Маъруза машғулотининг технологик картаси



Download 0,5 Mb.
bet15/24
Sana26.05.2022
Hajmi0,5 Mb.
#609440
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
2 В Ҳайдовчининг ҳуқуқий жавобгарлиги

Машғулот якуни:
1. Фаол иштирок этган таълим олувчиларни баҳолайди ва рағбатлантиради.
Уйга вазифани берилиши:
2. Келгуси машғулотга вазифа ва уни бажариш юзасидан йўриқнома беради.

Баҳолари билан танишади


Топшириқни ёзиб оладилар



Визуал материаллар


Ҳайдовчининг жиноий жавобгарлиги

Республикамизда Қонун устуворлигини таъминлаш ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди, деган тамоилга асосланилади.Шу сабабли,йўл ҳаракати коидаларини кўпол равишда бузиб, фуқароларнинг ҳаётдан маҳрум бўлишига ёки уларнинг соғлигига ўртача оғир ва оғир даражада шикаст етказилишига сабаб бўлган ҳайдовчига нисбатан ҳам жиноий жавобгарлик белгиланган.


Ўзбекистон Республикасида яшовчи ҳар бир фуқаро, шу жумладан ҳайдовчилар ҳам жиноят деганда нимани тушуниш кераклигини билишлари шарт.
Жиноят тушунчаси ва жиноят содир қилган шахсларга қандай жазолар қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексида берилган.Ушбу Кодексга кейинчалик Республикамиздаги ижтимоий-сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ва жамоат манфаатларини, давлат тузумини турли жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш мақсадида қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Жиноят Кодекси умумий ва махсус қисмлардан иборат бўлиб, умумий қисмида Кодекснинг вазифалари, принциплари, амал килиш доираси, жиноий жавобгарлик асослари, жиноий жавобгарликка тортилиш ёши, жиноий тушунчаси, жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик доираси, жиноий жазо турлари ва уни тайинлаш асослари, жиноий жавобгарликдан озод килиш шартлари белгиланган.
Жиноят Кодексининг махсус қисмида эса алоҳида жиноятлар учун жазолар белгиланган.
Жиноят Кодексининг 2 моддасига кўра фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкини, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларнинг Республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялаш Жиноят Кодексининг асосий вазифаси эканлиги белгиланган.
Яъни, ушбу модда талабига кўра Жиноят Кодексининг асосий вазифаси жиноят содир қилган шахсларни қийноққа солиб жазолаш эмас, балки умуминсоний манфаатларини ҳимоя қилишдир.
Жиноят тушунчаси Жиноят Кодексининг 14-моддасида берилган бўлиб, унга кўра ушбу Кодекс билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш, яъни ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади. Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган объектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади.
Жиноят Кодексида жиноий жавобгарликка тортиш ёши белгиланган. Жиноят Кодексининг17 моддасига кўра, жиноят содир қилган кунига 16 ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар умумий асосда жиноий жавобгарликка тортилишлари белгиланган.
Жиноят Кодексида ижтимоий хавфли қилмишни, яъни жиноятни содир қилган вақтида ақли норасо бўлган, яъни сурункали руҳий касаллиги, руҳий ҳолати вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа тарздаги руҳий касаллиги сабабли ўз ҳаракатларини бошқара олмаган шахс жавобгарликка тортилмаслиги, уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.
Мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этган шахслар жавобгарликдан озод қилинмайди.Бундай ҳолат шахсни ақли норасо деб топилиши учун асос бўлмаслиги Жиноят Кодексининг 19моддасида белгиланган.
Жиноий жавобгарлик жиноятларни қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли содир қилинганига қараб ҳам белгиланади.
Амалиётда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, бошқа фуқароларнинг соғлиғига оғир, ўртача оғир шикаст етказиш, ўлимига сабабчи бўлиш эҳтиётсизлик, ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик оқибатида содир этилади.
Лекин, автотранспорт воситасидан бошқа фукаролар билан бўлган ўзаро низоларини ҳал қилиш мақсадида, уларнинг ҳаётига, соғлиғига қасд қилиб ўлдириш, оғир тан жароҳати етказиш мақсадида фойдаланиб, қасддан транспорт воситаси билан фуқароларни уриб ўлимига сабабчи бўлса ёки оғир даражада тан жароҳати етказса, дастлабки тергов органлари ушбу ҳайдовчининг ҳаракатларини қасддан одам ўлдириш ёки баданга оғир даражада тан жароҳати етказиш сифатида Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан малакалаб жиноий жавобгарликка тортадилар.
Жиноят Кодексида жиноят содир қилган шахсларга нисбатан тайинланадиган жазо турлари белгиланган.Унга кўра жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликдан маҳрум қилиш каби жазолар тайинланиши мумкин.
Жиноят содир қилганлик учун юқоридаги жазолар маъмурий жавобгарликдан фарқ қилиб, фақат жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тайинланади. Дастлабки суриштирув ва тергов органлари жиноий жазоларни тайинлаш ваколатига эга эмаслар.
Жиноят Кодексининг 45 моддасида муайян ҳуқуқдан махрум қилиш, масалан автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги жиноий жазо белгиланган бўлиб, унга кўра шахсни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, суд тайинлаган муддат давомида айбдорнинг корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда у ёки бу мансабни эгаллашини ёхуд у ёки бу фаолият билан шуғулланишини тақиқлашдан иборатдир. Ана шундай мансаб ёки фаолиятнинг тури суд томонидан айблов ҳукмида кўрсатилади.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдорнинг мансаби ёки иш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлиги учун бир йилдан беш йилгача муддатга, қўшимча жазо тариқасида тайинланганда бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга белгиланади.
Агар Жиноят Кодексининг тегишли моддасида айбдорга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш асосий жазо сифатида тайинлаш кўрсатилмаган бўлса, суд томонидан ушбу кодекс махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган ҳар қандай турдаги жазога қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкинлиги белгиланган.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятлар учун тайинланадиган жазолар Жиноят Кодексининг “Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар деб номланган XVIII бобдаги тўртта моддада белгиланган бўлиб, булар 266, 267, 268 ва 269 моддалардир.
Шундан иккита модда, яъни Жиноят Кодексининг 266 ва 267 моддаларида кўрсатилган жиноятлар бевосита хайдовчи томонидан содир қилиниши мумкин. Жиноят Кодексининг 268 ва 269 моддаларидаги жиноятлар эса йўл ҳаракатининг бошка қатнашчилари ҳамда автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузиб,ҳаракат хавфсизлигига таъсир кўрсатиб, йўл- транспорт ҳодисаларига сабабчи бўлган шахслар томонидан содир қилиниши мумкин.
Жиноят Кодексининг 266 моддасида транспорт воситаларинингҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ушбу модда уч қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида “Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баробаригача жарима ёки уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланган”.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш бир неча одамлар ўлимига сабаб бўлса ёки ҳалокатларга ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган. Жиноят Кодексида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш умумий номда берилган. Ушбу жазони йўл ҳаракати қоидаларини бузиб жиноят содир қилган шахсларга нисбатан қўллашда фуқарога тегишли ваколатли органлар томонидан берилган автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бекор қилиш деб тушуниш лозим.
Жиноят Кодексининг 266 моддаси биринчи қисмида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, бошқа фуқароларга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабабчи бўлган шахсга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, яъни автомотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазони тайинлаш кўрсатилмаган.Лекин, суд судланувчининг шахсини, жиноятнинг окибатларини ҳисобга олиб, Жиноят Кодексининг 45 моддаси 3-қисмига асосан қўшимча жазо сифатида тайинлаши мумкин.
Жиноят Кодексининг 267моддасида транспорт воситасини олиб қочганлик учун жиноий жазо белгиланган.
Ушбу жиноят ҳам энг аввало йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ўзиники бўлмаган ёки ўзига тегишли ҳужжатлар билан ишониб топширилмагантранспорт воситаси қонуний эгасининг рухсатисиз бошқариб кетиш орқали содир қилинади.
Ушбу модда ҳам уч қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида транспорт воситасини биринчи марта олиб қочганлик учун уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, иккинчи қисмида транспорт воситасини такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирилиб олиб кочганлик учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш белгиланган.
Ушбу модданинг учинчи қисмида транспорт воситасини ўта хавфли рецидивист томонидан, уюшган гуруҳ томонидан зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса ўн йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши белгиланган.
Жиноят Кодексининг 268 моддасида йўловчи, пиёда, велосипед, от-улов транспортининг ҳайдовчиси ёки йўл ҳаракатининг бошка қатнашчилари томонидан ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини ёки барча турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш - бошқа фуқароларга ўртача оғир, оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмига асосан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосинитайинлаш, ушбу ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса ушбу модданинг иккинчи қисмига асосан беш йилгача озодликдан махрум қилиш жазоси, ушбу ҳаракатлар бир неча фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлса ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келса ушбу модданинг учинчи қисмига асосан беш йилдан саккиз йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш мумкинлиги белгиланган.
Жиноят Кодексининг 269 моддасида автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузиш, яъни автомобиль йўлларида ва минтақаларида тегишли рухсатсиз ер ости ва устки коммуникацияларни ўтказиш, уларни таъмирлаш, ўзбошимчалик билан арклар, тўсиқлар ўрнатиш,йўлларга материаллар уйиб қўйиш йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлиб, бошқаларга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказишга сабабчи бўлса ушбу модданинг биринчи қисмига асосан уч йилгача озодликдан махрум қилиш ёки уч йилгача аҳлоқ тузатиш иши, энг кам ойлик иш хақининг эллик бараваригача микдорида жарима жазоси тайинланиши белгиланган.
Ушбу ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмига асосан уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.Агар ушбу ҳаракатлар натижасида бир неча фуқаролар вафот қилса ёки бошқа оғир оқибатларга сабабчи бўлса беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.
Юкорида баён қилинганидек Жиноят Кодексининг вазифаси ушбу жазоларни қўллаш мумкинлигини барча фуқароларга маълум қилиб, бундай жиноий ҳаракатларга йўл қўймаслик хақида огохлантириш орқали фуқароларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish