Маъруза машғулотининг технологик картаси



Download 0,5 Mb.
bet19/24
Sana26.05.2022
Hajmi0,5 Mb.
#609440
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
2 В Ҳайдовчининг ҳуқуқий жавобгарлиги

Машғулот якуни:
1. Фаол иштирок этган таълим олувчиларни баҳолайди ва рағбатлантиради.
Уйга вазифани берилиши:
2. Келгуси машғулотга вазифа ва уни бажариш юзасидан йўриқнома беради.

Баҳолари билан танишади


Топшириқни ёзиб оладилар



Визуал материаллар


Табиатни ҳуқуқий муҳофаза қилиш асослари

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50 моддасида фуқароларнинг бурчлари қаторида табиатни ва атроф муҳитни сақлаш кўрсатилган. Унга кўра фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.


Конституциянинг 55моддасида “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”, деб белгилаб қўйилган.
Ҳайдовчилар ҳам Республикамизнинг фуқароси сифатида ўзларининг фуқаролик мажбуриятларини бажариб, транспорт воситасини бошқаришда атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари, транспорт воситасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказмасликлари, йўлда чорва ҳайвонлари бўлганда хавфсизликни таъминлаб, огоҳлантириш ишорасини бериб тўхташ чораларини кўришлари, рухсат этилмаган жойларда ахлат ва чиқиндиларни ташламаслиги, автотранспорт воситасининг эски, яроқсиз қисмларини дуч келган жойга ташламай, белгиланган жойларга топшириш лозимлигини билишлари керак.


Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик

Атроф муҳитни сақлаш, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конституциявий талаблар ижросини таъминлаш, тартибларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қонунлар, Республика Президенти томонидан Фармон ва қарорлар, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарорлар, айрим Вазирликлар томонидан Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Низомлар қабул қилинган.Уларнинг барчаси умуммажбурий кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хисобланади.


Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ атроф муҳитни сақлаш масаласига эътибор берилиб, 1992 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган. Қонун 11боб, 53 та моддадан иборат бўлиб, унда табиатни муҳофаза қилишнинг мақсад ва вазифалари, табиатни муҳофаза қилишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг вазифалари ва ваколатлари, фуқароларнинг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги ҳуқуқ ва бурчлари, экологик экспертиза ўтказиш тартиблари ва экологик назорат, табиатни муҳофаза қилиш бўйича талаблар, табиатни муҳофаза қилиш тартибларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.
Ушбу Қонуннинг 11 моддасида табиатни муҳофаза қилиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи бўлган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат қўмитасининг ваколатлари белгиланган.
2017 йил 21 апрелда Республика Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сонли Фармони қабул қилиниб, мазкур фармоннинг 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилиши белгиланди.Фармонда давлат Қўмитасининг асосий вазифалари этиб экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экология назоратини амалга ошириш, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратни ўрнатиш кабилар белгиланган.
Табиатни муҳофаза қилиш энг аввало табиатнинг муҳим қисми бўлган сув, ўрмон, табиий ҳудудлар, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлганлиги учун, ушбу соҳаларда ҳам алоҳида-алоҳида қонунлар қабул қилинган.
Жумладан, 1993 йил 6 майда “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, ушбу Қонуннинг 3 моддасида сувга давлат эгалиги белгиланган. “Сув-Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки – умуммиллий бойлик ҳисобланади, сувдан оқилона фойдаланиш шарт ва у давлат томонидан қўриқланади” деб, 32 моддасида сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, 35 моддасида сув объектларидан фойдаланувчиларнинг бурчлари белгиланган.
Ҳайдовчилар учун сувдан фойдаланиш транспорт воситаларини ювиш ва тозалашда аҳамиятга эга бўлиб, ушбу ишлар фақат белгиланган тартибда рухсат этилган жойларда, ичимлик сувларига зарар келтирмаган ҳолда амалга ошириш зарурлигини билишлари керак.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон хўжалиги тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ер кодексида ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган Қонун нормалари белгиланган.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish