Маъруза матни



Download 25,92 Kb.
Sana10.04.2022
Hajmi25,92 Kb.
#541476
Bog'liq
маъруза матни3 (1)


Маъруза матни
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буён барча сохаларда кўплаб ислохотлар амалга оширилмокда. Мустақилликнинг илк йиллариданоқ Ўзбекистон ўзининг “Ўзбек модели“ деб ном олган ўз тараққиёт йўлини танлаб олди. Қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислохотларни босқичма-босқич амалга ошириш, иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлигини таъминлаш, давлатнинг бош ислохотчи эканлиги яъни давлат ислохотлар ташаббускори бўлиши ва уларни мувофиқлаштириб бориши тамойилларига асосланган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислохотларни амалга ошириш ушбу моделнинг моҳиятини ташкил этади. Шу ўринда инвестиция фаолиятини тартибга солиш борасида хам кўплаб ислохотлар амалга оширилмокда. Республикамизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, бу сохага кенг имтиёз ва кафолатлар беришни асосий максад килиб кўйилди.
Бугунги кунга келиб юртимизда фаолият юритаётган тадбиркорликсубъеклари 500 000 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Бу аса тадбиркорликфаолияти билан шугулланишга кснг имкониятлар яратиб берилганлигидандалолат беради.Хар бир фаолият ҳукукий кафолатланган ва ўзининг тартибга солишмеханизмига эга бўлсагина бу фаолият мустаҳкам бўлади. Шу боисдан,мамалакатимизга чет эл инвестицияларини жалб қилиш, хорижийинвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти билан боғлиқ масалалар,уларга яратилаётган имтиёз ва кафолатлар юзасидан қонунчилик базасияратилган бўлиб‚ ушбу конунчилик базаси йилдан йилга такомиллаштириб борилмоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган “Инвестициялар на инвестициz фаолияти” тўғрисидаги қонун бунга яққол мисол бўла олади. Мазкур конуда асосий тушунчалардан бири чет эллик инвесторга қуйидагича таъриф берилган:“чет эллик инвесторлар - чет давлатлар, чет давлатларнинг маъмурий ёкихудудий органлари, давлатлар ўртасидаги битимларга ёки бошқашартномаларга мувофиқ тузилган ёки халқаро оммавий хуқуқ субъекти бўлган халқаро ташкилотлар, чет давлатларнинг қонун хужжатларига мувофиқ ташкил этилган ва фаолият кўрсатадиган юридик шахслар, ҳар қандай бошқа ширкатлар, ташкилотлар ёки уюшмалар, чет давлат фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслардир.Ўзбекистонда инвестициялар юридик шахсларни ташкил этиш ёкиуларнинг устав фондларида (устав капиталпарида) улушли тарзда, шужумладан мол-мулк ва акциялар (улушлар) сотиб олиш йўли билан иштирокэтиш орқали ҳам амалга оширилади.Бизга маълумки, ҳар бир соҳанинг ўз объекти ва субъект бўлгани кабиинвестиция фаолиятининг объект ва субъекглари хам мавжуд. Амалдаги конунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, якка тартибдаги тадбиркорлари ва юридик шахслари резидентлари, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимиятиорганлари, чет давлатлар, чет давлатларнинг маъмурий ёки худудий органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда чет эллик юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар инвестиция фаолиятининг субъектларидир. Ҳар бир давлат ўз ҳудудига хорижий сармоя жалб қилар экан, энг аввало, чет эл сармоядорларига мамлакатда қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини яратиши лозим бўлади, яъни давлатдаги инвестициявий муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни унификация қилиши, инвесторларга солиқ ва божхона имтиёзлари хамда афзалликларини яратиши, шунингдек, инвесторларга ва инвестициялар иштирокидаги корхоналарга давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда кўмаклашиш ваколатли давлат органи фаолиятини йўлга қўйиши лозим бўлади. Хусусан, мамлакатимизда бундай ҳамкорликни амалга оширишга ва инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишда ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолият юритади. Бу вазирлик инвесторларга бошқа давлат органлари билан ўзаро хамкорлик қилишда кўмаклашиш мақсадида ишни “ягона дарча" тамойили бўйича ташкил этади.Мазкур вазирлик ва унинг худудий бўлинмалари ишларни "ягона парчатамойили бўйича ташкил этиш мақсадида давлат хизматлари кўрсатилишинитаъминлайди, шу жумладан тегишли Давлат хизматлари марказлари оркэлитаъминлайди.Шунингдек, Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринингТадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари чет элинвестицияларини ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда улариштирокида лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳалэтишда кўмаклашади.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликсубъекгларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйичавакилнинг ҳам бир катор инвестиция фаолияти соҳасидаги ваколатларимавжуд. Улар қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини амалга оширишжараёнида юзага келадиган масалалар бўйича инвесгорларнинг ваинвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларни хал этиш учун тавсиялар бериши, шу жумладан мазкур масалада давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда тавсиялар бериш;юзага келадиган масалаларни суддан ташқари ва судга кадар тартибда хал этишда инвесторпарга кўмаклашиш; инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиш;
- инвесторга унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, шу жумладануларни ҳимоя килиш шакллари ва усулларига тааллуқли масалаларнитушунтириш;
- инвесторларнинг мурожаатлари ва давлат бошқаруви органлари хамдамаҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эшитувлари натижаларини таҳлил қилиш;
– Қонун ҳужжатларини таҳлил қилади ва инвесторларнинг ҳуқукларинибузадиган ёки хўжалик фаолиятини юритишни кийинлаштирадиганнормаларни аниқлайди ҳамда натижаси бўйича инвесторларнинг бузилганҳуқукларини, эркинликларини тиклаш ва уларнинг қонуний манфаатлариниҳимоя қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш;
— тегишли давлат бошқаруви органига инвесторларнинг бузилганҳуқуқлари, эркинликлари ва Қонуний манфаатларини тиклашга қаратилгантавсиялар киритиш.Тавсиялар олган давлат бошқаруви органи ва маҳаллий давлат ҳокимиятиоргани Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилгатавсияларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ёзма жавоб тақдим этади,зарур бўлган тақдирда, Тадбиркорларнинг ҳуқукларини ҳимоя килишбўйича вакил давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимиятиорганларидан, мулкчилик шаклидан катъи назар, корхоналар, муассасалар ваташкилотлардан инвесторларнинг ҳамда инвестициялар иштирокидагикорхоналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун зарур бўлган аҳборотнисўраб олади, бундан давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборот мустасно. “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонунигамувофиқ чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет элинвестициялари иштирокидаги корхоналарни ташкил этиши ва yларга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда халкаро шартномалари билан берилган барча ҳуқуклар, кафолатлар ва имтиёзлардан фойдаланиши мумкин.Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар куйидаги ҳуқукларга эга:
-Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шунингдек, унинг ташқарисида ҳар қандай валютада, ҳар қандай банкларда ҳисоб варақларини очиш,уларда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш
-Ссудаларни чет эл валютасида олиш ва қайтариш.
Хўш, тадбиркорлик субъекти бўлган хорижий сармоя иштирокидагикорхонани ташкил этиш нимадан бошланади7Аввало, муассислар ўзларининг умумий йиғилишларига тўпланади ва шуйиғилишда улар ўзларининг мулкларини умумлаштириш-бирлаштиришасосида якуний мақсадларига эришиш учун барча ҳаракатлар доирасинианиқлаб оладилар ҳамда таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиб, уни имзолайдилар ва қарор қабул киладилар. Шундай килиб, тадбиркорлик ҳуқуқи субъектини ташкил этиш деганда, ташкилот ва шартномавий бирлашмаларига ҳукуқий мақом бериш учун юридик аҳамиятга эга бўлган барча тегишли ҳужжатларни қабул қилишга қаратилган харакатлар мажмуи тушунилади. Ташкил этишнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
-Таъсис фармоиш
- Таъсис
- Шартномавий таъсис
"Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимчарағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида"ги ПФ–1652-сон фармонига асосан хорижий сармоя иштирокидаги корхонанинг низом жамғармаси 400 миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмаслиги ва хорижий сармоялар улуши корхона низом жамғармасининг камида 15 фоизини ташкил этиши зарурлиги белгиланган. Мазкур фармонга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўкотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 2019 йил 6 мартдаги 5684- сон фармонига асосан ўзгартириш киритилган, яъни ушбу фармонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам микдорини 30 фоиздан l5 фоизгача камайтириш; чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида хорижий юридик шахс қатнашиши шартлиги тўғрисидаги талаби бекор қилиш; чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам микдорини 600 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача камайтириш; чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи микдорини уч бараварга камайтириш; акциядорлик жамиятлари устав фондининг энг кам миқдорини 400 миллионсўм микдорида белгилаш каби масалалар кўзда тутилган эди.Янги ташкил этилаётган корхоналар мазкур шартларга жавоб бермагантакдирда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди. Фармонда кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган ҳамда хўжаликфаолиятидан тушадиган жами маблағнинг 60 фоиздан кўпроғи низомфаолиятида уларнинг ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва (ёки) кўрсатаётган сервис хизмати улушига тўғри келадиган хорижий, шўъба ва кўшма корхоналар хорижий сармоялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари жумласига кириши белгилаб кўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 апрелдаги“Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишнирағбатлантириш борасидаги кўшимча чора–тадбирлар тўгрисида" фармонигаасосан мамлакатимизда инвестиция муҳитини янада яхшилаш) хусусийлаштириш, ишлаб чикаришни модернизация қилиш, техник жихатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция килиш, республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўгри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқукий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва мазкур фармоннинг иловасида келтирилган иктисодиёт тармокларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналар юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солик, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод килинган.Шунингдек ушбу фармон билан тўғридан–тўгри хусусий хорижий инвестициялар хажми қуйидагича бўлганда юқоридаги солик имтиёзлари берилиши белгиланган:-300 минг АҚШ долларида 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда 7 йил муддатга 15 фоизни ташкил этиши лозим.Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар ўзларининг қўшган улушларига караб кўшма корхона (бунда улуш тўлиқ эмас балки кисман бўлади) ёки хорижий корхона (бунда улуш тўлиқ хорижий қорхонаники бўлади)га бўлинади.Хорижий сармоя иштирокидаги корхона ташкил этиш учун қуйидаги вазифалар амалга оширилиши зарур:муассис ҳужжатлари пакетини ишлаб чикиш ёки амалдаги корхона ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш (агарда инвестиция амалдаги корхонага жалб қилинаётган бўлса);фирма номини захирага олиб қўйиш;— муассис ҳужжатларининг нотариал ишончномаси;— юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги (кайта ўтганлиги);- асосий мухр ва бурчак штампни тайёрлаш (агар талаб этилса);- банк хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузиш ва банк ҳисоб рақамларини очиш (энди тузилаётган корхоналар учун).Муассис хужжатлари муассисларнинг ўзи ёки улар билан шартнома тузган учинчи шахслар (маслаҳат марказлари, юридик фирмалар ва ҳ.к.) томонидан тайёрланши мумкин. Савдо-саноат палатасининг яқинда жойлашган бўлинмасига мурожаат этса ҳам бўлади. Бунда палата мутахассислари шартнома асосида керакли ҳужжатларни ишлаб чикади. Муассислар Адлия вазирлигининг http://www.minjust.uz/ru/interactive/documents расмий сайтида жойлаштирилган муассис ҳужжатларининг намунавий шаклларидан фойдаланишлари мумкин.Хорижий сармоядор иштирокида янги тузилган корхона давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг юридик шахс мақоми ва фаолият юритиш ҳуқукига эга бўлади. Рўйхатдан ўтказиш тартиби ташкил этилаётган корхона мақомига боғлиқ эмас, у ва бу турдаги корхоналар тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш бўйича Ягона марказлар томонидан "ягона дарча" тамойили аосида рўйхатдан ўтказилади."Ягона дарча" марказига Муассис f юридик шахснинг жойлашган манзили ёки муассис - жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили бўйича мурожаат қилиш лозим. 2017 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъекnларини рўйхатдан ўтказиш Интернет оркали Интерфаол давлат хизматлари ягона порталиги интеграциялаштирилган тадбиркорлик субъектларини автоматлашган рўйхатга олиш тизими ёрдамида амалга ошириш мумкин. Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўладиган хужжатлар Ариза (Интернет орқали рўйхатдан ўтказилаётган злекnрон талаб):— муассис хужжатларининг давлат тилидаги асл нусхаси (битта нусхада);— белгиланган давлат тўловини тўлаганлик хаsидаги тўлов хужжатинингнусхаси;интернет орқали рўйхатдан ўтказилганда: ўзбек томонидаги ҳар биртаъсисчининг муассислар таркибига кираётгани хакидаги розилиги (e-mail бўйича тасдиклаш);— интернет оркали рўйхатдан ўтказилганда: барча хорижий муассисларнинг талабларини расмийлаштириш;ўзи келган холда давлат рўйхатидан ўтказиш: агар хужжатлармуассиснинг вакили оркали такдим эгилаётган бўлса, (хорижий сармоядорлар учун - давлат тилига таржима килинган ва қонунийлаштирилган) ишонч коғози.Муассислари таркибида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмаган шахслар кўрсатилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар, бошқа юридик шахсларнинг автоматлашган давлат рўйхатидан ўтиш тизими орқали юбориладиган талабларга кўрсатилган шахсларнинг мажбурий тартибда электрон рақамли имзоси қўйилади.Корхоналар давлат руйхатидан ўтганидан сўнг, банк муассасаларида мустақил равишда ҳисоб-китоб ва бошка хисобларни очади. Банкга раҳбар ва бош хисобчининг имзо намуналари ҳамда мухр изи (мавжуд бўлганида) га эга карточка такдим этилиши лозим.Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси худудида юридик шахс хукукига эга бўлган шўъба корхоналар, филиаллар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошка алоҳида бўлинмалар ташкил этиши мумкин.Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси худудида ихтиёрий асосда уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмаларини ташкил этиши, шунингдек амалдаги хўжалик бирлашмаларига тенг ҳуқукли аъзо сифатида кириши мумкин.Ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташкарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир.Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган хамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқланган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
Download 25,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish