Маъруза материаллари 1-мавзу: Педагогика фанинг умумий асослари



Download 91,46 Kb.
bet2/6
Sana25.02.2022
Hajmi91,46 Kb.
#292458
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
и ва инт 1 маруза

Педагогика – инсоннинг шахсий ва касбий фазилатларини шакллантириш бўйича профессор-педагогик таркиб томонидан дидактик технологиялар ва мунтазам олиб борилаётган фаолият асосида инсон тажрибасининг махсус ташкиллаштирилган ва мақсадга йўналтирилган жараёни ҳақидаги фандир. Педагогика фанининг объекти – борлиқдаги муайян соҳа ва реал ҳодиса ва жараёнлар бўлиб, уларнинг ўрганилиши ва асосланишига илмий фанларнинг муайян соҳаси йўналтирилган бўлади. Педагогика объекти одатда фаолиятнинг анча кенг соҳаси сифатида намоён бўлади.
Педагогиканинг предмети – педагогик жараён, яъни педагоглар ва ўқувчиларнинг билимларни онгли ва мустаҳкам тарзда ўзлаштиришга ва мақсадга йўналтирилган, мазмунан бой ва ташкилий жиҳатдан ниҳоясига етказилган ўзаро алоқаларидир. Педагогика фан сифатида учта асосий масалани, яъни таълимнинг мақсади, мазмуни, таълим ва тарбия шакл ва методларини ўрганади. Педагогик фаолият вазифалари – педагогик тизимни лойиҳалаштириш ва қуриш, таълим мақсади ва мазмунини асослаб, уларнинг метод, восита ва шаклларини асосли тарзда танлашнинг дастлабки куртакларини – технологиясини яратади. «Таълим технологияси» ўз ичига билимларни ўзлаштиришни, педагогик мақсадни, мазмунли ахборий-предмет соҳларини тартибга солинган кўпгина амалларни ва ҳаракатларни ўз ичига қамраб олувчи интегратив тизим сифатида таърифланади ва тарбия, ўқиш, таълим каби фундаментал категорияни ўз ичига қамраб олади.
Замонавий педагогика фанининг тузилиши ва мазмунини схематик тарзда қуйидаги шаклда тасвирлаш мумкин.



2- асосий саволнинг баёни.
Педагогика фанининг асосий категориялари.
Педагогика – тарбия ҳақидаги таълимот, тарбиялаш санъати, тарбия инсонни шакллантиришга қаратилган муайян тизимли фаолият ҳамда таълим-тарбиянинг мазмуни, шакли ва методлари ҳақидаги фан. Педагогика тарбия ва таълим соҳасига тегишли билимлар йиғиндисидир. Унда ёш авлодни ва катталарни тарбиялаш ҳақида баҳс ётади. Ҳар бир фан каби педагогика фани ҳам ўз котегориал аппаратига эга. Категория – бу фаннинг асосий тушунчаларидир. Таърифларда келтирилган тарбия, таълим ва маълумот бериш категориялари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз:
1. Педагогика фани – таълим-тарбия жараёнининг қонуниятлари таркиби ва уни ташкил этиш механизмларини тадқиқ этади.
Тарбия – шахсда муайян жисмоний, руҳий, ахлоқий, маънавий сифатларни шакллантиришга қаратилган амалий педагогик жараён; инсоннинг жамиятда яшаши учун зарур бўлган хусусиятларга эга бўлишини таъминлаш йўлида кўриладиган чора-тадбирлар йиғиндиси.
Демак, тарбия – ижтимоий ҳодиса бўлиб, инсоннинг шахс бўлиб шаклланишини таъминлайдиган энг қадимий ва абадий маънавий қадриятдир. Тарбия инсоният билан бирга пайдо бўлиб, усиз алоҳида одам ҳам, кишилик жамияти ҳам фаолият кўрсата олмайди. Чунки, тарбия инсон ва жамиятнинг мавжудлигини таъминлайдиган қадрият бўлиб, у авлоддан авлодга ўтиб бораверади. Тарбия ёрдамида инсон шахсининг маънавий жиҳатларини қарор топтириш кўзда тўтилади. Дунёқараш, эътиқод, эзгулик, гўзаллик, яхшилик, адолатга нисбатан қараш ва кўникмаларнинг шахс сифатига айлантирилиши тарбия ёрдамида амалга оширилади.1
2. Таълим – махсус тайёрланган мутахассислар ёрдамида таълим олувчига билим бериш ва улардаги кўникма ҳамда малакаларни шакллантиришдаги икки ёқлама, яъни ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолият жараёни бўлиб, у кишини шахс сифатида ҳаётга ва меҳнатга онгли равишда тайёрлаш воситасидир.
Таълимнинг бошланғич (дастлабки) вазифаситаълим олувчини ўқитишдан иборат. Шунинг билан бирга у оила, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларга маълумот бcриш вазифасини ҳам бажаради. Ўқитиш тушунчаси инсонлар орасида яшаш, ҳаётда турмуш кечириш ва фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакалар йиғиндисини ўзлаштиришга қаратилган онгли фаолият ҳодисасидир.
Ўқитиш натижасида шахс зарурий билимлар билан таъминланиб, келгусида турли даражадаги махсус маълумотни олиш имконига эга бўлади.
Таълимнинг миллий модели – Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини янгиланган соғлом педагогик тафаккур асосида тубдан ислоҳ қилиш, таълим-тарбия муассасаларида тайёрланадиган кадрларни интеллектуал, маънавий ва ахлоқий савиясига кўра ривожланган мамлакатлардаги даражага етказиш бўйича белгиланган назарий-методологик, амалий педагогик ёндашувлар мажмуидир. Таълимнинг миллий моделида маънавий интеллектуал жиҳатдан баркамол шахснинг ўз ижодий қобилиялини тўла намоён бўлишини таъминлаш кўзда тўтилади.
3. Маълумот бериш – бу ўрганилаётган объект (таълим-тарбия жараёни, таълим-тарбия олувчи ва ҳ.к.)нинг муҳим хусусиятлари ва хоссалари ҳақидаги маълумотларни ифодалаш жараёни бўлиб, унда объект тўғрисида сонли ва сифатли маълумотлар акс эттирилган бўлади. Бунда нафақат ўқитиш, балки ўзи мустақил билим олиш, оммавий ахборотлар таъсирида бўлиш билан бирга инсоннинг илмий тизимни эгаллаши, илмий дунёқарашни шакллантириш кўзда тўтилади.

Download 91,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish