МАЪРУЗА №1
КИРИШ. БОШКАРИШ ТУШУНЧАСИ.
Reja:
Кириш. Асосийтушунча ва таърифлар . Бошқариш принциплари.
Бошқарув муаммосинингмоҳияти.
Бошқарувнинг ахборотли таъминоти
Бошқарувнинг ҳамда ахборотни қайта ишлаш ва узатишнинг техник воситалари
Таянч иборалар: бошқариш, бошқарув фаолияти, ахборот, тизим, ишчи операциялар, бошқариш операцияси, бошқариш жараёни, бошқариш объекти, бошқариш тизими, автоматлаштириш, автоматик қурилма, автоматик бошқарув, автоматика, автоматик бошқарув тизими, бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими, кибернетика, бошқарув илми, бошқариш назарияси, автоматик бошқариш назарияси, информацион қурилмалар назарияси, тизимни идентификациялаш назарияси, мураккаб тизимлар назарияси, оптимал тизимлар, адаптив тизимлар, аналогли ҳисоблаш машиналари, бошқарувчи ҳисоблаш машиналари, персонал(шахсий) компьютерлар, компьютер тармоқлари, Интернет.
Кириш. Асосийтушунча ва таърифлар. Бошқариш принциплари.
Биз яшаб турган дунёда (табиатда, техникада, иқтисодиётда, жамиятда) турли шарт-шароит ва омилларга боғлиқ бўлган ҳар хил жараёнлар содир бўлади. Инсон жараёнларнинг бориши учун зарур шароитларни ўзгартирган ҳолда уларнинг характерига ҳам таъсир кўрсатади, уларни ўзгартиради ва ўзининг мақсадларига мослаштиради. Жараённинг табиий кечишига бундай аралашув, жараён боришини мақсадли ўзгартириш – инсон бошқарув фаолияти моҳиятини ташкил этади. Умуман олганда, бошқарув инсон онгли фаолиятининг барча томонлари ва ҳолатларини қамраболади.
Шундай қилиб, кишиларнинг бошқарув фаолияти муайян жараённи қандайдир мақсад билан ташкиллаштиришни тақозо этади. Бу эса, бошқариш (бошқарув) деб аталувчи, муайян мақсадларга эришилишини таъминлаган ҳолда у ёки бу жараённи онгли ташкиллаштиришдан иборат ҳатти- ҳаракатларнинг бажарилишига олиб келади.
Кишиларнинг муайян ишларни бажаришга қаратилган ҳар қандай онгли ҳаракатларини тўғри қарор қабул қилишсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шуни ҳисобга олиб, айтиш мумкинки, бошқариш – бу қўйилган мақсадларга эришиш учун тўғри қарорлар қабул қилиш жараёнидан иборатдир.
Муайян мақсад билан ташкиллаштирилувчи жараёндан иборат бўлган бошқаришни амалга ошириш бошқариш (бошқарув) масаласи деб аталувчи муаммога олиб келади. Амалиётда бошқариш масалаларининг ҳал этилиши, қўйилган мақсадларга эришиш зарур илмий тадқиқотларга таянади.
Илмий-техника тараққиёти жадал бораётган бизнинг давримизда фан томонидан ташкиллаштириш ва бошқариш масалаларига катта аҳамият берилмоқда. Техниканинг тез ривожланиши ва мураккаблашиши, ўтказилаётган тадбирлар доирасининг ниҳоятда кенгайганлиги ва улардан келиб чиқадиган натижаларнинг ғоят хилма-хиллиги – буларнинг ҳаммасиаймяун мақсадга йўналтирилган мураккаб жараёнларни таркибий ва ташкилий томондан тахлил қилиш заруриятига олиб келади. Бугунги кунга келиб барча соҳаларда ахборот оқимининг ниҳоятда кучайганлиги, зарур ахборотни қайта ишлашга кетадиган вақтнинг камайганлиги, иқтисодий тизимларда ички ва ташқи ўзаро алоқаларнинг мураккаблашганлиги бошқариш жараёнида энг мақбул, оптимал қарор қабул қилишдан иборат масалани қийинлаштирмоқда. Ҳозирги пайтда мавжуд мураккаб техник ва иқтисодий тизимларни самарали бошқаришни махсус илмий тадқиқот ишларини бажармасдан амалга оширишни тасаввур қилиб бўлмайди.
Инсон томонидан ҳар хил эҳтиёжларни қондириш мақсадида бажарилувчи мақсадга қаратилган жараёнларни муайян ҳаракатлар – операцияларнинг қандайдир мажмуаси деб қараш мумкин. Бу операцияларни икки турга – ишчи операциялар ва бошқариш операцияларига ажратиш мумкин.
Ишчи операциялар – жараённинг боришини аниқлаб берувчи табиий қонуниятларга мос келган ҳолда унинг бажарилиши учун бевосита зарур бўлган ҳаракатлардир. Ишчи операциялардаги инсон меҳнатини механизм ва машиналарга топшириш механизациянинг моҳиятини ташкил этади. Бу жараёндан кўзда тутилган асосий мақсад – инсонни катта жисмоний куч(физик энергия) талаб этувчи оғир операцияларни ҳамда ҳаёт учун зарарли ва одамнинг асаб тизимини чарчатувчи бир хил турдаги операцияларни бажаришдан озод қилишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |