Маъруза режаси: Араб-ислом дунёвий фалсафасининг вужудга келиши


Форобий фалсафаси: инсон – жамият – жараён



Download 74,73 Kb.
bet4/8
Sana15.03.2023
Hajmi74,73 Kb.
#919431
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-seminar mavzu uchun

Форобий фалсафаси: инсон – жамият – жараён

Тўлиқ номи Абунаср Мухаммад бин Тархон бин Ўзлуҳ бўлган Форобий жахон фалсафий тафаккури тараққиётида ўзига хос сахифа очган буюк файласуфлардандир. У Уйғониш даври мутафаккирларининг йирик намояндаси сифатида тафаккур оламида ўзига хос йўл очди. Жумладан, инсон, жамият, тарихий жараён, давлат ва бошқарув борасидаги фалсафий қарашларга асос солди.


Албатта, Форобий юнон алломалари Афлотун ва Арасту фалсафаси билан ўз замондошларидан кўра кўпроқ шуғулланган, унинг мохитятини бошқалардан кўра чуқурроқ тушунган ва ўзлаштирган эди. Натижада шундай новаторлик йўлини топдики, айни ана шу қадимги юнон фалсафасининг ўз даври қарашлари ва эхтиёжлари нуқтаи назаридан кутилмаган холатда янги қирраларини очиб, уни бойитди, ривожлантирди.
Яна шунга алохида эътибор бериш керакки, Форобий фалсафий қарашларига муносабатда, уни тушуниш ва талқин этишда хамон Шўро империяси сиёсати ва коммунистик мафкура талаблари сақланмоқда. Алломанинг ғоят серқирра илмий мероси умумий ва юзаки, замонасоз маълумотлар шаклида баён қилинмоқда. Форобий фалсафасининг барча қирралари, кўлами ва илмий-назарий ахамияти бир ёқлама, яъни дунёвий тафаккур тарзи меъёрларига мос томонлари тадқиқ этилмоқда. Вахоланки, Форобийнинг илмий-фалсафий феномени дунёвий ва диний қарашлар ўзаро кесишган жойда яққол намоён бўлади. қомусий билимлар мажмуи бўлган ушбу холатни академик М.Хайруллаев тўғри талқин этади ва унинг қатор сохалар бўйича илмий қарашлари яхлит тизими хақида фикр юритади хамда уларни санаб ўтади: Тил хақидаги билим, мантиқ, математика, оптика, сайёралар, мусиқа, оғирлик, механика, табиий ва илохий илмлар (метафизика), сиёсат, юриспруденция (фиқх), мусулмон теологияси (калом) ва бошқалар1.
Демак, Форобий хар қандай қарашлардан қатъий назар инсон ва хаёт фалсафасининг ёрқин ижодкори. У фан ва хаёлот, илмий-назарий тахлил ва вахийликнинг муштарак йўлини топа билди. Худди ана шу жихати билан дунёвий тараққиётга, илк уйғониш даври цивилизациясига мисли кўрилмаган хисса қўшди ёки С.М.Хотамий ибораси билан айтганда “Форобий – ислом фалсафаси ва мустахкам рационал (ақлга асосланган) тафаккур тизимини яратган одам. Унинг мактаби юнон файласуфлари қарашлари билан жамийки ўхшаш жихатларига қарамай, умуман олганда хам, алохида томонларини олганда хам, нодир ходисадир”2.
Инсон ва жамият, инсон ва табиат, олам ва одам ўртасидаги муносабатлар дунёвий тафаккур асосида Форобий закоси билан бутунлай янгича талқин этилди. Бу даврда мавжуд бўлган илохий қарашлар, ислом тафаккур тарзи илк бор дунёвий фанлар билан уйғун холда тахлил қилинди. Ана шу тарзда жамият тараққиёти қонуниятлари, инсоният тадрижий ривожининг асослари ва кишилик жамияти шаклланиши, ривожланиши ва тараққий топишининг ўзига хос талқини Форобий мактабида вужудга келди. Бу мактабда фалсафий ва табиий фанлар бир-бирини тўлдирадиган, шаклан турлича, мохиятан муштарак холда ўзига хос мақомга эга бўлди.
Дархақиқат, Форобийнинг буюклиги ва фалсафада беназирлиги, фалсафий тафаккурининг инсон хаётини ва истиқболини рационал ўрганишдаги кенг имкониятлари шундаки, у илмнинг барча сохаларида ўзигача бўлган даврда биринчи бўлган шахсдир. Масаланинг иккинчи томони хам борки, Форобий яратган буюк мактаб туфайли дунё фалсафий тараққиёти, унинг барча ютуқлари бевосита Форобий қарашларининг асосида қурилган. Бу – шубхасиз. Буни Саййид Мухаммад Хотамий қуйидагича изохлайди: “Шариат, тариқат ва рационализмнинг хамда нимаики Ислом цивилизацияси ўз чўққисида борлиқни шархлаб тушунтириш, хаёт йўлини кўрсатиш борасида эришган бўлса, жамлаб ифодалаган “Садрул Мутолихин” китобидан кейин бирор арзигулик ғоя дунёга келмади. Мазкур китоб эса шу сохада якуний тўпламдай бир асардир”3, деган эди.
Форобийнинг инсон ва жамият хақидаги рационал фалсафаси бевосита тарихий тараққиёт, тарихий ривожланиш асослари, унинг ўзига хос омиллари дунёвий ва диний қарашларнинг синтези сифатида юзага келдики, бу инсоният тарихида ўзига хос қарашнинг ёрқин намунасидир.
Форобий кишилик жамияти, унинг ривожланиш қонуниятлари, шахар (мамлакат) ахолиси ва хоким муаммолари, давлат ва бошқарув масалалари хусусида гапирар экан, у реал воқелик ва унинг истиқболи хамда таназзули сабабларини қидиради. Бироқ бирор жойда тарихий тажриба, тарихий жараён тахлили ва унинг сабоқлари, тарихни англаш, идрок этиш ва бахолаш тамойиллари хақида аниқ фикр юритмайди. Аммо, Форобий илмий-фалсафий меросининг беқиёс қадрияти шундаки, у бевосита инсон ва унинг мохияти, кишилик жамияти ва унинг қонуниятлари, ривожланиш омиллари, бошқарув усуллари, эркин фуқаролик жамияти хақидаги фавқулотда хулосалари билан истиқболни белгилашда, ижтимоий-тарихий жараённи эзгулик сари буришда катта ахамият касб этди, ўзидан кейинги тарихий тараққиётда мухим дастур вазифасини ўтади.
Форобий мутаассибликка қарши равишда маърифатлилик ғоясини илгари сурди. Инсон тафаккурининг чексизлигини, ақл ва закосининг ноёб қадрият эканлиги, инсоннинг бошқа жонзотлардан фарқ қилувчи мухим хусусияти хам худди ана шу ақл ва заковат эканлигини алохида таъкидлайди. Бевосита ана шу қудрат туфайли инсон ўз хаётини қуришга қодир бўлган, истиқболини белгилаб биладиган хилқат даражасига кўтарилади ва бу холат илмий-назарий жихатдан чуқур тадқиқ этилади. Зотан, унинг тафаккур тарзи инсон ва жамият фалсафасини чуқур англаб етганида, янги ғоялар ва фикрлар берганидагина эмас, балки ўша пайтда ягона хукмрон бўлган дин ва табиий фалсафа орасидаги муносабатларни қатъий ва аниқ ифодалагани хамда бу икки соханинг инсонлар онгида бирга яшаши мумкинлигини уйғунлаштириб, исботлаб берганлигидадир4.
Форобий мушохадаларида кишилик тарихий тараққиёти шу даражада чуқур тадқиқ ва тахлилга асосланадики, ундан келиб чиқадиган фалсафий мушохадалар кишилик жамияти тараққиёти тажрибалари асосида реал хаёт, реал турмуш тарзи ва истиқболни аниқ кўра билишга асосланган ғоялар устиворлик қилади. ўз даврига хос бўлган ривоятлар, афсоналар ва асотирлар асосидаги мавхум фалсафага хамда интуиция орқали башорат қилиш оқимларига кескин қарши чиқади. Уларни рад этиб, рационал ғояларни ва дунёвий тафаккур асосларини илгари суради.
Форобий фалсафасида жамиятни бошқаришда элитанинг ўрни ва роли, жамиятнинг сараланган, унинг тараққиётига таъсир ўтказишга қодир ва ақлий салохияти юксак бўлган қатламининг вазифалари анча чуқур тадқиқ этилади. Унинг сиёсий тафаккурида элита, яъни зиёлилар, ақл йўриғи билан иш юритадиганлар хамиша одамлар тақдирини ва жамият истиқболини белгилайдилар. Ана шу нуқтаи назардан қараганда Саййид Мухаммад Хотамийнинг қуйидаги хулосаларига эътибор бершни жоиз деб ўйлаймиз: “Форобий фикрича файласуфлар жамиятда биринчи даражали мавқега эга. Фалсафа эса диалектика ва риторикадан кейин шаклланган бўлсада, ўзининг ахамиятига кўра хам, такомилига кўра хам улардан афзалдир. Фалсафа динга нисбатан хам бирламчи мавқега эга. Чунки фалсафа – мағз, дин – пўстлоқ, аниқроғи – фалсафанинг қуроли. Шу боис ашрафу аъёнлар (илмий элита) даражалари эътиборига кўра фақихлар ва каломчилар охирги ўринларда турадилар”5.
Ана шу тарзда Форобий хар бир халқ орасидаги нуфузли, ақл-заковатга эга бўлган ва алохида мартабали кишиларни айни ана шу халқ янги тарихининг мохиятини белгилайдиган, хаёт мазмунини бойитадиган воқелик даражасига кўтарди. Бундай ёндошиш бугунги фалсафа, ижтимоиёт ва сиёсатшунослик фанларида алохида ўрганилаётган сиёсий элита ва жамият тараққиёти муаммоларнинг пойдевори сифатидаги мақомга эга.
Форобий қарашларига кўра жамият асосини халқ ташкил этади. Халқнинг дунёқараши, феъл-атвори, оламни англаш ва тушуниш даражаси, урф-одати ва анъаналари бевосита унинг ўзига хослигини, инсоният тарихий тараққиётидаги ўз ўрни ва мавқеини белгилайди. Демак жамиятнинг умумий савияси, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва хуқуқий билимлилик даражаси, ақидалари бевосита ана шу халқ маданиятини, маданий турмуш тарзи кўламини белгилайди. Ана шу ўлчовлардан келиб чиқиб, уларнинг мохиятини, мазмунини ва мантиғини тушуниш учун Хотамий фалсафа ва дин, Каломуллох ва ақл орасида қандай алоқа бор?, деган саволни қўяди ва унга Форобийнинг фалсафий қарашлари, нуқтаи назаридан келиб чиқиб қуйидагича жавоб беради: “Фалсафа хақиқат қандай бўлса, уни шундай ифодалаб кўрсатишдир, дин эса унинг рамзий, тамсилий (образли) аксланиши. Фалсафа – асос ва мохият бўлса, дин – тимсол ва шакл. Диалектик (мунозара усули) ифода жамиятнинг кам сонли аъёнлари (элита) учун керак. Вахий йўлидаги ифода эса халқ оаммасининг идроки, таълими ва тарбияси учун зарур”6. Шу тариқа Форобий фалсафасида рационал қарашлар устиворлиги орқали дунёвий тафаккурнинг ўзига хос, бутунлай янги сахифалари очилади. Диний ва дунёвий тафаккурнинг халқ турмуш тарзи ва мавжуд хукмрон ғоялар асосидаги хаётий қоидалар синтезлаштирилади.
Масаланинг иккинчи мантиқий томони хам бор. Фалсафа интеллектуал салохиятни белгиловчи, тафаккур ва ақл мўъжизасини кўрсатувчи омил вазифасини ўтаса, дин халқ ялпи турмуш тарзини, ахлоқий меъёрларини ва хатти-харакатларини тоат-ибодат ва тақво орқали тартибга солувчи ходисадир.
Форобий фалсафасига кўра кишилик жамияти тарихий тараққиёти, унинг ривожланиш омиллари бевосита ақлга таянади. Шунинг учун у инсондаги айни ана шу ноёб қадриятнинг камолотга етишишига алохида эътибор билан қарайди. У одам қандай қилиб комилликка эришиши мумкин деган масала атрофида жиддий фикр юритади ва “Комилликка эришишнинг шарти хайвоний инстинктларни тарк этиш ва моддий эхтиёжлардан батамом қутилиш” деган хулосага келади.
Ана шу холатнинг ўзи кишилик жамияти маънавий қиёфасини кўрсатадиган ўлчов, уни баркамолликка даъват этувчи омил бўлса, диний қарашларда нафс ва моддий дунёнинг барча неъматлари инкор этилиб, маънавий юксаклик ва етуклик – Аллохга яқинлик даражасида тушунилади ва бу Ислом фалсафасининг мағзидан келиб чиққан ғоя дейиш мумкин. Ёки Форобий фалсафаси тахлилига Хотамий қарашлари билан ёндошадиган бўлсак, “Илк борлиқ тахлилидан идрок, фикрловчи рух ва фаол ақл сохиби бўлган инсон хаёти манбаларини ўрганишга ўтади. Айни шу сифатлар инсонни улуғвор ва мукаррам этувчи сифатлардир”7.
Форобий кишилик жамияти ривожланиш қонуниятларини ўрганар экан, унинг асоси инсон деган хулосага келади ва уни хар қандай тарихий тараққиётни белгиловчи омил сифатида бахолайди. Натижада инсон хаёти мазмуни, кишилик тақдири ва турмуши мохияти Форобий фалсафасида алохида мавқе касб этади. Зотан, инсон бахт-саодатга лойиқ хилқат сифатида талқин этилади. Айни ана шу хаёт шукухи, шавқу шуури, лаззати ва фарахбахшлиги бевосита унинг қўлидалиги, хар ким ўз тақдирининг эгаси ўзи эканлиги сингари чуқур хаётий мантиқ, хаётий фалсафа, ижтимоий қонуният илгари сурилади ва Форобий “Агар инсон илохий эзгуликларни умид қилса, унинг хаёти қувончли, хаёт тарзи эса жуда гўзал бўлади. Гўзал хаёт тарзи эса халқ назарида хам, Худо назарида хам юксак бўлади”8, деган хулосага келади.
Форобийнинг хулосаларига кўра инсон ўз хаётининг ижодкори ўзидир. Демак, бахт-саодатга етиш ёки етмаслик хам ўзининг измида. Бунга эришиш эса фақат ақл қувватига, унинг қувваи хофизасига, маънавий, хиссий ва рухий даражасига боғлиқ. Алломанинг фикрича бахт-саодат шундай бир холатга эришишдирки, унда инсон ақли ва рухи нафс, фаровон яшаш, бойлик ва бошқа барча неъматлардан устун келадиган, ўзининг табиий мавжудот сифатидаги эхтиёжларини бошқара биладиган, маънан юксак, баркамол, рухан мусаффо хилқатга айланишдир.
Форобий бир томондан инсон бахт-саодатга эришишини, юқорида айтганимиздек, рух ва ирода кучи, юксак ахлоқ ва одоб йўриғи билан амалга ошриладиган эзгуликларда кўрса, бошқа бир холатда дунёқарашларнинг кенглиги, билимдонлик ва донишмандлик фазилатининг юксаклиги, ақл ва фаросатнинг баландлиги бахтга эришиш йўлидир, деган хулосага келади. Фозиллик, донишмандлик инсон фазилатининг юксак чўққисидир. Бошқача қилиб айтганда, уни хар қандай ёвузликдан, хар қандай ёмонликдан ва нафс офатидан асрагувчи мўъжизавий қудратдир.
Дунёвий фан тили билан айтганда эзгулик ва ёвузлик, диний тафаккур нуқтаи назаридан қараганда хайр ва шарр инсон табиатига хос нарса. Унга эришиш қайси йўлни танлаш, қайси йўлдан бориш, ўз хаётини у ёки бу томонга буриш хар кимнинг ўз қўлида. Форобий буни жуда аниқ ва равшан ифодалаб беради. Айни ана шу холатни тадқиқ қилар экан, Саййид Мухаммад Хотамий қуйидагиларга жиддий эътибор беради: “1. Бахт-саодатни тушунадиган ва у хақда онгга эга бўладиган қувват – бу назарий ақл қувватидир. 2. Бахт-саодат англашилган ва инсоннинг қувватлари ва рағбатлари нурланишида диққат мавзуига айланганда, у бемалол унга қараб интилади. 3. Амалий ақл харакатлана бошлаганда ва бахт-саодатга эришиш учун фаол равишда воситалар хамда феъл суратларини қидира бошлаганда (кўзга намоён бўлиб қолади). 4. Бу воситалар ва усуллар англашилганда, инсон рағбатлантирувчи механизмлар орқали уларни амалга оширади. 5. Бундай пайтда иккита қувват – тахайюл қуввати ва хислар қуввати хам назарий ақлга хизмат қиладилар ва у билан бахамжихатликда иш олиб борадилар. Улар инсонга унинг саодатига эришиш йўлида интилишларига кўмакдош бўладилар. 6. Булар амалга оширилганда, инсон нимаики қилса, у фақат эзгулик (хайр) бўлиб чиқади”9.
Шу тариқа Форобий бугунги сиёсатшунослик фани нуқтаи назаридан “Фуқаролик жамияти” деб аталадиган жамият эркинлиги, шахс озодлиги тамойили устивор бўлган кишилик жамиятининг ўзига хос назариясини яратади. Бу бевосита реал хаётнинг рационалистик нуқтаи назаридан ўзига хос тахлилини ва, ўз даврига нисбатан эса, фандаги туб бурилиш нуқтасини ўзида ифода этади.
Форобий фуқаролик жамияти қонуниятлари, инсон ва жамият ўртасидаги муносабатлар, кишилик жамияти тарихий тараққиётининг янги тажрибалари ва илмий тахлили асосида ўзига хос фикр юритади. Жумладан, у “Фуқаролик таълимоти инсоннинг феъл-атвори ва иродавий харакатлари билан боғлиқ масалаларни қараб чиқади, шунингдек унинг хулқ-атворидан хосил бўладиган малака ахлоқий сифатлар ва одатлари билан боғлиқ жихатларини ўрганади. Бу фан шу каби ушбу харакатларни юзага келтирадиган мақсад ва вазифаларни мухокама этади. У инсонга ўзига хос муносиб қобилиятлар билан боғлиқ масалаларни хам ўрганади ва ушбу фазилатларни ўзлаштириш имкониятларини кўрсатади. У илм инсон фаолиятининг турли натижа ва самараларини қараб чиқиб шуни тушунтирадики, (ушбу фаолиятнинг) баъзилари – хақиқий саодат бўлса, баъзилари тасаввурдаги саодат бўлиб кўринган билан у хақиқий эмас”10.
