Хизмат кўрсатиш сатхи ҳақида келишув (Service Level Agreements, SLA)
SLA борган сари оммолашиб кетмоқда. Рақобатбардошликнинг кучайган шароитида телекоммуникация хизматлари бозорида мижозларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш учун жуда қувватли восита ҳисобланади. Фойдаланувчилар нинг сўров кўриниб турибдики, бундай келишувнинг натижавий имкониятлари таъминловчи хизматларини танлашда муҳим факторлардан биридир. Қисқа қилиб айтганда SLAнинг маъноси шундан иборатки, хизматларни таъминловчи ва мижозлар орасидаги шартномада, таъминловчи томонидан бажарилиши кафолатланадиган хизмат кўрсатиш сифати (Quality of Service, QoS)га бўлган маълум бир талаблар ўрнатилади. Бунда агар шу кафолатлар бажарилмаса, хизматларни таъминловчига нисбатан жарима солинади. Бошқа томондан кафалатланган сифатни берган ҳолда таъминловчи ўзининг хизматларини нархини ошириш имконига эга бўлади.
Е.860 тавсиясида хизмат кўрсатиш сифати ҳақида янги тушунчалар пайдо бўлди (SQA, бошқа номи QoS Agreement): ҳозир у хизмат кўрсатиш сифатига тегишли бўлган SLA қисми каби қаралади. Шунинг учун ҳам Е.860 тавсиясида бу таъриф аниқлаштирилган ва QoS деб аталган. QoS, таъминловчидан фойдаланувчига тақдим этилган хизмат кўрсатиш даражасига мослик ва улар орасидаги келишув. Дифференциалланган хизматлар (Differentiated Services, DiffServ) моделида қўлланиладиган яна бир яқин тушунча бор, IETF – тавсилотли рўйхатидаги хизмат кўрсатиш сатхи (Service Level Specification, SLS). Биргаликда хизмат кўрсатишни аниқлайдиган бу параметрлар мажмуаси ва уларнинг қиймати, DiffServ доменида трафиклар оқимига тақдим этилади. DiffServ модели QoS ни таъминлаш учун қўлланиладиган SLS, SLAнинг бир қисми бўлиши мукин. Мижозлар билан ўзаро боғланишдан ташқари, у чеккадан бу чеккага хизматларни тақдим этишда қатнашадиган хизматларни таъминловчилар орасидаги ўзаро боғланиш ҳам муҳим рол ўйнаши мумкин. Бир неча таъминловчилар мавжуд бўлган ҳолда хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш жуда мураккаб бўлиб қолади. Бу муаммо ечишга охирги фойдаланувчилардан олдин (one-stop responsibility) деб аталадиган жавобгарлик ёрдам беради.
SLAнинг характери ва тузилиши. Амалда қўлланиладиган SLA турли туман ва доимий эмас. SLAнинг характеристикаларини аниқловчи асосий характеристикаларга қуйидагилар киради: - тақдим қилинадиган хизмат тури; - хизматларни таъминловчида мавжуд бўлган техник база; - фойдаланувчилар талаби; - шерикларнинг муомаласи; - рақибларнинг хулқ атвори. Норматив хужжатларнинг умумлашган тавсияси ва амалий тажрибалар, SLAнинг қуйидаги тармкибини тавсия этиши мумкин: - тақдим этиладиган хизматлар тавсифи; - сифат кўрсаткичлари ва улар учун норматив; - назорат усуллари ва воситалари; - бериш процедураси ва фойдаланувчи шикоятини қайта ишлаш; - жарима санкцияси; - хизматни таъминловчиларнинг жавобгарлигини чегараланганлиги; - ҳисобот; - ўлчаш процедурасини киритиш; - қўшимча шароитлар (сир сақланадиган, уни ҳимоя қилишга жавобгарлик ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |