Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида
2021 йил 26 май куни ўтказиладиган йиғилишга
МАЪРУЗА
Ассалому алайкум Ҳурматли Президент!
Сизнинг, Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида қарор лойиҳангизни ўқиб чиқидим. Мазкур қарорда кўп квартирали уйларни бошқариш ва сақлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Бугунги кунда вилоятимизда жами 1 807 та кўп қаватли,
34 301 та хонадонли уйлар мавжуд бўлиб, унда 112 107 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Ушбу 1807 та уйларнинг 1 404 таси 2 қаватли, 26 таси 3 қаватли, 258 таси 4 қаватли, 109 таси 5 қаватли ва 10 таси 7 қаватли уйлардир.
Ҳозирда вилоятимиз 22 та “Бошқарув Сервис Компаниялари” ва 7 та (ХУЖМШ) хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолият кўрсатиб келмоқда.
Шу кунга қадар вилоят миқёсида кўп қаватли уй-жойларга
110 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатилари (ХУЖМШ) хизмат кўрсатиб келишган.
Ушбу 110 та ширкатларнинг фаолияти тўлиқ ўрганганимизда
7 таси ”яхши”, 46 таси “ўрта” ва 57 та ширкат “оғир” тоифа деб топилди. Аниқланган “ўрта” ва “оғир” тоифадаги 103 та ширкатлар тугатилиб, уларнинг негизида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи янги Бошқарув сервис компаниялари ташкил этилди.
Фаолияти тугатилган 103 та ширкатларнинг 2017-2020 йиллар давомида олинган кредитларидан 4,9 млрд.сўм миқдоридаги дебитор қарздорлиги ҳамда
63,5 млрд.сўм миқдоридаги кредит қолдиғи мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири рахбарлигида 2020 йил 17 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 40-сонли йиғилиш баённомаси топшириғига асосан, оғир тоифадаги ширкатларга берилган кредитларни 3 йил муддатга пролонгация қилиш бўйича тўлиқ маълумотлар махаллий хокимликлар ва Марказий банкга тақдим этилди.
|
Ушбу қарорда ташкил этиладиган Бошқарув сервис компанияларига кўп қаватли уйларни бириктириш орқали янги механизм жорий этилмоқда. Энг асосийси кўп қаватли уйлар ва уларга туташ бўлган ҳудудларни сақлаш бўйича бошқарув эгаси аниқланди.
Қарорнинг нечоғлиқ чуқур ўйланган ҳолда қабул қилинганлиги тўғриси мени ҳайрон қолдирди. Мисол учун, аҳолини умумий мулкдан тўғри фойдаланиш ва асраш, унга бўлган дахлдорлик ҳиссини ёшликдан уйғотиш бўйича жорий ўқув йилида мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув дарсликларига киритилиши орқали, келгусида ёш авлодларни кўп қаватли уй-жойлардан тўғри фойдаланишга эришилиши ҳам кўзда тутилганлиги.
Биз аввало, тажриба тариқасида, Гулистон шахар “Бўстон” ва “Буюк келажак” маҳаллалари ҳудудидаги 85 та 3 718 хонадонли
12 835 нафар ахоли истиқомат қиладиган кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “Гулистон таъмирлаш хизмати” МЧЖ Бошқарув сервис компанияси танлаб олинди.
Мазкур сервис компаниясида 19 та малакали ишчи ходимлар фаолият юритади. Моддий техник базаси ва махсус асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланди. Шунингдек, Бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатиб келаётган худуддаги ижтимоий соҳа объекларига аутсорсинг хизмати учун шартномалар тузилмоқда.
Бу қарор ушбу фаолиятнинг бошланиши, келажакда якка тартибдаги уй-жойлар учун ҳам жорий қилишни режалаштирмоқдамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |