Маъруза 4.Энергия манбаларининг турлари ва уларнинг захиралари
Режа:
1. Энергия манбаларининг захиралари, тикланадиган ва тикланмайдиган энергия захиралари. Дунё шароитида кўмир захирасининг миқдори ва ахволи;
2.Нефт захираси ва унинг истеъмолининг ўсишининг асосий босқичлари;
3. Табиий газ захираси дунё мамлакатлари бўйича тақсимланиши ва захираси;
4. Гидроэнергетика захираси. Денгиз сувининг кўтарилиши. Атом энергияси, шамол энергияси, қуёш нури энергияси захиралари.
Энергия манбаларининг захиралари, тикланадиган ва тикланмайдиган энергия захиралари. Дунё шароитида кўмир захирасининг миқдори ва холати
Энергия - табиат ҳодисаларининг инсоният маданияти ва турмушининг асоси. Ўз навбатида энергия материя ҳаракат турларининг, бир хилдан иккинчи хилга айланишнинг миқдорий баҳоси. Энергия тури бўйича механик, кимёвий, электр, ядровий ва ҳакозоларга бўлинади.
Инсоният амалиётида фойдаланиш учун яроқли материал объектларида мужассамланган энергия - энергия заҳиралари деб номланади. Табиатда кўп учрайдиган энергия заҳираларидан асосийлари катта миқдорда амалий эҳтиёжларга ишлатилади. Уларга органик ёқилғилар, кўмир, нефт, газ каби океан, денгиз ва дарё энергияси, қуёш, шамол ва ҳакозо энергия турлари киради.
Энергия заҳиралари тикланадиган ва тикланмайдиган турларга бўлинади.
Биринчисига табиат тамонидан бевосита тикланадиган (сув, шамол ва ҳакозо) энергия заҳиралари, иккинчисига эса, аввалдан табиатда тўпланган, лекин янги геологик шароитларда қайта ҳосил бўлмайдиган (масалан; тошкўмир) энергия заҳиралари киради.
Табиатдан бевосита олинадиган (ёқилғи энергияси, сув энергияси, шамол энергияси, ернинг иссиқлик энергияси, ядровий энергия) энергияга бирламчи энергия дейилади. Бирламчи энергияни махсус қурилмаларда-станцияларда инсоният томонидан қайтадан ҳосил қилинадиган энергияга (буғ энергияси, иссиқ сув энергияси ва ҳоказо) иккиламчи энергия дейилади.
Бирламчи энергияни қай усулда қайта ҳосил қилинишига қараб станция шундай номланади. Масалан, иссиқлик электр станцияси (қисқача ИЭС) иссиқлик энергиясини (бирламчи) электр энергияга (иккиламчи) айлантириб беради, гидроэлектр станцияда (ГЭС) - сув энергиясини электр энергияга, атом электр станциясида (АЭС) - атом энергиясини электр энергиясига айлантириб беради, ундан ташқари тўлқин энергиясини электр энергиясига айлантириб берувчи тўлқин электр станцияси ва бошқа станциялар мавжуд.
Энергияни керакли турда олиш ва истеъмолчиларни таъминлаш энергетик ишлаб-чиқариш жараёнида кечади ва у беш босқичдан иборат.
1. Энергетика заҳираларини олиш ва тўплаш: ёқилғини қазиб олиш ва бойитиш, гидротехник қурилмалар ёрдамида босимни тўплаш ва ҳаказо.
2. Энергияни қайта ҳосил қилувчи қурилмаларга энергетик заҳирани келтириш.
3. Тақсимлаш ва истеъмол учун энг қулай бўлган усулда, бирламчи энергиядан иккиламчи энергия ҳосил қилиш (асосан иссиқлик ва электр энергияси).
4. Қайта ҳосил қилинган энергияни узатиш ва тақсимлаш.
5. Етказилган энергияни истеъмол қилиш.
Агар қўлланилаётган бирламчи энергия манбаларини 100% деб ҳисобласак, ундан фақат 30-40% энергия олинади; энергияни қолган катта қисми иссиқлик кўринишида йўқотилади.
Энергия йўқотишлар асосан ҳозирги даврдаги энергетик машиналарнинг техник тавсифлари билан ифодаланади
Гидроэнергетика заҳиралари. Денгиз сувининг кўтарилиш ва
пасайишидан ҳосил бўладиган энергия
Гидроэнергетика заҳиралари. Ерда гидроэнергетика йилига 32900 ТВчсоат қиймат катталиги билан баҳоланади. Бироқ бу энергиянинг 25% ни техник ва иқтисодий талабларга биноан амалиётда фойдаланса бўлади. Бу катталик ҳозирги замон дунё электр станцияларида йил давомида ишлаб чиқарилаётган энергия миқдоридан тахминан икки маротаба катта. Қуйидаги жадвалда турли мамлакатлардаги гидроэнергетик манбалари кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |