Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларнинг яратилиши: “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун.
Албатта, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ яратила бошланган. Коррупцияга қарши кураш ишларини ташкиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тузилмасида ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги порахўрлик, ўғирликлар ва бошқа суиистеъмолчиликларга қарши кураш бошқармасини ташкил этиш тўғрисида”ги; 1994 йил 11 майдаги “Хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни коррупция, рэкет ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа кўринишларидан ҳимоя қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги; 1997 йил 28 майдаги “Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши курашни такомиллаштириш ишларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
2008 йилда БМТнинг 2003 йилдаги «Коррупцияга қарши курашиш» Конвенциясини ратификация қилиниши ва ушбу конвенцияга Ўзбекистон Республикаси қўшилиши тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниши катта аҳамият касб этмоқда. Бундан ташқари, сўнгги йилларда коррупцияга
қарши курашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган Бюджет ва Божхона кодекслари (янги таҳрирда), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди. Буларнинг бари том маънода давлатимиз тинчлигини ва халқ фаровонлигининг ҳуқуқий гаровидир.
Қонунчилик таҳлили коррупция билан боғлиқ қилмишларга қарши курашиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари кўпроқ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жинояткодексида ўз ифодасини топган. Буни қуйидагиларда кўришимиз мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Коррупция билан боғлиқ жиноятлар”ни назарда тутувчи қуйидаги моддалар:
Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш(167-модда);
Сохта тадбиркорлик(179-модда);
Сохта банкротлик(180-модда);
Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш(182-модда);
Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш(184-модда);
Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш(205-модда);
Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш(206-модда);
Мансаб сохтакорлиги(209-модда);
Пора олиш(210-модда);
Пора бериш(211-модда);
Пора олиш-беришда воситачилик қилиш(212-модда);
Товламачилик йўли билан ҳақ - беришни талаб қилиш(214-модда);