Бу билан Форобий реал хаётдан ва реал воқеликдан инсонни узоқлаштирмайди, мавхум ва кўз илғамас тасаввурларга чорламайди. Аксинча, у инсонни ўз хаётининг меъмори ўзи эканлигига, фазилатлар, хислатлар, қобилиятлар хар доим такомиллашиб, ривожланиб бориши зарурлигига, бундай имконият фақат ва фақатгина инсонга берилганлигига ишора қилади. Ана шу тарзда ижтимоий хаёт жараёнларига фаол иштирок этиш, шу орқали ўз яратувчилик ва бунёдкорлик имкониятларини рўёбга чиқариш зарур деган даъватни ўртага ташлайди. Натижада кишилик жамияти мазмун-мохияти бойиб, инсон қадру қиммати ошиб боришига, ва охир-оқибатда у ижтимоий қадриятга, мўъжизакор хилқатга айланишини айтади.
Форобий кишилик жамияти тахлилига киришар экан, уни иккига бўлади. Яъни жамиятни кенг миқёсда макроолам сифатида ва тор миқёсида микроолам сифатида тадқиқ этади. Ана шу кенг миқёсдаги макрооламни у тўлиқ жамият деб номлайди ва унда инсоният хаёти, умумий хонадонимиз ва нажот майдонимиз бўлган Ер юзидаги кишилик жамияти, ундан кейин ўртача жамият – маълум бир худуд ёки мамлакат, бошқача қилиб айтганда, маълум бир динга мансуб халқлар яшайдиган маконни тушунади.
Кичик жамият деганда эса микроолам – маълум бир махалла, овул ёки қишлоқда яшайдиган, қолаверса, бир оила доирасидаги митти жамиятни тушунади. Ана шу тахлиллар орқали у умуминсоний тараққиёт ва цивилизациялар келиб чиқиши илдизларини очади, омилларини топади. Унинг хулосаларига кўра хар қандай жиддий тараққиёт, инсоният тарихидаги буюк силжишлар макроолам тасаввурлари, тафаккур тарзи, ақлий ва ижодий салохиятининг махсулидир. Микроолам – маълум бир оила, махалла ёки қишлоқ бундай ялпи тараққиётга қодир эмас. У фақат ўзининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларинигина хал қилишга ва кундалик эхтиёжларини қондиришга қодир бўлган, бутун инсоният тараққиётига дахлдор масалаларни хал қила олмайдиган холат деб тушунади. Натижада “энг яхши фазилат ва олий даражадаги комилликни энг кичик бирлиги шахар хисобланадиган маданий жамият ичидагина қўлга киритиш мумкин. Тўлиқсиз жамиятлар инсонни такомиллаштиришга қобил эмас”11, деган қатъий хулосага келади.
Ана шу тарзда Форобий ўз даврида борлиқ, инсон ва жамият, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларни шу даражада чуқур тадқиқ этадики, бу фундаментал ғоялар бугунги фалсафий тафаккурнинг бевосита пойдевори вазифасини бажармоқда.
Кишилик жамияти тараққиётида давлат ва бошқарувнинг ўрни, сиёсий бошқарувда адолат мезонлари, бошқарувчининг феъл-атвори ва бошқариш одоби хар қандай макон ва замонда мухим ахамиятга эга эканлигини алохида таъкидлайди. Натижада давлат бевосита жамиятни эзгуликка даъват этувчи, ўз фуқароларини яхшилик, эзгулик, бунёдкорлик фазилатларини бойитувчи, бошқача қилиб айтганда уни шакллантирувчи, ривожлантирувчи, такомиллаштирувчи механизм даражасига кўтарилади.
Давлат жамиятни харакатга келтирувчи куч. Фуқаролар хохиш ва иродасини ўзида ифода этган, унинг истиқболини белгилайдиган ва умуман олганда, инсон умрига мазмун бахш этувчи воситадир. Ана шу тарзда давлат ўз фуқаролари тарихий тажрибаларига таяниб, уларнинг турмуш тарзи, анъаналари, урф-одатлари, расм-русумлари ва хулқ-атворларини такомиллаштириш орқали тарихий тараққиётга қувват бергувчи омилдир. Ана шундан келиб чиқиб Форобий “Давлат бу эзгу анъаналарни сақлашга одамларни қизиқтириши лозим, акс холда у одамлардан ажралиб қолади”, деган хулосага келади ва фикрини давом эттирар экан: “Бундай давлат халқ учун маълум бўлган хизмат ва фазилатлар туфайлигина пайдо бўлиши мумкин, шундагина итоат қилиш одатлари қўллаб-қувватланади. Бу хизмат шохлик ёки амирлик, ёинки халқ танлаган исталган бошқа номдаги бошқарув бўлади. Сиёсат ана шу каби хизматнинг натижасидир”12, дейди.
Демак Форобий тасаввурида давлат хамиша халқ хизматида бўлади. Халқ тақдири давлат тақдирида ўзини намоён этади. Иккинчи томондан эса давлатни халқ ихтиёрий равишда қабул этса, эътироф этса, сиёсий фанлар тили билан айтганда легитимлиги таъминланади. Унинг сиёсатида, бошқарув усулида, даъватларида, халқ манфаатлари устиворлик қилади ва нитажада юксак маданиятли кишилик жамияти, халқ манфаатлари тўла химоя қилинган хуқуқий демократик давлат вужудга келади.
Форобий бир жойда “Агар шахар ўз қонунчилигида хақиқий мухаббат, юксак ахлоқ, баркамол ақлга эга бўлмаса, унинг қисмати халокат ва парокандалик бўлади, агарда бу уч (гўзал нуқталар) бўлса, албатта у фаровонлик ва бахтга етишади”13, - деса, бошқа бир холатда “Бошқарув хам қонунларнинг сонига ва қадриятига боғлиқ. Яхши бошқарув яхши қонунларга боғлиқ, ёмон бошқарув – ёмон қонунларга, етук бошқарув – етук қонунларга боғлиқ”14, - дейди. Бу билан Форобий тарихий жараён хисобланадиган мамлакат хаёти, унинг маънавий-ахлоқий қиёфаси, фаровонлик даражаси бевосита бошқарув асосларига, унинг шакли, усул ва услубига, қонун ва қарорларнинг, хукмлар ва хулосаларнинг қай даражада асослилигига боғлиқ, деган ғояни илгари суради.
Хар қандай жамиятда фуқаролар феъл-атвори, хатти-харакати ва муносабатлари хилма-хиллигини назарда тутиб, қатъиятлилик билан мурувватлилик, талабчанлик билан мехрибонлик зарур ва эхтиёждир. Форобий ана шу хаётий тамойилдан келиб чиқиб “Мамлакат ахолиси хушхулқликка эга бўлмаган тақдирда хокимиятга эхтиёж туғилади”15, - деган хулосага келади ва фикрини давом эттириб, “жохил одамлар устидан хукмронлик ва уларни хокимиятга бўйсундириш хақиқатан тўғри иш эканлигини”16, - айтади. Яна бир жойда жамият хаётига зарар келтирувчи, тахдид солувчи ишлар хақида гапирар экан, адолат ва қонун устиворлигини таъминлаш мақсадида “саъй-харакати, хуқуқлари ва мақсадлари (адолатли) хокимларга қарши бўлган ёвуз ниятли одамлардан шахарни тозалашдир”17 – деган ғояни илгари сурадики, бу давлат, бошқарув, хокимият ва унинг адолатли фаолияти масалаларида ўрта асрларда шаклланаётган фалсафий, сиёсий, тарихий, ижтимоий тафаккурнинг нақадар юксаклигидан далолатдир.



Download 74,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish