Маъруза режаси Ғишт-тош териш ишларининг мақсади. Умумий қоидалар



Download 1,54 Mb.
bet3/11
Sana21.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#65900
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Ғишт тош терими учун материаллар. Сунъий тош материалларига керамик ва силикатли тўлиқ ва ичи ғовак ғиштлар, ичи ғовак керамик ва силикат тошлар ҳамда бетон ва гипсли деворий тошлар киради.

Тўлиқ пиширилган ғиштнинг ўлчамлари 250х120х65мм ва модулли (қалинлаштирилган) ғиштнинг ўлчамлари 250х120х88мм бўлади, ғиштнинг массаси 3,6...5кг бўлади. Зичлиги 1,6...1,8 т/, ғиштнинг маркалари 75, 100,150, 200, 250 ва 300, сув ютиши () 8% гача. Ғишт пластик пресслаш сўнгра қуйдириш йўли билан тайёрланади. Асосий камчилиги–иссиқлик ўтказувчанлиги юқори.
Ичи бўш, ғовак ва тешикли ғиштлар ўшандай ўлчамларда режада 65, 88, 103 ва 138мм (тўлиқ ғиштга нисбатан баландлиги 1,25; 1,5 ва 2 марта катта) зичлиги камроқ – 1,35 ... 1,45 т/. Ғиштнинг маркалари – 75, 100 ва 150. Бундай ҳар хил ғиштларнинг қўлланилиши девор буюмлари массасини 30% гача камайтиришга имкон беради.
Силикатли ғишт нисбий намлиги 75% дан ортиқ бўлмаган, 75, 100 ва 150 маркали ғиштлар деворлар учун қўлланилади. Ғишт автоклав ишлов бериш воситасида тайёрланади.
Керамик ва силикатли ичи бўш тошларнинг ўлчамлари қуйидагича: оддийлари 250х120х138мм, йириклаштирилганлари 250х250х138мм ва модулли288х138х138мм. Тошнинг қалинлиги тўшама ётқизилган (терилган) икки ғиштнинг улар орасидаги чок қалинлигини хисобга олган холдагига мос келади.
Девор учун бетон ва гипсли тошлар яхлит ва ичи бўш ҳолда ишлов чиқарилади. Улар оғир, енгиллаштирилган ва енгил бўлган, ўлчамлари 400х200х200 мм, 400х200х90 мм ва массаси 35 кг гача бўлган бетонлар ва гипсобетондан тайёрланади.
Ичи бўш ва силикат ғиштларни гидроизоляция қатламидан пастда, цоколларни териш учун, нам хоналар деворлари учун қўлланиш мумкин эмас.
3.Ғишт-тош териш учун қоришмалар.
Ғишт-тош териш қоидалари.


Ғишт-тош териш учун қоришмалар.
Тош конструкцияларини барпо этиш учун қўлланиладиган қоришмалар терим қоришмаси дейилади. Қоришмалар алоҳида тошларни ягона монолитга (яхлитга) бирлаштириб боғлайди, улар ёрдамида тошларнинг тўшамалари текисланади, бунинг натижасида таъсир қилувчи кучланишнинг бир тошдан иккинчисига бир текис узатилиши таъминланади; қоришма тошлар оралиғини тўлдиради ва терилган жойга хаво ва сув киришига тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, қоришмалар кучланишларнинг бир текисда узатилишини таъминлайди, терилган жойларга шамол ўтишидан сув синчишидан сақлайди, биноларнинг совуққа бардошлигини оширади.
Тўлдиргичларни турига кўра қоришмаларнинг таснифи:
Оғир ёки совуқ – зичлиги 1500 т/дан ортиқ бўлган зич тоғ жинсларидан кварц ёки табиий қум билан тайёрланган қоришмалар;
Енгил ёки илиқ-зичлиги 1500 т/дан кичик бўлган шлакли, пемзали ёки туфли қумдан, иссиқлик электр маркази ИЭМ кули, гранулаларга ажратилган ёки ёнилғи шлакларидан иборат қоришмалар.
Барча турдаги қоришмалар учун қум доналарининг ўлчами 2,5 мм дан ортиқ бўлмаслиги, қоришманинг ҳаракатчанлиги тош териш учун 9...13 см дан ортиқ бўлмаслиги керак. Блостик қўшимчалардан кенг фойдаланилади: органик-сульфат ишқори совуннафт ҳамда ноорганик қўшимчалар-охак ва лой.
Боғловчининг турига кўра қоришмаларининг таснифи:
Цементли қоришмалар -ер сиртидан пастроқдаги конструкциялар, жуда кўп юкланган устунлар, пардеворлар учун арматурали теришда қўлланилади. Таркиби 1:2,5дан то 1:6гача, қоришманинг маркаси 100дан 300гача. 1 қумга энг кам цемент сарфи – биноларнинг ер усти қисми учун камида 75кг, ер усти қисми учун-125кг. Пордландцемент ва шлокапордландцемент масъул конструкциялар учун, арматурали теришда, ер ости конструкцияларини теришда сувга тўйинган тупроқда, ёки музлатиш методи билан бажариладиган қишги теримларда фақат юқори маркали қоришмаларда қўлланилади;
Оҳакли қоришмалар қуруқ жойларда ва юкланиш унча катта бўлмаганда фойдаланилади. Улар катта харакатчанликка, пластикликка эга бўлиб, энг катта мехнат унумдорлигини таъминлайди. Таркиби 1:4 дан 1:8 гача ва 4,10 ҳамда 25 маркалардан фойдаланилади;
Аралаш ёки мураккаб қоришмалар цементли-охакли ва цементли лойли 1:0,1:3дан то 1:2:15гача таркибдаги, маркаси 10, 25, 50, 75 ва 100 бўлган қоришмалар. Бундай қоришмалар кўпчилик қурилиш конструкцияларини теришда қўлланилади. Иккинчи боғловчи қотишнинг бошланишини орқага суради, қулай теришни ва пластикликнинг яхшилайди, лекин қоришманинг мустаҳкамлигини пасайтиради. Аралаш қоришмаларнинг хажмий миқдоридаги биринчи рақам цемент сарфини, иккинчи рақам – охак ёки тупроқ қоришмаси, учинчи рақам қум сарфини англатади.
Қоришма мустахкамлигининг ортиб бориш тезлиги боғловчиларнинг хоссаларига ва қотиш шароитларига боғлиқ 15˚С температурада оддий қоришманинг мустахкамлигиги қуйидаги тарзда ортиб боради: 3 суткадан сўнг – марка мустахкамлигининг 25%, 7 суткадан кейин 50%, 14 суткадан сўнг 75% ва 28суткадан кейин-100%. Қотаётган қоришманинг температураси ортиши билан унинг мустахкамлиги тезроқ орта боради, пасайганда эса секинроқ орта боради.
Тайёрланган қоришманинг қулай жойлашувчанлиги унинг харакатчанлиги ва унинг қатламланишидан сақлаб қолувчи сувни тутиб қолиш қобилятига сувнинг тез ажралишга ва қумнинг чўкишига боғлиқ. Қоришмаларнинг харакатчанлик даражаси унга массаси 0,3кг бўлган стандарт конусни ботиришга боғлиқ ҳолда аниқланади.
Ғишт тош териш учун қоришмалар фақатгина мустахкам бўлиб қолмай, балки пластик хам бўлиши, яъни улар қоришмани тош теришда юпқа қатлам қилиб ётқизишга имкон бериши керак. Бундай қулай ётқизиладиган қоришма асоснинг барча нотекисликларини яхши тўлдиради ва унинг бутун сирти билан бир текис улашади. Бундан ташқари ишлашда қулай бўлган бундай қоришма тош терувчиларнинг меҳнат унумдорлигини оширишга ва териш сифатини яхшилашга имкон беради.
Қоришманинг сув ажратилишига ва чўкма хосил бўлишига тўсқинлик қилувчи сувни тутиб қолиш қобилияти ғовак асосларга ётқизишда ва қоришмани узоқ масофаларга ташишда қатламларга ажралишидан сақлашда, ишлар жойига трубопровод орқали узатишда айниқса мухимдир. Одатда қоришманинг сув тутиб қолиш қобилияти сиртқи-фаол органик қўшимчаларни ёки юпқадисперсли минерал моддалар (охак, лой) киритиш йўли билан оширилади.

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish