Маъруза режаси Бозорлар ва улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари Бозорлар ҳисоб сиёсатининг хусусиятлари бозорлар ва улар фаолиятининг ташкилий-ҳУҚУҚий асослари


БОЗОРЛАР ҲИСОБ СИЁСАТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 22,3 Kb.
bet5/5
Sana23.03.2023
Hajmi22,3 Kb.
#920919
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 1 Деҳқон ва буюм бозорлари фаолиятининг моҳияти

2. БОЗОРЛАР ҲИСОБ СИЁСАТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Бозорлар бошқа хўжалик юритиш субъектлари сингари республикамиз қонун ҳужжатлари асосида ўзларининг ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари ҳамда унга амал қилишлари лозим. Ҳисоб сиёсатида бозор маъмурияти раҳбари томонидан танлаб олинган бухгалтерия ҳисобининг ташкилий шакли, хўжалик фаолияти кўрсаткичлари, активлар, мажмуриятлар ва хусусий капитал элементларини тан олиш мезонлари, улар ҳисобини юритишга асос бўлувчи ҳужжатлар тизими, ишчи счётлар режаси, бошланғич ҳужжатлар тизими, ҳисобни юритишга доир бошқа тартиб-қоидалар ва тамойиллар аниқ ифодаланган бўлиши лозим.


Бозорларнинг ҳисоб сиёсати ҳам ички, ҳам ташқи фойдаланувчиларга улар фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тегишли шакл ва мазмунда йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда ўз вақтида етказиб бериш талабларига жавоб бериши керак.
Бозорларда бухгалтерия ҳисобини ташкилий шаклини белгилашда уларнинг катта-кичиклиги, мақоми, ҳисоб ҳужжатларининг сони ва шу каби турли бошқа жиҳатлар муҳим ўрин касб этади.
Йирик бозорларда бажариладиган ҳисоб-китоб ишлари ҳажми катта бўлганлиги учун махсус бош ҳисобчи раҳбарлигидаги бухгалтерия ташкил этилади. Кичик бозорларда, одатда, махсус ҳисоб бўлинмаси ташкил қилинмайди. Уларда шартнома асосида ишга қабул қилинган бухгалтерга барча ҳисоб-китоб ишларини юритиш юклатилади.
Бозорларнинг ҳисоб сиёсатида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг танлаб олинган шакли, шунингдек ушбу шаклда ҳисоб ишларининг бажарилишини тартибга солиб турувчи ички меъёрий ҳужжатлар тизими белгиланади. Бундай ички меъёрий ҳужжатлар бўлиб, одатда, бухгалтерия тўғрисида Низом, бош бухгалтер ва бухгалтерларнинг касбий маҳоратига қўйиладиган талаблар, бухгалтерлар ўртасида функционал мажбуриятларнинг тақсимоти, меҳнат шартномалари, ҳисобланади. Ушбу ички меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларга амал қилиш бозорларда бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил қилиниши ва юритилишида муҳим аҳамият касб этади.
Бозорларда асосий даромадлар нақд пул кўринишида олинади. Нақд пулсиз даромадлар, асосан, мулкни бошқа юридик шахсларга, хусусий тадбиркорларга шартномалар асосида беришдан олинади. Демак, бозорларда даромадлари тан олишда ва ҳисобини юритишда ҳам касса усули, ҳам ҳисоблаш усули қўлланилади. Бу хусусият бозорлар ҳисоб сиёсатида даромадларни тан олиш ва ҳисобини юритишнинг ушбу усулларини даромад турлари бўйича аниқ ифодалашни тақозо этади.
Бозорлар, ўзларининг харажатларини тан олиш ва ҳисобини юритишда ҳисоблаш, ҳисобот даври даромадлари ва харажатлари мослиги, консерватизм (эҳтиёткорлик), даврийлик ва бошқа тамойилларга қатъий амал қилишлари лозим. Ушбу тамойилларнинг бузилиши бозорлар якуний молиявий натижалари (фойда ва зарарлари) кўрсаткичларини, солиқ ва мажбурий тўловларни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттиришда ноаниқликларга олиб келиши мумкин.
Бозорлар фаолияти ноишлаб чиқариш соҳасига, яъни хизмат кўрсатиш соҳасига киради. Бу соҳада моддий бойликлар яратилмайди. Кўрсатилган хизматларга кетган сарф харажатлар икки хил мазмунда, яъни хизматлар таннархи ёки кўрсатилган хизматларни сотиш харажатлари сифатида ҳам эътироф этилиши мумкин. Шу боис ҳам, бозорлар томонидан сарфланаётган маблағларни кўрсатаётган хизматлар таннархи ёки хизматларни сотиш харажатлари сифатида эътироф этилиши, уларни мос равишдаги тегишли счётларда акс эттириш тартибини белгилаш ҳам ҳисоб сиёсатининг энг муҳим масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Кўрсатилаётган хизматлар бўйича ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширилиши бозорлар худудида савдо - сотиқни олиб бораётган сотувчи ташкилотларнинг тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигига бевосита боғлиқдир. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ташкилотнинг тўлов қобилиятини йўқотиш рискининг мавжудлиги бозорларда даргумон дебиторлик қарзларни бевосита ёки ташкил қилинадиган махсус резерв эвазига ҳисобдан чиқариш усулларидан бирини ҳисоб сиёсатида белгилаб қўйишни талаб этади.
Бозорлар томонидан сотувчиларга ва харидорларга кўрсатилаётган хизматлар жуда ҳам турли тумандир. Уларнинг турли туманлиги бозорларнинг жавобгарлик марказларида (расталар, омборлар, ижара пунктлари, нарсаларни сақлаш жойлари, меҳмонхона, санитария ва гигиена ҳамда шу каби бошқа даромад олиш манбаларида турли бошланғич ҳужжатларни тузишни, улар айланишини ташкил қилишни, шунингдек бошланғич ҳужжатлар асосида тегишли ҳисоб регистрларини юритишни тақозо этади. Таъкидлаш жоизки, бозорларда ишлатиладиган бошланғич ҳужжатлар, уларни тузиш, тақдим этиш ва ишловдан ўтқазиш тартиби республикамизда махсус тасдиқланмаган. Шу боис, бозорлар ўз ҳисоб сиёсатида уларда фойдаланиладиган бошланғич ҳужжатларнинг аниқ шакл ва мазмунини тармоқ хусусиятларидан келиб чиқиб белгилашлари, шунингдек уларни тузиш, тасдиқлаш, бухгалтерияга тақдим этиш ва архивлаштиришгача бўлган айланиш графикларини кўрсатишлари мақсадга мувофиқ.
Бозорлар бошқа корхоналар сингари бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер, мемориал-ордер, бош-журнал ва ихчамлаштирилган шакллардан бирида қўлда ёки замонавий компьютерли технологияларга асосланилган ҳолда юритилиши мумкин. Ҳозирги пайтда Самарқанд шаҳрида жойлашган аксарият бозорларда бухгалтерия ҳисоби қўл меҳнатига асосланган ҳисоб регистрларида олиб борилмоқда.
Бозорларда ҳисоб сиёсатининг муҳим таркибий қисми бўлиб молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобини юритиш учун тасдиқланган ишчи счётлар режаси ҳисобланади. Улар ўз хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишчи счётлар режасига тегишли счётларни киритишлари лозим.



** БҲМС – бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти

Download 22,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish