Инсоннинг шаклланиши – бу инсоннинг ҳаёт йўли давомида ривожланишининг ўзига хос шакли бўлиб, махсус олиб бориладиган тарбиявий таъсир натижаси ҳисобланади.
3- асосий саволнинг баёни.
Педагогика фани тармоқлари ва унинг бошқа фанлар билан алоқаси.
Фан ва техниканинг тез суръатлар билан ривожланиши, турли йўналишларда билим ҳажмининг ўсиб бориши фаннинг табақаланиб, турли тармоқларга бўлинишига сабаб болмоқда. Ҳозирги замон педагогикаси кўп тармоқли фан бўлиб, аввало тарбия ижтимоий ҳодиса эканлиги жиҳатидан педагогика тарихи билан боғланади. Педагогиканинг кўзи ожиз, ақли заиф, қулоғи кар-соқов, жисмоний камчиликларга эга бўлган болаларни тарбиялаш ва уларни ҳаётга тайёрлаш билан шуғулланадиган яна бир тармоғи – махсус педагогика (сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофрено-педагогика) дефектология билан чамбарчас боғлиқдир. Педагогика фани тармоқларига предметларни ўқитишнинг қонуниятларини ўрганувчи фан – методика ҳам киради. Шу билан бирга. педагогика фани бошқа фанлардан ажралган ҳолда ривожлана олмайди. Педагогиканинг тарбия соҳасидаги объекти ўсиб келаётган ёш авлод бўлганлиги учун педагогика инсонни ўрганувчи фанлар билан боғлиқдир.
Инсон биологик эволюциянинг маҳсули сифатида биология фанларининг ўрганадиган объекти ҳисобланади. Шунинг учун бу фанлар педагоглар ўрганиши лозим бўлган фанлар қаторида ўқув режаларига киритилган.
Педагогика фанининг методологик асосини фалсафа ташкил этади. Чунки, тарбиянинг мақсади илмий дунёқарашни шакллантиришдан иборат. Иқтисодий ва, хусусан, унинг бир бўлаги бўлган халқ таълими иқтисодий педагогика билан боғланиб кетади. Чунки, иқтисодчиларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасига кўра, ишлаб чиқаришнинг юксак самарадорлиги умумий таълимнинг юқори даражада ривожланганлигига боғлиқ экан.
Педагогика бола тарбиясида унинг ёш ва индивидуал (психологик) хусусиятларини ҳисобга олиб боради. Шу боис педагогика учун педагогик психологиянинг бола хусусиятлари, уларда ўтадиган психик жараёнларнинг қонуниятлари ҳақидаги маълумотлар муҳимдир. Шунга кўра, педагогиканинг психология фани билан боғлиқлиги анъанавий тус олган. Кейинги вақтларда педагогиканинг кибернетика (муҳим динамик тизимларни бошқаришни ўрганадиган фан) билан боғланиши кўзга ташланмоқда. Бу ҳолни кибернетиканинг умумий ғояларидан таълимда фойдаланиш тажрибаларини дастурлаштирилган таълим мисолида кўриш мумкин.
Педагогика фани тараққиёти педагогика фанлари тизимини вужудга келтирди. Булар: умумий педагогика, махсус педагогика, методика, педагогика тарихи, олий таълим педагогикаси, қиёсий педагогика, ижтимоий педагогика, харбий педагогика. Педагогиканинг бошқа фанлар билан боғланиш тизимида этнография, халқ педагогикаси кабилар алоҳида ўрин тўтади. Педагогика бошқа оралиқ фанлар маълумотларидан тайёр ҳолда фойдаланмайди. Бу маълумотлар педагогик нуқтаи назардан танловдан ўтгандан кейин мақсадга мувофиқлаштирилган ҳолда амалда жорий этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |