Маъруза мавзуси 10-мавзу. Секвенирлаш – днкнинг бирламчи нуклеотидлар кетма-кетлигини аниқлаш. Нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида организмларни идентификация қилиш


Бирламчи нуклеотидлар кетма-кетлиги таҳлили асосида организмни идентификациялаш



Download 0,92 Mb.
bet3/5
Sana12.07.2022
Hajmi0,92 Mb.
#778578
1   2   3   4   5
Bog'liq
11 - Маъруза мавзуси

Бирламчи нуклеотидлар кетма-кетлиги таҳлили асосида организмни идентификациялаш


Организмларнинг идентификациялаш одатда нуклеотидлар кетма-кетлиги таҳлили асосида, BLASTn (http://www.ncbi.nlm.nih.gov/blast) кўп маротабалик тўғрилаш дастури ёрдамида маьлумотлар базасида GenBank National Center for Biotechnology Information (NCBI) http://www.ncbi.nlm.nih.gov/, European Molecular Biology Laboratory (EMBL) http://www.embl.org ёки DNA Data Bank of Japan (DDBJ) http://www.ddbj.nig.ac.jp ўтказилади.
BLAST (ингл. Basic Local Alignment Search Tool) - бирламчи нуклеотидлар ва оқсиллар кетма-кетлигини солиштиришга ёрдам берувчи алгоритм. BLAST алгоритми асосидаги компютер дастурлари бирламчи структураси (кетма-кетлиги) ёки маьлумотлар базасидаги фрагменти маьлум бўлган оқсил ёки нуклеин кислоталар гомологларини излаб топишга имконият яратади (Altschul et al., 1990; 1997).
BLAST сериясидаги дастурлар. Биологик кетма-кетликни таҳлил қилиш учун 3 та асосий ёндашув мавжуддир:
Нуклеотидлар кетма-кетлиги таҳлили. ДНК ёки РНК нуклеотидлари кетма-кетлиги билан ишлашга ёрдам берувчи алгоритмлар тўплами. Blastn («Nucleotide BLAST») дастури турли хил маьлумотлар базасига эга бўлган нуклеотидлар кетма-кетлигини солиштириш ва гомологик кетма-кетликни излаб топишга ёрдам беради. Blastn ёрдамида таҳлил бошқа алгоритмларга нисбатан кўп вақтни олади, лекин паст гомологли кетма-кетликларни солиштириш имконини беради. Megablast 95% гача яқин қариндош нуклеотидлар кетма- кетлигини солиштиришга мўлжалланган. Дастур кўп нуклеотид кетма-кетликларни ягона кетма-кетликка йиғади ва BLAST база маьлумотларини қидира бошлайди. Кейин megablast индивидуал кетма-кетликни солиштириш ва статистик ишлов бериш учун олинган маьлумотларга ишлов бера бошлайди. Discontiguous megablast дастури нуклеотидлар кетма-кетлигини бази бир мос келмасликка этиборга ва олмасликка йўл қўяди, у фарқланувчи лекин кетма-кетликни таққослаш учун мўлжалланган.
Оқсил кетма-кетлиги таҳлили. Аминокислоталар кетма-кетлиги билан ишлашга ёрдам берувчи алгоритмлар тўплами. Стандарт Blastp («Protein BLAST») дастури турли хил маьлумотлар базасига эга бўлган аминокислоталар кетма-кетлигини солиштириш ва гомологик кетма-кетликни излаб топишга ёрдам беради. Бошқа дастурлар сингари Blastp дастури маҳаллий гомологик қисмларни топади. Қуйидаги алгоритм ёрдамида дастури турли хил маьлумотлар базасига эга бўлган аминокислоталар кетма-кетлигини солиштириш ва гомологик кетма-кетликни излаб топиш мумкин. psi-blast («Position-Specific Iterated BLAST») алгоритми оқсиллар кетма-кетлиги таҳлилида янада сезгир алгоритм бўлиб, уни оқсилларнинг узоқ қариндошлари ёки оқсилларнинг янги оила аьзоларини топиш учун фойдаси бўлади. Қуйидаги алгоритмдан Blastp стандарт алгоритми кетма-кетликни топа олмаганда ёки гипотетик оқсилларга алоқа юборганда, муаййан кетма-кетлик билан ўхшашлик топилганда фойдаланилади. Phi-blast («Pattern-Hit Initiated BLAST») фойдаланувчи берган шаблонни ўзида сақлаши ва бир вақтда фойдаланувчи берган сўров билан гомолгик ўхшаш бўлган оқсиллар кетма-кетлигини қидириш учун мўлжалланган. Сdart («Protein homology by domain architecture») алгоритми оқсиллар таркибини ўрганади. У хамма оқсиллар таркибини theprotein nr маьлумотлар базасида таҳлил қилади ва қидирув олиб боради.
Трансляция қилинган кетма-кетликларни тахлил қилиш. Махсус дастур бўлиб, нуклеотид кетма-кетликни аминокислота кетма-кетлигига трансляция қилишга имкон беради. Blastx («Translated query vs protein database») олдин нуклеотид кетма-кетликни аминокислота кетма-кетлигига трансляция қилади, кейин оқсиллар гомологик кетма-кетликни маьлумотлар базасида излаб топишга ёрдам беради. Blastx ўқиш учун нуклеотид кетма-кетликларни хамма 6та хошиясини трансляция ва таҳлил қилади. Шундай қилиб, алгоритм de novo секвенирланган нуклеотид кетма-кетликни ва EST- кетма-кетликни («Expressed Sequence Tags») таҳлил қилади. Бу алгоритм бошқа нуклеотид Blast га нисбатан янада сезгир алгоритм ҳисобланади, чунки солиштирув оқсил кетма-кетлиги даражасида олиб борилади. Бошқа тарафдан, tblastn («Protein query vs translated database») алгоритми аксинча оқсиллар кетма-кетлигини изохли бўлмаган нуктеотидлар кетма-кетлигида қидиришга ёрдам беради. Ва нихоят, tblastx («Translated query vs translated database») алгоритми, янги генларни нуклеотид кетма-кетликда идентификация қилишга фойдали ҳисобланади.
BLAST алгоритмлари ёрдамида, нуклеотид кетма-кетлиги турли хил организмлар геноми маьлумотлари базасида таҳлил ўтказиш мумкин: умуртқалилар (одам, сичқон, макака ва бошқалар), умуртқасизлар (дрозофила, Caenorhabditis elegans ва бошқалар), ўсимликлар (арабидопсис, маккажўхори ва бошқалар), замбуруғлар (аспаргилл) ва вирусларда.

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish