Маъруза № маълумотлар узатиш тизими ва маълумотлар оқими



Download 179,41 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi179,41 Kb.
#61710
1   2   3
Bog'liq
mar-2

3. Қабул қилувчи. Қабул қилувчи – бу хабарни қабул қилувчи 
қурилмадир. Бу компьютер, ишчи станция, телефон гўшаги, телевизор ва 
ҳоказолар бўлиши мумкин. 
4. Узатиш муҳити. Узатиш муҳити - бу узатувчидан қабул қилувчи 
томонга хабарнинг етказилишини (ўтишини) таъминловчи физик йўл 
ҳисобланади. Узатиш воситаларининг айрим турларига ўрамли жуфтлик, 
коаксиал, оптик толали кабелларни ва радиотўлқинларни келтириш мумкин. 
5. Протокол. Протокол бу маълумотлар узатишни назоратловчи 
қоидалар йиғиндиси ҳисобланади. У коммуникация қурилмалари ўртасидаги 
келишувни таъминлайди. Протоколсиз икки қурилма боғланган бўлиши 
мумкин, аммо улар маълумотлар алмашмайди. Яъни француз тилида 
гапирадиган одам сўзи фақат япон тилида гапирадиган одам томонидан 
тушунилмайди. 
МАЪЛУМОТЛАР ОҚИМИ. 2.2-расмда кўрсатилганидек, икки 
қурилма ўртасидаги алоқа симплексли (оддий), яримдуплексли ва 
тўлиқдуплексли бўлиши мумкин. 
2.2-расм. Маълумотлар оқими (симплексли, яримдуплексли ва 
тўлиқдуплексли). 


Симплекс. Симплексли режимда алоқа бир томонга йўналтирилган 
кўчадаги ҳаракат каби бир томонлама амалга оширилади. Икки қурилманинг 
фақат биттаси алоқа линияси бўйлаб узатса, иккинчиси эса фақат қабул 
қилади (2.2a-расмга қаранг). 
Клавиатуралар ва дастурий мониторлар симплекс-қурилмаларга мисол 
бўла олади. Клавиатура фақат киритиши мумкин бўлса, монитор эса фақат 
чиқувчи сигнални қабул қилиши мумкин. Симплексли режим бир йўналишда 
маълумотлар узатиш учун каналнинг тўлиқ ўтказиш полосасини ишлатиши 
мумкин. 
Яримдуплекс. Яримдуплексли режимда ҳар бир станция бир вақтда 
узатиш ва қабул қилиш имкониятига эга эмас. Битта станция узатаѐтган 
вақтда иккинчи станция фақат қабул қилиши мумкин ва тескари (2.2b-расмга 
қаранг). 
Яримдуплексли режим иккала йўналишда ҳаракат қилиниши мумкин 
бўлган бир полосали йўлга ўхшаш. Автомобиллар битта йўналишда ҳаракат 
қилаѐтганда бошқа йўналишда ҳаракат қилаѐтган автомобиллар кутиши 
керак. Яримдуплексли узатишда каналнинг тўлиқ ўтказиш қобилияти ўша 
вақтда икки қурилманинг қайси бири узатишига қараб олинади. 
Радиостанция ва ЎТ радиостанцияси (фуқаролик гуруҳ) - бу яримдуплексли 
тизимлардир. 
Яримдуплексли режим бир вақтда икки томонлама алоқа қилиш 
зарурияти бўлмаган ҳолатларда ишлатилади. Каналнинг тўлиқ сиғими ҳар 
бир йўналиш учун ишлатилиши мумкин. 

Download 179,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish