйилмайди. - Ҳозирда ривожланган Ғарб давлатларида фаолият олиб бораётган фуқаролик жамияти институтлари давлат устидан назоратни амалга оширади. Бунда сиёсий партиялар таъсири ва ўз-ўзини бошқариш институтлари фаоллиги тобора ортиб бораверади. Шахс эркинлиги олий қадрият сифатида баҳоланади. Масалан, АҚШ, Буюк Британия, Австралияда мазкур принцип сабаб давлатнинг фуқаролик жамияти ҳаётига аралашувига йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |