3.Ўт очишни бошқариш.
Ўт очишни бошқариш гуруҳ (секция, танк) командирининг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.
У қуйидагиларни ўз ичига олади:
ердаги ва ҳаводаги нишонларни разведка қилиш;
уларнинг муҳимлигини баҳолаш ва яксон қилиш навбатини белгилаш;
қурол ва аслаҳаларнинг турини танлаш, ўт очишни олиб боришнинг тури ва усулларини танлаш;
нишонни кўрсатиш, ўт очишга буйруқ бериш ёки ўт очиш вазифаларини қўйиш;
ўт очиш натижаларини кузатиб бориш ва уни тўғрилаш;
ўқ-дориларни сарфлаш устидан назорат қилиш.
Гуруҳ (секция) командири нишонларга қарата ўт очишда унинг аҳамияти ва талофат етказиш навбатини аниқлашда, бу нишон жангда гуруҳга (секцияга, танкка) ўзининг ўт очиш имконияти билан қанчалик зарар етказишидан келиб чиққан ҳолда белгилайди. Жанговар вазифани бажарилишини тезлатадиган, вазиятни айни вақтда енгиллаштириши (юмшатиши) мумкин бўлган нишонлар, муҳим нишонлар ҳисобланади.
Бундай нишонларга танклар, бронетранспортёрлар, ўзиюрар артиллерия мосламалари, танкка қарши бошқариладиган ра-кеталар, пулемётлар, танкка қарши гранатомётлар хамда кузатув пунктлари, радиолакацион станциялар ва бошқалар киради. Бу нишонлар гуруҳ бўлинмаларидан таъсирли ўт очиш узокдигида бўлганда, уларни хавфли, деб аталади. Нишонларни муҳим ва аҳамияти кам, хавфли ва чавфсиз деб ажратиш гуруҳ (секция) командирига уларни яксон қилиш кетма-кетлигини тўғри ва тез қарор қабул қилишига имкон беради. Биринчи навбатда хавфли нишонлар яксон қилинади, иккинчи навбатда муҳим нишонлар, кейин қолган нишонлар яксон қилинади.
Командир талофат етказиш ва яксон қилиш керак бўлган душман тўғрисида, уни ўт очиш воситалари тўғрисида атрофлича тўлиқ маълумотларга эга бўлиши керак. Бундай маълумотларга эга бўлган командир тасарруфидаги талофат етказиш воситаларига жанговар ўт очиш вазифасини тақсимлаш имкониятига эга бўлади ва жангни фронтнинг бутун чуқурлиги ва кенглиги бўйича ташкил қилади, яъни ҳар томонлама (айниқса, атакага ўтиш рубежида) ўт очиш таъсирини кучайтиради, бўлинмаларнинг ўт очиш имкониятлари самаралиги ортиб боради.
Жангни муваффақиятли олиб бориш кўп жиҳатдан жанг қийин шароитларида ҳам гуруҳ (секция, танк) командирининг аниқ ва ишончли команда бериш малакасига боғлиқ бўлади.
Гуруҳ (секция) командирининг ўт очишга команда бериш кетма-кетлиги қуйидагича бўлиши мумкин, масалан:
Ким ўт очади — «Иккинчи секцияга», «Пулемёт расчётига», «Гранатомётчига».
Нишон кўрсатиш — «Ориентир 2, чапга 40, окопда пулемёт».
Прииелни (мўлжалга олишни) мослаш — «Доимий», «Етти», «Беш».
Целикни мослаш ёки нишон қоматига кўзлагич
нуқгаси катталигига тиркаб мўлжаллаш (прицел) — «Целик чапга, икки», «Чапга, иккита қомат нишон».
Мўлжаллаш (кузлаш) нуқтаси — «Нишон остига», «Белига», «Бошига».
Ўт очиш муддати кетма-кетлиги — «Қисқа», «Узоқ», «Тўхтовсиз».
Ўт очиш фурсати — «Ўт оч» сўзи билан кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |