Маъруза №8 Валикли болғали ва роторли майдалагичлар: таснифи, тузилиши асосий техник иқтисодий кўрсатгичлари



Download 24,26 Kb.
Sana21.05.2022
Hajmi24,26 Kb.
#606112
Bog'liq
8-mavzu


Маъруза № 8


Валикли болғали ва роторли майдалагичлар: таснифи, тузилиши асосий техник иқтисодий кўрсатгичлари.


Болғаловчи майдалагичлар.
Болғаловчи тез харакатланадиган майдалагичлар [30] юмшок материалларни йирик кукунлаш учун ишлатилади.(гипс,тупроқ ва бошқалар). Болғаловчи тегирмонларда кўпроқ майдаланган материалларни кукунланади ва куритилади. Конструктив қисмларга кура Болғаловчи тегирмонлар шахтали,аэробилли ва сеткалиларга бўлинади.
Шахтали тегирмон қуйидагилардан таркиб топган:
1-қобиқдан ва 2-ротордан қайсики унга осилган 3-шарнирли болғадан. Маҳсулот 4-труба орқали тегирмонга берилади. Роторни айланиши мобайнида материал бўлаклари ўзаро ва болғалар билан урилади.
Қобиқнинг пастки қисмига вентилятор иссик хавони ёки газни беради. Хаво оқими майда бўлакларни кутаради ва уларни қобиқнинг юқори қисмига узатади ва кейин чанг бостиргич қурилмасига беради,йирик бўлаклари пастга тушиб кетади ва яна болғалар орқали майдаланади.
Аэробилли тегирмон қуйидагилардан таркиб топган:
9-корпусдан,3-ротордан,1-каттик махкамланган болғалардан,6-тарелкасимон озиқлантиргич-дан, 7-вентилятордан ва 5-сепаратордан. Вентилятор ва ротор битта 8-валга ўрнатилган. Қобиқнинг ички юзаси емирилишга карши пўлат плиталар билан копланган. Сеткали тегирмонлар (дезинтегратор) қуйидагилардан таркиб топган:10-қобиқдан,қайсики 14-пойдевор рамасига ўрнатилган ва иккита сеткадан(саватдан). Хар бир сетка(сават)6-дискдан таркиб топган бўлиб қайсики 8-пўлат бармоқлар 3 қатордан бир томонлама марказлашган холда котирилган. Хар бир қатордаги бармоқларнинг иккинчи томони 7 ва 9-халқалар билан боғланган.
Тебратгувчи майдалагичлар материалларни жудаям майда килиб кукунлаш учун мўлжалланган. Улар инерцион ва грацион принципда ишловчиларга бўлинади.
Инерцион тегирмон қуйидагилардан таркиб топган:
80 процент майда шарчалар-6 билан юкланган,4-барабандан,3-подшипникларга ўрнатилган 5-дебалансли валлардан (тебратгичлардан),уларга эса барабаннинг ён томонидаги деворларига махкамлангандир. Барабан 7-пружиналар орқали 8-пойдевор рамаларига ўрнатилган. Тебратгич 12-кожух билан ёпилган. Дебалансли вални (тебратгични)охирида кўшимча 11-дебаланслар махкамланган.
Грацион тегирмон қуйидагилардан таркиб топган:
6-маркази силжиган валга(эксцентрик валга),4-подшипниклар орқали(ёрдамида) осилган 5-барабандан. Барабан 8-пружиналар ёрдамида,9-пойдевор рамасига махкамланган,қайсики қобиқни айланиб кетишига йул куймайди.
Маркази силжиган вал(эксцентрикли вал)3ва7-подшипникларга махкамланган,улар эса пойдевор рамасига ўрнатилгандир. Маркази силжиган вал 2-муфта орқали 1-электродвигателда айланади.Тебратгувчи тегирмонлар кукунлашни хул ва қуруқ усуллар билан очиқ ва ёпиқ циклларда ишлаши мумкин.
8. Оқимли тегирмонлар. [1]материалларни жуда майда килиб кукунлаш учун мўлжалланган. Охирги маҳсулот булагининг ўлчами 3мкм гача бориши хам мумкин. Бу тегирмонлар 2та группага бўлинадилар:кетма-кет майдалаш ва саралаш,хамда аралаш,майдалаш ва саралаш. Биринчи группадаги тегирмонлар конструктив хоссаларига кура қўзгалмас қайтаргичли,оқимга карши камерали ва соплода босимни камайтирувчи; иккинчи группаларга –текис горизонтал ёки вертикал камерали ва майдаловчи трубалилари киради.
Кукунлаш камераси вертикал трубали бўлган тегирмон кўрсатилган. Ишлаш вақтида маҳсулот 1-лентасимон конвейер билан,2-бункерга узатилади,3-труба орқали 4-диффузорга.Энергия ташувчи (инертгаз,хаво,буг)5-труба тармоги орқали,6-коллекторга келади ва 7-сопл системаси орқали,8-кукунлаш камерасини қуйи қисмига юборилади.Энергия ташувчи оқимининг тезлиги 100-180м/с. Соплолар 2 қатор бўлиб жойлашган. Улар шундай жойлаштирилганки,улардан чикаетган энергия ташувчи оқимлари бир-бирлари билан кесишади.
Текис юзали туйувчи камерали тегирмонларда материаллар 1-труба орқали энергия ташувчи,9-таксимлагувчи коллекторларга беради ва 2,5 соплолар орқали катта тезликда 4-туйувчи камераларга юборилади. Катталиги 200 мкм гача бўлган бошланғич материал 3-трубалар орқали этектор билан туйувчи камераларга юборилади. Материал заррачалари энергия ташувчининг қарама-қарши оқимларига тушиб,бир бири билан урилади ва майдаланади.
Материал заррачаларига кукунлагич камерасида марказдан қочма ва марказга интилувчи кучлар таъсир этади. Марказдан кочувчи куч заррачаларни камеранинг деворларига улоктиради. Заррачаларнинг кичрайиши билан марказдан кочувчи кучларнинг таъсири уларга камаяди,шунда марказга интилувчи кучларнинг таъсири кўпроқ фойдали бўлади.
Майдалаш ва кукунлаш учун машиналарни танлаш.
Тайер маҳсулотга ва унга бўлган талаб машиналарнинг модели, тури, яна уларда ишлатиладиган материаллар характеристикаси, технологик талабларга ва техник кўрсаткичларга боғлиқ.
Йирик майдалаш учун жағли конусли (ККД) ва уриб таъсир кўрсатувчи майдалагичлардан фойдаланилади. Машиналарни ўлчами ва тури биринчи майдалаш учун,тош бўлакларининг ўлчамларидан келиб чикган холда аниқланади. Биринчи майдалашда тош материалларни,тенг кўрсатгичларда,жағли майдалагичлардан фойдаланган афзалдир, у оддий конструкцияли, ишлашда ва хизмат доирасида ишонарлирокдир. Конусли майдалагич худди жағли майдалагичдакадир,лекин уни йирик майдаловчи заводларда ишлатган афзалдир. Майдалаш учун тури кам учрайдиган кичик ва ўртача каттикликдаги материалларни уриб майдалайдиган майдалагичлардан ишлатиш мумкин (йирик болғали еки роторли). Бўлаклари ўлчами 800 мм дан ошмаган холда.
Биринчи бор майдалаш учун майдалагичларни танлашда, майдалагичлар сонини камайтиришга харакат қилиш керак, кўпроқ ишлаб чиқариш машиналарини танлаш ҳисобига, бу эса корхонани технологик схемаларини содалашувига олиб келади, хизмат килаетган ишчилар сонини камайтиради ва эксплуатацион харажатларни хам камайтиради. Йирик майдалайдиган майдалагичларда майдаланиш даражаси одатда қуйидагича бўлади: жағлигида 3 дан 6 гача, конуслигида 5 дан 8 гачадир.
Агар катта даражада майдалаш зарур бўлса, унда майдалашни 2 турда олиб бориш керак, качон майдаланган маҳсулот катталиги 15-25 мм дан катта булмаса уч турда.
Иккинчи, учинчи стадиядаги майдалагичлар маҳсулотни тайер майдаланган холда бериши керак. Иккинчи даражали майдалашда жаъми майдалагичлар,конусли, валли ва уриб таъсир кўрсатадиган майдалагичлар ишлатилинади.
Уриб таъсир қиладиган майдалагичлар, юқори даражада майдаланишни ва кўп микдорда майда хамда чанг кўринишдаги заррачаларни чиқишини таъминлайди ва уларни майдаловчи - сараловчи заводларда щебень тайерлашда ишлатиш максадга мувофик эмас. Улар узини цемент заводларида иккинчи стадиядаги майдалагичлар вазифасида оклади.
Валли майдалагичларни иккинчи даражадаги синдиргичларда, қўзгалувчан майдаловчи – сараловчи қурилмаларда ишлатилади. Улар конструкциясини оддийлиги ва ишончлилиги билан ажралиб туради, Бироқ бошқа майдалагичларга қараганда кўпроқ
Энергия сарф килинишини талаб этади. Бўлакларнинг ўлчамлари майдалагични юкланиш кенглигининг 0,85 қисмидан ошмаслиги керак. Танланган майдалагичнинг иш унумдорлиги 1-чи стадияда берилгандан 10-25% юқори бўлганда максадга мувофик буларди. Чунки 2 ва 3 стадияларда майдалагичдан тайер маҳсулот олиш керак.
Хозирда кўп таркалган трубали тегирмонлар (кўп камерали) хул ва қуруқ кукунлашга мўлжалланган. Бироқ майдаловчи жисмларни емирилишини юқорилигини ҳисобга олганда ва энергияни катта сарфланишига қараганда,сезиларли даражада бу тегирмонларнинг фойдалилиги камаяди. Ўртача харакатланувчи ва тез харакатланувчи урувчи тегирмонлар кичик ва ўртача каттикликдаги кам заррали материалларни кукунлашда ишлатилади. Шарли тегирмонларга ўртача харакатланувчи ва тез харакатланувчи урувчи тегирмонларни солиштирилганда кам заррали кичик ва ўртача каттикликдаги материалларни кукунлашда фойдалилиги кўпроқдир. Жуда майда майдалайдиган тегирмонларни иккинчи даражадаги кукунлаш еки зарраларни ўлчами 10 – 20 мкм дан кам булмаган холда майдалаш учун қўлланилса максадга мувофик бўлади.
Download 24,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish