Маруза- бино ва иншоотларнинг


-расм. Фуқаро ва маъмурий бинолардаги ораёпма плиталарининг таянч қисмини кучайтириш



Download 5,81 Mb.
bet36/38
Sana01.07.2022
Hajmi5,81 Mb.
#727666
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
binovainshootlar411

15.8-расм. Фуқаро ва маъмурий бинолардаги ораёпма плиталарининг таянч қисмини кучайтириш.


а-столчани тортиш усули билан; б-столчани “шайин” усули билан;
1-ораёпма плита; 2-ригель; 3-бурчакли столча плитанинг эни бўйича; 4- гайкали тортқич; 5-тешик; 6-бикрликни ошириш учун қўйилган қовурға; 7-таянч қисмига қўйилган пластинка; 8-тортқич тагига қўйиладиган пластинка; 9- пайванд; 10-қоришмали тўшама; 11-бурчакли “шайин”; 12-марказлаштирувчи пўлат пластинка.

Бурчаклар ўзаро гайкали анкер ёрдамида ригель ёки деворнинг тепа қисмидан осилган ҳолатда бурчак остида боғланади. Бунда гайкали анкер плитанинг тешигидан қўшимча тешик очиш билан бурчакка боғланади. Гайкали анкер остига девор ёки ригел устида уларни эзмаслиги учун пластинка қўйилади. Пластинка анкерга пайвандланади.


Ўзаро боғланган бурчакли шайин ёрдамида плиталар таянчини кучайтириш 15.8- б расмда кўрсатилган. Бу усул ҳам ташкилий жиҳатдан худди олдинги усулга ўхшайди. Бироқ бурчакларни ўзаро боғловчи гайкали тортқич бурчак остида эмас, балки плитани тешиш орқали тўғри тепага, плитанинг устига чиқарилади. Симметрик томондан ҳам худди шундай бажарилиб, тепага чиққан анкерлар ўзаро яна бурчакли шайин ёрдамида боғланади.
à)






á)





15.9-расм. Темирбетон тўсинларни кучайтириш.


а-арматурадан тайёрланган ҳавонларни ўрнатиш; б-арматурадан тайёрланган ҳавонларни тортиш; 1-тўсин; 2-олдиндан зўриқтирилган арматурадан (ёки прокатдан) тайёрланган ҳавон; 3-таянч қисми; 4-тиргак; 5- тортувчи хомутлар.

Темирбетон тўсинларни кучайтиришнинг арматурадан тайёрланган ховонларни ўрнатиш ёки уларни тортиш ёрдамида кучайтириш вариантлари 15.9- расмда кўрсатилган. Кучайтириш элементи бўлган ҳовонлар арматурадан ёки прокат профиллардан тайёрланиши мумкин. Бу жуда содда кучайтириш схемаси бўлиб, тўсинни керакли даражада кучайтиришга имконият яратади. Биринчи вариантда (15.9-расм, а) ҳавоннинг иккала учи, тўсиннинг иккала чеккасидаги юқоридаги бурчагига таянган ҳолда ўрта қисмлар эса тўсиннинг остидан махсус таянчлар ёрдамида тортилади. Бу усулни “тўсинни ташқаридан арматуралаш усули” дейиш мумкин.


Иккинчи вариант ҳам юқоридаги усул каби амалга оширилиб, ҳавонлар учи анкерли болт шаклида бўлади ва ҳавонни тортиш имконияти пайдо бўлади.
Темирбетон стропил тўсинларни кучайтиришда олдиндан зўриқтирилган ҳавонли тортқичнинг ёки олдиндан зўриқтирилган ҳавонли тортқичнинг тузилиши ва тўсиннинг бетон билан тўлдириш вариантлари 15.9- расмда келтирилган.
Кучайтириш элементи сифатида олдиндан зўриқтирилган ҳавонли тортқичлар ишлатилади. Улар ҳам арматура ёки прокат профиллардан
тайёрланиши мумкин. Темирбетон стропил тўсинини кучайтириш юқорида келтирилган темирбетон тўсинни кучайтиришга ўхшаб кетади.
Биринчи вариантда (15.11-расм, а) ҳовонли тортқичнинг иккала учи, стропил тўсиннинг иккала чеккасидаги юқоридаги бурчагига кийдирилган махсус платинкага пайвандланади. Стропил тўсинининг камида иккита жойидан (остки қисмида) тўсиннинг икки тарафидан келувчи параллел ҳовонли тортқичлар тўсиннинг остидан махсус таянчлар ёрдамида бирлаштирилади.
Иккинчи вариантда эса ҳавонли тортқич стропил тўсинининг иккала тарафидан олдиндан зўриқтирилган арматуралар сифатида тортилиб, стропил тўсинининг тешиклари беркитилади. Темирбетон стропил фермани кучайтиришда олдиндан зўриқтирилган швеллерлар ёрдамида ферманинг пастки қисмини кучайтириш ҳамда арматура ёрдамида чўзилувчи ҳавонни кучайтириш вариантлари 15.11-расмда кўрсатилган. Бу ерда кучайтириш элементи сифатида олдиндан зўриқтирилган швеллерлар ишлатилади.
1
à)


1
1-1
1
3 2



1



Download 5,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish