Кўрсатилган микросхема гуруҳларига белгилаш шарти системаси бўйича
қуйидаги сонлар берилган: 1, 5, 7 – ярим ўтказгичлар (7 корпуссиз); 2, 4, 8 –
гибридлилар; 3 – бошқа схемалар.
Берилган вазифаларига кўра РЭАда микросхемалар гуруҳларга (генераторлар,
модуляторлар, триггерлар ва бошқалар) ва турларга (тўлқин ўзгартирувчи, фаза,
узунлиги, кучланиш ва бошқалар) бўлинади. Қабул қилинган системага кўра
микросхемаларнинг белгилари 4 элементдан ташкил топган бўлиши шарт. 1 –
элемент – сон, конструктив – технологик гуруҳга мос. 2 – элемент 2-3 сон, ушбу
серияга лойиҳанинг тартиб рақами деб берилган. Шундай қилиб биринчи иккита
элемент 3-4та сондан иборат бўлиб, микросхемани бутун
серия ном ерини маълум
қилади. 3 – элемент – 2та харф бўлиб подгруппа ва турларга мос. 4 – элемент –
микросхемани ишлаб чиқаришни шу сериядаги тартиб рақами, бунда функционал
белгиси бир хил бўлган микросхемаларбир нечта бўлиши мумкин. У битта ёки
бир нечта сондан иборат бўлиши мумкин.
Ярим ўтказгичли микросхема шартли белгисининг мисолини келтирамиз –
МПКнинг серия тартиб рақами 800 ва шу серияда микросхемани ишлаб
чиқаришни фенкционал белгиси бўйича номери 1.
Микросхеманинг тўлиқ белгиси 18800ВБ1.
Ярим ўтказгичли микросхемасининг шартли белгисини мисол келтирамиз:
Мантиқли элемент И-НЕ (ВА-ЙЎҚ)нингсерия тартиб рақами 33 ва шу серияда
микросхемани ишлаб чиқаришнинг функционал белгиси бўйича рақами 1.
Микросхеманинг тўлиқ белгиси 133ЛА1
Кейинги вақтларда 4талик серия рақамининг 1чи ёки 2чи серия рақами
микросхеманинг шу сериядаги функционал вазифасига қараб қўйилади.
Шундай
қилиб, 0 рақами микросхеманинг ушбу серияси рўзғор РЭАни бутлаш учун
белгиланган.
1-рақам аналог микросхемаларга; 4 -рақам ОУ микросхемаларига; 6-рақам
хотира микросхемаларига (оператив ва доимий); 8- рақам МПга берилади.
Кенг қўлланиладиган ускуналарнинг микросхемаларига
белгилашнинг
бошига К ҳарфи қўйилади: К133ЛА1. Конструктив бажарилиши бўйича фарқ
қиладиган микросхемаларга одатда умумий рақамли белги серия бириктирилади.
Материалнинг характеристикаси ва корпус турига қараб сериянинг рақамли
белгиларидан олдин ушбу харфлар қўйилиши мумкун: Р -ДИП туридаги
пластмасса
корпус;
А-пластмасса
пленар
корпус;
М-ДИП
туридаги
металлокерамик корпус; Е-ДИП туридаги металло-полимер корпус; С-ДИП
туридаги
шиша-керамик корпус; И-шиша-керамикли пленар корпус; Н-керамик
“чиқишсиз - оёқсиз” корпус.
Микросхемаларни
шартли
белгилашда
корпуссиз
чиқариладиган
вариантида серия номеридан олдин Б ҳарфи ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: