Маъруза №1
КИРИШ. САНОАТ ПЕЧЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧАЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАСНИФИ.
Режа:
1. Кириш;
2. Саноат печлари ҳакида умумий тушунча.
3. Печнинг умумий схемаси.
4. Назорат саволлари.
1. Кириш.
Юқори ҳароратли жараёнлар: металл, машина қисмлари, кимё маҳсулотлари, қурилиш ва бошқа материаллар корхонасининг асоси ҳисобланади. Бу жараёнлар саноат печларида охириги маҳсулот олиш ёки кераклигича ишлов бериш амалга оширилади.
Бу жараён юқори ҳароратларда: масалан, мартен печида пўлатни эритиш учун 1800-20000С, темирчилик печларида пўлатни қиздириш учун1300-15000С; ўтга чидамли материалларни пишириш учун 1500-18000С ва янада юқори ҳарорат ҳосил қилиш учун электрик печлар ишлатилади.
Маълум технологик жараённи бажариш учун, печлар мураккаб иссиқлик энергетика агрегатларидан ташкил топиб кўп миқдорда ёқилғи истеъмол килинади.
Ёқилғи истеъмол қилиниши умумий ёқилғининг 60% ташкил қилади, шунинг учун печларда ёқилғидан тўғри фойдаланиш халқ ҳўжалиги учун асосий масала ҳисобланади.
Совет Давлати вақтида кўп заводларга замонавий печлар ўрнатилган бўлиб, бу печларнинг кўпилигини фойдали иш коэффиценти паст. Бир неча заводлар эритиш жараёнини интенсивлаш, корхонани яхши ташкил этиш ва иссиқлик йўқолишидан фойдаланиш ҳисобига фойдали иш коэффицентини 40-50% оширади. Саноат печларидан чиқаётган газлардан юқори ҳароратли иссиқ ҳаво олиш, комбинациялашган энерготехнологияни кўллаш, ёқилғидан тўғри фойдаланиш ҳисобига нисбий ёқилғини сарфини пасайтириш, юқори фойдали иш коэффиценти берадиган печлар куриш имкониятига эга.
2. Саноат печлари ҳакида умумий тушунча.
Юқори ҳароратли технологик жараёнлар асосида металларни ва жисмларни иссиқлик билан ишлов бериш ётади. Металларни қиздириш ва эритиш, қурилиш ва ўтга чидамли ғиштларни пишириш, фарфор ва керамик жисмларни пишириш, фарфор ва керамик жисмларни пишириш, ойна олиш, ёқилғини термик ишлов бериш ва бошклар. Бу жараёнлар саноат печларида амалга оширилади. Масалан, қиздириш печларида металл юмшок ҳолат келтиирилиб тобланади. Чўян эритиш печларида чўян қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга айланади, чўянннинг кимёвий таркиби унинг эришида ўзгариши мумкин.
Термик печларда пўлат жисмлар қиздирилади ва аниқ режим остида совитилади, бу жисмнинг ички структурасини ўзгартиради яъни кимёвий таркиби ўзгармайди. Металларга иссиқлик билан ишлов бериш печларида бир неча мураккаб жараёнлар содир бўлади - ёқилғи ёниши ва газланиши, ишчи бўшлиғида тутун газларининг ҳаракати, тутун газларининг қиздирилаётган металлга иссиқлик узатиши, жисм юзасидан марказига иссиқликнинг ўтиши, экзотермик ва жараёнлар ва бошқалар. Бу мураккаб жараёнлар бир-бири билан боғлиқ ва бунинг асосида иссиқлик ўтказувчанлик жараёни ётади.
Ёқилғи (алангали) печларнинг иссиқлик мабаъси ёқилғи ҳисобланади: газ, мазут, кўмир чанги, кокс, тошкўмир ва бошқалар. Ёқилғини кимёвий энергияси, унинг ёниши натижасида иссиқлик энергиясига айланади, ёниш маҳсулотлари унинг ташувчилари бўлади.
Электрик печларда иссиқлик энергия ундаги электр энергиянинг ўзгариши ҳисобига олинади. Бунда иссиқлик манбаи электр ёйи, электр қиздиргичлар, юқори частотали электр оқими бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |