Маъруза материаллари 1-мавзу: Педагогика фанинг умумий асослари



Download 91,46 Kb.
bet5/6
Sana25.02.2022
Hajmi91,46 Kb.
#292458
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
и ва инт 1 маруза

4- асосий саволнинг баёни.
Педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари.
Педагогика ўз тадқиқот объектига ва тадқиқот методларига эга. Илмий-тадқиқот методлари барча фанлар каби педагогика фанини ҳам такомиллашиб боришига, айрим педагогик ҳодисаларни текширишга, уларни тўғри ҳал этиш йўлини аниқлашга ёрдам беради. Ҳодиса унинг тараққиёти давомида бошқа ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда ўрганилади. Миқдор ўзгариши сифат ўзгаришига ўқиш дақиқаларида кузатилади.2
1. Адабиётлар билан ишлаш методи.
Педагогик муаммоларни тадқиқ этиш адабиётларни ўрганишдан бошланади. Ўрганиладиган ҳужжатлар ва манбаларга халқ маорифига алоқадор ҳужжатлар киради. Шу билан бирга, педагогика фанига оид бўлган тарихий-педагогик адабиётлар, архив ҳужжатлари, педагогик матбуот материаллари, дарсликлар, ўқув-методик ишланмалар ҳам киради. Адабиётларни ўрганиш методи муаммоларнинг қай томонлари яхши очилганлигини, қайси масалалар ҳал этилмагани кабиларни билиш имкониятини беради. Адабий манбалар билан ишлаш қуйидаги методлардан фойдаланишни назарда тўтади: библиография тузиш, аннотация, конспектлаштириш. Ишнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда юқоридаги усуллардан бири танлаб олинади.
Библиография – бу ҳал этилиши лозим бўлган муаммони тадқиқ этиш жараёнида зарур бўлган адабиётлар рўйхати. Адабий манбалар билан ишлаш аниқ маълумотларни библиография тузиш йўли билан расмийлаштиришни талаб этади. Бунда маълумотлар муаллифнинг исм-шарифи, асарнинг номи, нашриёт номи (мақолалар учун журнал ва газеталарнинг номи), манзили ва нашр этилган йили кўрсатилади.
2. Илғор тажрибалар билан ишлаш методи.
Педагогиканинг кўпгина муаммоларини ҳал этишда таълим-тарбия соҳасида орттирилган тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Илғор ўқитувчилар тажрибаси билан бир қаторда, оддий ўқитувчиларнинг фаолиятлари ҳам ўрганиб борилади. Чунки, тажрибаларни ўрганиш жараёнида муаммо, ютуқ ва камчиликлар аниқланади.
3. Педагогик тажрибаларни ўрганишда кузатиш, интервью олиш, анкеталар тарқатиш, ўқувчиларнинг ёзма ва ижодий ишлари, педагогик ҳужжатларни ўрганиш методларидан фойдаланилади.
Кузатиш – ўрганиш лозим бўлган педагогик ҳодисани маълум мақсад нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда кузатувчи кузатиш баённомасини олиб боради. Кузатиш объектига оид бўлган аниқ факт материал тайёрланади. Кузатиш белгиланган аниқ режа асосида олиб борилади.
Суҳбат далиллар (факт) тўплаш ёки кузатиш давомида тўпланган материалларга аниқлик киритиш мақсадида олиб борилади. Суҳбат тадқиқотнинг мустақил ёки ёрдамчи методи сифатида қолланилади.
Анкеталар тарқатиш. Бу оммавий равишда материал тўплаш мақсадида анкеталар тарқатиш йўли билан амалга оширилади.
Тадқиқот учун муҳим бўлмаган материаллар ўқувчиларнинг ёзма ва бир қанча фанлар бўйича мустақил ишларни бажарган дафтарларини текшириш, ўрганиб чиқиш йўли билан турларга ажратилиши мумкин.
Мактаб ҳужжатларини ўрганиш ўқувчиларнинг шахсий варақалари, методистнинг тўплаган маълумотлари, синф журналлари, кундаликлар, йиғилиш ва мажлислар баённомалари тадқиқоти учун олиб борилаётган таълим-тарбиянинг аҳволи, даражаси ҳақида объектив ахборот манбаи ҳисобланади.
Педагогик ҳодисаларни тадқиқ қилиш жараёнида эксперимент (синов) муҳим аҳамият касб этади. Махсус ташкил этилган эксперимент қўлланилаётган ёки қўлланиши мумкин бўлган у ёки бу метод ва усуллар самарадорлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Математик метод. Бу метод оммавий материалларни таҳлил қилишда (масалан, анкеталар тарқатиш йўли билан тўпланган материалларни ёки маълумотларни умумлаштириш учун) қўлланилади. У эксперимент натижаларининг аниқ баболанишини, хулосаларнинг ишончли бўлишини таъминлайди.
Тадқиқот натижалари ва уларни амалда татбиқ этиш. Педагогикада бу жараён турли йўллар билан амалга оширилиши мумкин. Чунончи, тадқиқотчиларнинг семинарларда, илмий конференцияларда тадқиқот натижалари бўйича маърузалар билан чиқиши, илмий мақолалар, китоблар нашр этилиши, ўқитувчига мўлжалланган методик тавсиялар бўлиши мумкин. Педагогикада ҳали ҳал этилмаган муаммолар жуда кўп. Булар илмий тадқиқот олиб бориш йўли билан ҳал этилади.



Download 91,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish