Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг ҳарорат режими



Download 167,5 Kb.
bet4/7
Sana06.06.2023
Hajmi167,5 Kb.
#949170
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Агро 6 Хаво ва тупрокнинг харорат режими

2.1 - жадвал
Уруғларнинг униб чиқиши учун тупроқ ҳароратининг
биологик максимуми ва минимуми

Экинлар

Минимум

Максимум

Экинлар

Мини-мум

Максимум

Жавдар, арпа, буғдой

0...5

31...37

Помидор, бақлажон

12...15

35

Каноп

4...5

44...50

Шоли

10...12

40

Кунгабоқар

5...7

37...41

Ғўза, қовоқ

13...15

44...50

Картошка

7...8

30

Қовун, бодринг

15...18

44...50

Карам

10

30..35

Маккажўхори

8...10

44...50

Масалан, ғўза ва маккажўхори каби иссиқсевар ўсимликларда ниҳоллар-нинг касалланиши паст ҳароратларда, юқори ҳароратларга қараганда кучли тарқалади Буғдой, нўхат каби иссиқликни кучли талаб қилмайдиган ўсимликларда эса паст ҳароратларда касалланиш камроқ, юқори ҳароратларда кучлироқ бўлади.


Юқорида келтирилган мисоллардан кўринадики, қишлоқ хўжалик ўсимликларининг ўсиш шароитларини тўғри баҳолаш учун тупроқнинг ҳарорат режими тўғрисидаги маълумотларни ҳам эътиборга олиш керак.
Тупроқнинг иссиқлик режимини мақбуллаштириш. Қишлоқ хўжалик экинларининг униб чиқиши, илдиз тизимининг ривожланиши, ўсимликлар ривожланиши фазалари орасидаги муддатлар, фотосинтез жадаллиги кабиларга бевосита алоқадор бўлган ўсимлик ҳосилдорлиги тупроқнинг иссиқлик шароитларига боғлиқ. Тупроқда иссиқлик етишмаса (ёки тупроқ ҳарорати меъёридан паст бўлса) ўсимликнинг ҳосили камайиб кетади, ҳаттоки ўсимликлар нобуд бўлади.
Турли типдаги тупроқларнинг иссиқлик режимлари А.Н. Воейков, А.Ф. Чудновский, М.И. Будико, А.М. Шульгин, В.Н. Димо, И. Туроповлар томонидан анча батафсил ўрганилган.
Тупроқнинг ҳарорат режимини тавсифлашда тупроқнинг 20 см чуқурликдаги фаол ҳарорати (>10°С) нинг давомийлиги даври муҳим аҳамиятга эга. Чунки шу чуқурликдаги тупроқ қатламида экинлар ва табиий ўтларнинг илдиз тизимининг асосий қисми тарқалган.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида тупроқнинг иссиқлик режимини талабга қараб мақбуллаштириш учун турли хил агротадбирлар қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси иқлими шароитида баъзи экинларни баҳорда эртароқ муддатларда экишни бошлаш учун ҳайдалма қатлам тупроғининг (айниқса унинг юзасига яқин қисмлари) ҳароратини оширишга қаратилган тадбирлар қўлланилади. Ёзда эса кечки экинлар уруғини сепиш (ёки экишда) тупроқнинг ҳароратини пасайтирадиган тадбирлар қўлланилади. Ҳар қайси тадбирнинг аниқ мақсади бор.
Тупроқ иссиқлик режимини бошқаришнинг самарали воситаси бўлиб мульчалаш, яъни тупроқ юзасини махсус материаллар билан ёпиш (ёки қоплаш) тадбири ҳисобланади. Мульчалаш натижасида тупроқ-ҳаво тизими чегарасида иссиқлик ва масса алмашиниш шароитлари ўзгаради, демак ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишини аниқлайдиган омилларга таъсир рўй беради. Мульча материаллар сифатида майдаланган торф, бўр, сомон, ўсимлик барглари, шағал, қоғоз, картон ва кейинги йилларда тиниқ полимер плёнкалар қўлланилмоқда.
А.Ф. Чудновский маълумотига кўра, юқорида айтилган мульчалар ишлатилган жойда қиш пайтида тупроқ ҳарорати очиқ (мульчаланмаган) жойдагидан юқори, ёз фаслида эса мульча остидаги тупроқ ҳарорати очиқ жайдагидан паст бўлган. Бунда сомон мульчанинг иссиқлик эффекти, картон мульчанинг иссиқлик эффектидан юқори бўлган. Бу ерда мульчалашнинг иссиқлик эффекти деганда мульча тагидаги ва очиқ жойдаги бир хил чуқурликдаги тупроқ ҳароратининг айирмасини тушунамиз.
Қорайтирилган юза альбедоси, очиқ ердаги бўялмаган тупроқ альбедосидан кам. Шу сабабли қора юза тушувчи қуёш йиғинди радиациясини очиқ ердаги тупроқдан кўпроқ ютади ва кучлироқ исийди. Оқ юзанинг альбедоси катта бўлганидан, оққа бўялган тупроқда қуёш радиацияси очиқ майдондан кам ютилган ва шунинг учун тупроқ кам исийди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси ва хориж давлатларида мульчалаш учун полиэтилендан тайёрланган полимер плёнкалар йил сайин кўпроқ ишлатилмоқда.
Маълумки, қуёш радиациясининг анча қисми кўринадиган ёруғликдан ташкил топган. Шунинг учун ёруғликка тиниқ плёнкани қўлланилганда, плёнкадан ўтган ёруғлик энергияси бевосита тупроқ юза қатламида ютилади, юпқа ҳаво қатлами эса тупроқнинг совишига қаршилик кўрсатади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда чигитни ёруғликка тиниқ полиэтилен плёнка остидаги эгатлар пушталарига экиш технологияси кенг ёйилган. Бунда эгатлар усти плёнкалар билан ёпилиб, қатор оралари эса очиқлигича қолади. Эгат устига етарли қилиб ёпилган плёнканинг иккала чеккасини тупроқ билан кўмилади, чигитлар экилган ерларда устида плёнкани тешиб қўйилган.
Профессор И. Туропов 1963-64 йилларда Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, тиниқ полимер полиэтилен плёнкани чигит экилган эгатларни мульчалашда қўллаган. Кузатишлар сутка давомида мульчаланган майдондаги тупроқ ҳарорати назорат майдонидаги худди шундай чуқурликдаги ҳароратдан юқори бўлишини тасдиқлади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида тупроқнинг иссиқлик режимини бошқариш учун тупроқни юмшатиш ва зичлаштириш агротадбирлари ҳам кенг тарқалган. Тупроқни юмшатишда унинг ғоваклиги ортади, натижада тупроқ ғовакларида ҳаво кўпаяди, бу эса ҳайдалма қатлам тупроғининг иссиқлик ўтказувчанлигининг камайишига олиб келади. Шунинг учун ғовак тупроқ қатлами кундузи ҳайдалмаган (зич) тупроқдан кўра кўпроқ исийди. Тупроқни зичлаштириш эса тупроқ ғоваклигини камайтиради ва иссиқлик ўтказувчанлигини орттиради. Шунинг учун кундузи ҳайдалган ер юзасига қараганда, ҳайдалмаган ер юзаси камроқ исийди (чунки иссиқликнинг пастки қатламларга узатилиши яхши).
Тупроқ ҳароратини бошқаришнинг энг муҳим омилларидан яна бири, қишлоқ хўжалик экинларини суғоришдир. Ерни суғорганда унинг 30 см дан ошиқ чуқурлигига қадар тупроқ ҳарорати пасаяди.
А.М. Шульгин маълумоти бўйича, суғориш тупроқ юза қатламларининг ҳароратини 10° атрофида пасайтиради. Масалан, ёзги ойларда суғориладиган ерлардаги тупроқ юзасининг ўртача ойлик ҳарорати суғорилмайдиган тупроқ юзасиникидан 10-11° га паст бўлган. Бу фарқ баъзи кунларда 20-22° га етган, 5 см чуқурликда эса бу фарқ 10° га, 10 см чуқурликда эса 6-8° га, ниҳоят 20 см ва 30 см чуқурликларда эса бу фарқ 2-4° га етган.
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида баҳорда экинларни эртароқ муддатларда экиш учун ҳайдалма қатлам тупроғининг ҳароратини кўтариш, ёз вақтида эса илдиз ўсадиган тупроқ қатлами ҳароратини пасайтириш тадбирлари қўлланилади.
Атмосфера ҳавосининг ҳарорати тақсимотининг хусусияти ва унинг ўзгаришини ҳавонинг иссиқлик режими деб юритилади.

Download 167,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish