1) ҳажмий концентрация билан — бу миқдор берилган модданинг (фазанинг) ҳажм бирлигига тўғри келадиган сони (кг ёки кмоль ҳисобида), яъни кг/м3 ёки кмоль/м3;
2) масса ёки моль улушлар билан — бу миқдор берилган модда массасини бутун фаза массасига нисбати орқали;
3) нисбий концентрациялар билан — тарқалувчи модда массасининг модда алмашиниш жараёнида ўзгармай қоладиган ташувчи инерт компонент массасига нисбати орқали белгиланади.
Газ фазасидаги компонентнинг таркиби
Унинг парциал босими орқали ҳам ифодаланиши мумкин. Дальтон қонунига асосан идеал газлар аралашмаси хоҳлаган компонентнинг моль (ҳажмий) улуши қуйидаги нисбат билан аниқланади:
бу ерда: Р — газ аралашмаси компонентининг парциал босими
П =газ аралашмасининг умумий босими ёки
ҳамма компонентлар (1, 2,..., п) парциал босимларининг йиғиндиси.
МУВОЗАНАТ КОИДАЛАРИ.
Фазалар қоидаси. Бу қоида модда алмашиниш жараёнларидаги мувозанат қоидаларининг асосини ташкил этади.
Фазалар қоидаси қуйидагича ифодаланади:
бу ерда: Ф— фазалар сони;
С — эркинлик даражаси сони;
К— системадаги компонентлар сони.
Бу қоидадан модда алмашиниш жараёнларининг икки хил турида ҳам фойдаланиш мумкин:
ўзаро таъсир қилувчи иккала фаза таркибида тарқалувчи моддадан ташқари инерт компонент — ташувчи бўлади (масалан абсорбция, суюқликларни экстраклаш);
иккала фазада ҳам инерт компонент қатнашмайди (ректификация).
Фазалар қоидаси.
Модда алмашиниш жараёнининг биринчи турига мисол: икки фазали (Ф=2) ва уч компонентли, иккала фаза бўйича тарқалувчи модда ва иккала фазадаги ташувчи инерт компонентлардан иборат система учта эркинлик даражасига эга бўлади:
Модда алмашиниш жараёнининг иккинчи турига мисол: иккита фазадан (Ф=2) ва иккита тарқалувчи компонентдан (К=2) иборат система иккита эркинлик даражасига эга бўлади:
Ўзгарувчан параметрлар
Ўзгарувчи параметрлар ўртасидаги боғлиқликлар фазавий диаграмма ёрдамида ифодаланади.